Кенгаш котибаси: ____ Д.Джумабоева.
Данғара тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг “Инглиз тили” фани метод бирлашмаси
ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
2019 йил ....-ноябрь Данғара шахарчаси
Қатнашдилар: ЎИБДЎ С. Умаров, М. Акбарова метод бирлашма рахбари ва метод бирлашма аъзолари М. Хожиқулова, М. Шерматов, А.Эсоналиева Д. Толибжонова, М. Умарова Н. Қўқонбоевалар.
Кун тартиби:
Инглиз тили фани ўқитувчиси Акбарова Мавлудахоннинг иш фаолиятини мактабда оммалаштириш.
Йиғилишни мактаб метод кенгаш раиси С.Умаров очиб, кун тартибидаги масалани йиғилиш иштирокчиларига таништирди.
Эшитилди: ЎИБДЎ С. Умаров сўзи тингланди. Акбарова Мавлудахон 2008 йилдан мактабимизда инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Акбарова Мавлудахоннинг иш фаолияти давомида дарсларда замонавий педагогик технологияларни самарали қўллаш, мунтазам АКтдан фойдаланиб дарс ўтиши орқали ўқувчиларни ўз фанига қизиқишларини ошириб, билим сифатини юқори натижаларига эришаётганлиги хаммамизга маълум. Тўгарак машғулотлари давомида иқтидорли ўқувчилар билан мунтазам фаолият олиб бориши натижасида ўқувчилари турли тадбирлар, беллашувлар, “Фанлар Олимпиадаси”, “Билимлар беллашуви”да қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб, мактабимиз рейтингини туман миқёсида кўтарилишига ўз хиссасиини қўшиб келмоқда. Хусусан
2016-2017 ўқув йилида 7-синф ўқувчиси Зокиров Асадбек “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 2-ўринни, 9-синф ўқувчиси Умарова Гуласал “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичида юқори натижаларга эришди.
2017-2018 ўқув йилида 8-синф ўқувчиси Зокиров Асадбек “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 3-ўринни, 10-синф ўқувчиси Умарова Гуласал “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллади ва беллашувнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
2018-2019 ўқув йилида “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичида иштирок етган 9-синф ўқувчиси Зокиров Асадбек 79 балл тўплаб 2-ўринни, 10-синф ўқувчиси Султонова Гулсанамбону 89 балл тўплаб 4-ўринни, 11-синф ўқувчиси Умарова Гуласал 82 балл тўплаб 2-ўринни эгалладилар. Зокиров Асадбек ва Умарова Гуласал “Фанлар олимпиадаси”нинг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларга эришдилар.
2018-йил Япония консуллиги томонидан ташкил етилган “Иншолар танлови”да иштирок етган 10-синф ўқувчиси Умарова Гуласал ЮНЕСКО томонидан Cертификат билан тақдирланди.
2018-2019 ўқув йилида тўгарак аъзолари Зокирова Мағзумахон, Умарова Гуласалхонлар махсус имтихондан имтиёзли ўтиб, CЕFR B1 ва CЕFR B2 cертификатларини қўлга киритишди.
2019-йил 11-синфни тамомлаган ўқувчилари М.Зокирова ва Г.Умаровалар Қўқон ДПИнинг Хорижий тиллар факултети Инглиз тили ва адабиёти йўналишига талабаликка қабул қилинди.
Бундан ташқари Акбарова Мавлудахон жамоат ишларини бажаришда ҳам ўзига хос шахсий намуна кўрсатиб келаётганлиги сабабли метод бирлашма раҳбари, мониторинг гурухи эксперти сифатида ҳам мактаб жамоаси орасида алоҳида ўринга эга.
Ўқувчилар билан дўстона муносабат ўрнатиб, “Ота-она ва мактаб” ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратиб, ўқувчиларнинг мунтазам дарсларга қатнашишларини ҳам ўз фаолиятининг асосий вазифаси деб билади.
2018-2019 ўқув йили давомида М. Акбарованинг 8-“А” синфда “Wелcоме то Dreамwоrld”, 10-“А” синфда “World Literature”, 11-“А” синфда “What is plagiarizing?”, “Let’s learn English” тўгарак аъзолари билан ташкил этилган “English show” тадбири хамда Таълим самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий асослари Республика Олий ўқув юртлариаро илмий услубий мақолалар тўпламида чоп этилган “Инглиз тилида сўз бойлигини оширишда электрон ўйинларнинг аҳамияти”, “Англияда уйғониш даври адабиёти” номли мақолалари, Қўқон ДПИ билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида амалиётчи талабалар учун ташкил этган маҳорат дарслари ҳисобга олган ҳолда инглиз тили фани ўқитувчиси Мавлудахон Акбарова иш фаолиятини мактабда оммалаштиришни таклиф этаман.
Инглиз тили фани ўқитувчиси М. Хожиқулова сўзга чиқди: Акбарова Мавлудахоннинг мактабдаги педагогик фаолияти давомида эришиб келаётган ютуқлари барчамизга маълум. Метод бирлашма рахбари сифатида намунали фаолият олиб боради. Метод бирлашмадаги ёш педагогларга ўз маҳорати асосида методик ёрдам беради. Дарслари давомида мунтазам АКТ билан самарали ишлайди, ўқувчиларни дарсга қизиқтира олади. Дарс ва тўгарак машғулотларида турли интерфаол методлардан самарали фойдаланади. Бундан ташқари туман Инглиз тили фани ўқитувчилари учун хам турли семинар тренинглар ўткизади. “Билимлар беллашуви”, “Фан Олимпиадалари”да ўқувчиларининг фаол иштироки таъминлашга эриша олган. Мавлудахон Акбарованинг ўз фаолияти давомида эришган ютуқларини ҳисобга олиб меҳнат фаолиятини оммалаштиришни тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |