Буйруғи мактаб педагогларнинг таълим-тарбия соҳасидаги энг яхши тажрибаларини оммалаштириш тўғрисида



Download 127,45 Kb.
bet3/11
Sana19.05.2022
Hajmi127,45 Kb.
#604342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мактаб оммалаштириш 2019

Музокарага мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари У.Ғаниева сўзга чиқди: Д.Маҳкамованинг мактабдаги педагогик фаолияти давомида эришиб келаётган ютуқлари барчамизга маълум. Дарслари давомида мунтазам кўргазмали қуроллар ва АКТ билан самарали ишлайди, ўқувчиларни дарсга қизиқтира олади. Дарс ва тўгарак машғулотларида турли интерфаол методлардан самарали фойдаланади. Д.Махкамованинг ўз фаолияти давомида эришган ютуқларини ҳисобга олиб меҳнат фаолиятини оммалаштиришни тавсия этаман.
Йиғилиш қарор қилади:

  1. Мактаб ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари С. Умаровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Бошланғич синф ўқитувчиси Маҳкамова Дилрабохоннинг педагогик фаолияти мактаб миқёсида оммалаштириш учун метод кенгашдан сўралсин.

  3. Д.Махкамовага фаолиятига оид хужжатлар, яратган янгиликлари хақида маълумот (йиғма жилд) тайёрлаш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаси топширилсин.

  4. Ушбу йиғилиш қарори ижросини таъминлаш мактаб ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари С.Умаров зиммасида қолдирилсин.


Йиғилиш раиси: ____ С. Умаров.
Йиғилиш котибаси: ____ Д.Усмонова.

Данғара тумани 1- умумий ўрта таълим мактаби Методик кенгашининг навбатдан ташқари __/__ -сон йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2019 йил __ -ноябрь. Данғара шахарчаси

Қатнашдилар:


С.Умаров – мактаб ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари кенгаш раиси.
Д.Ўришева- йиғилиш котиби.
Метод кенгаш аъзоларининг 12 нафари йиғилишда иштирок этди.


Кун тартиби:
1. Бошланғич синф ўқитувчиси Маҳкамова Дилрабонинг иш фаолиятини мактабда оммалаштириш.
Йиғилишни метод кенгаш раиси С.Умаров очиб, иштирокчиларни кун ткртибидаги масала билан таништирди.
Эшитилди: кенгаш раиси С. Умаров сўзи тингланди. Маҳкамова Дилрабохон 2007 йилда мактабимизда кимё фани ўқитувчиси бўлиб ишга қабул қилинган. 2017 йил 6 январдан бошланғч синф ўқитувчиси этиб тайинланган. Маҳкамова Дилрабохоннинг иш фаолияти давомида дарсларда замонавий педагогик технологияларни самарали қўллаш, мунтазам АКТ дан фойдаланиб дарс ўтиш орқали ўқувчиларни ўз фанидан қизиқишларини ошириб, билим сифатини юқори натижаларига эришаётганлиги ҳаммамизга маълум. Тўгарак машғулотлари давомида иқтидорли ўқувчилар турли тадбирлар, беллашувлар, турли хил танловларда қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб, мактабимиз рейтингини туман, вилоят миқиёсида кўтарилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2015-2016 ўқув йилида самарали меҳнат қилиб, юксак натижалар кўрсатганлиги ҳамда “Замонавий ҳаракатли дидактик кўргазмалар” кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб фахрли 1-ўринни эгаллаган ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
2016-2017 ўқув йилида мактаб миқиёсида ўтказилган Янги йил байрами муносабати билан “Хоналар безатилиши” кўрик танловида фаҳрли 1-ўринни эгаллаган.
2016-2017 ўқув йилида ўтказилган 4 “А”, 4 “Б”, 4 “В” синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасида ва “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида шу ўқитувчи раҳбарлик қилган. 4 “А” синф ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллади.
2018 йил 14 март кунида Фарғона вилояти Данғара тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган семинарда “Энг ижодкор аёл” наминациясига лойиқ топилган ва фахрий ёрлиқ билан мукофотланган.
2018-2019 ўқув йилида самарали меҳнат қилиб юксак натижалар кўрсатганлиги ҳамда “Замонавий кўргазмали қуроллар” кўрик танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб фахрли 1-ўринни эгаллади ва таълим бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
2019-йил 26 январ №3-сонли Данғара рўзномасида “Юксак эътироф соҳиби” номли мақоласи ва Республика миқиёсида чоп етилаётган “Билимдон” илмий-услубий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий журналининг 2019 йил 16-сонида ўқувчилари билан биргаликда “Билимдон-биз билан” номли фотолавҳаси чоп этилган.
2019 йил 3 май куни мактабда бўлиб ўтган бошланғич синфлар семинарида Маҳкамова Дилрабохон ўқиш фанидан “Ноаҳиллик оқибати” номли эртак асосида очиқ дарс ўтиб берди. Ушбу мавзуни ўқитувчи ўзининг замонавий ҳаракатли дидактик кўргазмаси асосида, қизиқарли йўл билан тушунтириб берди. Бу ўқитувчи ясаган кўргазмалар дарсларда ўқувчиларга мавзуларни осон тушунишига ёрдам берди. Ўқитувчи дарсларида кўргазмалардан ўринли фойдалана олди ва дарсда ўқувчиларни қизиқтира олди. Дарс намунали баҳоланди.
Маҳкамова Дилрабохон 2019-йил ёзги таътил кунларида ҳам ўқувчилари билан турли хил тадбирларда фаол иштирок этди. Шулар жумласидан 2019 йил 27 июнда 4 “Б” синф ўқувчилари ўртасида “Мен ватанни севаман!” деб номланган асфалтга расм чизиш мусобақаси бўлиб ўтди. Бу мусобақада 4 “Б” синф ўқувчиси Нуралиев Асилбек ғолиб бўлди.
2019 йил 28-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19-мартдаги Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 4-7-синф ўқувчилари ўртасида тадбир бўлиб ўтди. Ўқитувчи Д.Махкамова тайёрлаган ўқувчи Акрамова Муштарийбегим “Онам” шеърларини ўқувчиларга ҳавола этди. Оҳунжонова Мунисахон ифодали ўқиш билан қатнашди.
2019 йил 29 июн куни “Навбаҳор” МФЙ ҳамкорлигида “Эзгулик” мавзейида, 30-июн “Ёшлар куни” муносабати билан тадбир ташкилланди. Тадбирда 4 “Б” синф ўқувчилари Ватан ҳақида шеърлар айтиб, рақсларга тушилди. Тдбир намунали ташкилланди.
Мактабда 2019 йил 21 июль куни 1-4-синф ўқувчилари ўртасида бошланғич синф ўқитувчиси Д.Маҳкамова раҳбарлигида ёз мавсумида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш мақсадида “Лайлак келди-ёз бўлди” мавзусида тадбир ташкилланди.
2019 йил 21 октябр куни мактабда 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 4 “Б” синф ўқувчилари иштирокида “Тилга эътибор-элга эътибор” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Тохир Боғдод” телеканалида ёритиб берилди.
2019 йил 25 октябрда туманимиз шоирларидан Шариф Қул Муҳаммад билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда синф ўқувчилари шоирнинг шеърларини ифодали ёддан айтиб бердилар. Ўқитувчи, ўқувчиларни китобга, шеъриятга бўлган меҳрлари янада ошди. Ўтказилган тадбир иштирок этганлар томонидан намунали баҳоланди. Худди шу йили Маҳкамова Дилрабохон ўзи рахбарлик қилаётган 3 “Б” синф ўқувчиларига чин дилдан меҳр бериб улар билан ҳам юқори даражада ишлар амалга оширган. Шу синф ўқувчиларини қишки таътилда Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Янги йил арча байрамига” саёҳатга олиб борган. Баҳорги таътил кунларида синф ўқувчиларини Марғилондаги “Эркин Воҳидов” номли боғига саёҳатга олиб борган.
Бундан ташқари Маҳкамова Дилрабохон жамоат ишларини ўз вақтида ва аъло даражада бажариб бормоқда. Ўзи рахбарлик қилаётган синф ўқувчиларининг билим, сифат самарадорлигини ошириш мақсадида шу синфнинг ота-оналари билан доимо алоқада бўлмоқда.

Download 127,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish