Кенгаш котибаси: ____ Д.Ўришева.
Данғара тумани 1- умумий ўрта таълим мактаби педагогик кенгашининг навбатдан ташқари __/__ -сон йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2019 йил __ -________. Данғара шахарчаси
Йиғилиш раиси: Г.Арипова.
Йиғилиш котиби: Д.Джумабоева
Қатнашдилар: ЎИБДЎ С.Умаров, ММИБДЎ У.Ғаниева ва 58 нафар педагог йиғилишда иштирок этди.
Кун тартиби:
Инглиз тили фани. ўқитувчиси Акбарова Мавлудахоннинг иш фаолиятини мактабда оммалаштириш.
Йиғилишни педагогик кенгаш раиси Г.Арипова очиб, кенгаш аъзоларини кун ткртибидаги масала билан таништирди. Сўзни мактаб ўқув ишлар бўйича директор ўринбосарига берди.
Эшитилди: С.Умаров сўзи тингланди. Акбарова Мавлудахон 2008 йилдан мактабимизда инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Акбарова Мавлудахоннинг иш фаолияти давомида дарсларда замонавий педагогик технологияларни самарали қўллаш, мунтазам АКТдан фойдаланиб дарс ўтиши орқали ўқувчиларни ўз фанига қизиқишларини ошириб, билим сифатини юқори натижаларига эришаётганлиги хаммамизга маълум. Тўгарак машғулотлари давомида иқтидорли ўқувчилар билан мунтазам фаолият олиб бориши натижасида ўқувчилари турли тадбирлар, беллашувлар, “Фанлар Олимпиадаси”, “Билимлар беллашуви”да қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб, мактабимиз рейтингини туман миқёсида кўтарилишига ўз ҳиссасиини қўшиб келмоқда. Хусусан: 2016-2017 ўқув йилида 7-синф ўқувчиси Зокиров Асадбек “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 2-ўринни, 9-синф ўқувчиси Умарова Гуласал “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичида юқори натижаларга эришди.
2017-2018 ўқув йилида 8-синф ўқувчиси Зокиров Асадбек “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида 3-ўринни, 10-синф ўқувчиси Умарова Гуласал “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллади ва беллашувнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
2018-2019 ўқув йилида “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичида иштирок етган 9-синф ўқувчиси Зокиров Асадбек 79 балл тўплаб 2-ўринни, 10-синф ўқувчиси Султонова Гулсанамбону 89 балл тўплаб 4-ўринни, 11-синф ўқувчиси Умарова Гуласал 82 балл тўплаб 2-ўринни эгалладилар. Зокиров Асадбек ва Умарова Гуласал “Фанлар олимпиадаси”нинг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларга эришдилар.
2018-йил Япония консуллиги томонидан ташкил этилган “Иншолар танлови”да иштирок етган 10-синф ўқувчиси Умарова Гуласал ЮНЕСКО томонидан Cертификат билан тақдирланди.
2018-2019 ўқув йилида тўгарак аъзолари Зокирова Мағзумахон, Умарова Гуласалхонлар махсус имтихондан имтиёзли ўтиб, CЕFR B1 ва CЕFR B2 cертификатларини қўлга киритишди.
2019-йил 11-синфни тамомлаган ўқувчилари М.Зокирова ва Г.Умаровалар Қўқон ДПИнинг Хорижий тиллар факултети Инглиз тили ва адабиёти йўналишига талабаликка қабул қилинди.
Бундан ташқари Акбарова Мавлудахон жамоат ишларини бажаришда ҳам ўзига хос шахсий намуна кўрсатиб келаётганлиги сабабли метод бирлашма раҳбари, мониторинг гурухи эксперти сифатида ҳам мактаб жамоаси орасида алоҳида ўринга эга.
Ўқувчилар билан дўстона муносабат ўрнатиб, “Ота-она ва мактаб” ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратиб, ўқувчиларнинг мунтазам дарсларга қатнашишларини ҳам ўз фаолиятининг асосий вазифаси деб билади.
2018-2019 ўқув йили давомида М. Акбарованинг 8-“А” синфда “Wелcоме то Dreамwоrld”, 10-“А” синфда “World Literature”, 11-“А” синфда “What is plagiarizing?”, “Let’s learn English” тўгарак аъзолари билан ташкил этилган “English show” тадбири хамда Таълим самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий асослари Республика Олий ўқув юртлариаро илмий услубий мақолалар тўпламида чоп этилган “Инглиз тилида сўз бойлигини оширишда электрон ўйинларнинг аҳамияти”, “Англияда уйғониш даври адабиёти” номли мақолалари, Қўқон ДПИ билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида амалиётчи талабалар учун ташкил этган маҳорат дарслари ҳисобга олган ҳолда инглиз тили фани ўқитувчиси Мавлудахон Акбарова иш фаолиятини мактабда оммалаштиришни таклиф этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |