Бухоро хонлиги



Download 12,82 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi12,82 Kb.
#90527
Bog'liq
Бухоро хонлиги-шайбонийлар


Бухоро хонлиги
Muhammad Shayboniy (1451-yil – 1510-yil 12-dekabr, Marv) — taniqli oʻzbek shoiri, davlat arbobi, oʻzbekxonlar sulolasining asoschisi, „hazrati imomuz-zamon xalifatur-rahmon“ (zamona imomi va xalifasi) unvoniga erishgan. Muhammad Shayboniy Shayboniylar deb ataluvchi yirik sulolaning asoschisidir. Muhammad Shayboniy Abulxayrxonning nabirasi, Shohbudogʻ sultonning oʻgʻli. Abulxayrxon unga „Shohbaxt“ deb laqab qoʻygan. Otasining erta vafotidan soʻng, bobosining qaramogʻida qolgan Sulton Muxammad Shaybon Boyshayx otaligʻida voyaga yetgan. U 15-asr 80-yillarida Abulxayrxon vafotidan soʻng Dashti Qipchoqning asosiy hududida oʻz hukmronligini oʻrnatmoqchi boʻlgan. Shayboniy 1490-yillardan oʻzaro kurashlar va ichki nizolar tufayli tobora zaiflashib borayotgan Temuriylar hududi boʻlgan Movarounnaxrda ham oʻz hukmronligini oʻrnatish uchun harakat boshlagan. 15-asr oxiri — 16-asr boshlarida Movarounnahrga qilgan yurishlari natijasida hokimiyat boshqaruvi uning qoʻliga oʻtgan. Shayboniy Turkistonning Sigʻnoq, Sabron, Yassi shaharlarini ham oʻz qoʻl ostiga kiritgan. 1504-yil Hisor, Qunduz, Badaxshon, Balx, 1505-yilda Xorazm, 1507-yilda Hirot ham Shayboniy qoʻl ostiga oʻtgan. Keyinroq Eronning Mashhad va Tuye shaharlarini ham egallagan. 1510 yilda Marv yaqinidagi Mahmudobod qishlogʻida Eron shohp Ismoil I Safaviyning 12 ming kishilik askari bilan Shayboniy qoʻshini oʻrtasidagi jangda uning qoʻshinlari magʻlubiyatga uchragan va shahrining oʻzi ham halok boʻlgan. Uning boshsiz tanasi Samarqanddagi Baland Sufaga dafn qilingan. Baland Sufa Registon maydonida Tillakori va Sherdor madrasalari oʻrtasidagi burchakda joylashgan boʻlib, bu yerga keyinchalik boshqa shayboniylar ham dafn etilgan (qarang Shayboniylar daxmasi).

Muhammad Shayboniy


Muhammad Abulfath Shayboniy
Shaybani.jpg
Taxallus:
Shayboniyxon
Tavallud sanasi:
1451-yil
Vafot sanasi:
1510-yil 12-dekabr
Kasb:
Xon
Yoʻnalish:
Nazm
Janr:
Gʻazal
Magnum opus:
nothumb
Buxoro hukmdorlari
1500 — 1510 Muhammad Shayboniy
1511 — 1512 Suyunchxoʻjaxon
1512 — 1530 Koʻchkunchi
1530 — 1533 Abu Said
1533 — 1540 Ubaydulla I
1540 — 1540 Abdulla I
1540 — 1551 Abdullatif
1540 — 1550 Abdulaziz
1552 — 1556 Navroʻz Ahmad
1552 — 1556 Burhon sulton
1556 — 1561 Pirmuhammad
1561 — 1583 Iskandarxon
1583 — 1598 Abdullaxon II
1598 — 1599 Abdulmoʻmin
1599 — 1601 Pirmuhammad II
1601 — 1605 Boqimuhammad
1605 — 1608 Valimuhammad
1608 — 1650 Imomquli
1640 — 1647 Nodirmuhammad
1645 — 1680 Abdulaziz
1680 — 1702 Subhonquli
1702 — 1711 Ubaydulla II
1711 — 1747 Abulfayz
1756 — 1758 Muhammad Rahim
1758 — 1785 Doniyolbiy otaliq
1785 — 1800 Shohmurod
1800 — 1826 Haydar
1826 — 1826 Husayn
1826 — 1827 Umar
1827 — 1860 Nasrulla
1860 — 1885 Muzaffar
1885 — 1910 Said Abdulahad
1910 — 1920 Said Olim
Ijodi Tahrirlash
1501–1507-yillarda Turkistonda markazlashgan davlat qurdi. Saroy adabiyotining mavqeini yaxshilashga uringan. Shayboniy oʻzbek, fors tillarida gʻazal, ruboiylar ham bitgan. Uning ana shu gʻazal, ruboiylaridan ayrimlari va „Baxrul xudo“ nomli dostoni, oʻgʻli Temur sultonga atab yozgan pand-nasihatlardan iborat kitobi (yagona nusxasi Turkiyada saqlangan) bizgacha yetib kelgan. Undan koʻchirilgan nusxa OʻzMU Oʻzbek mumtoz adabiyoti kafedrasining qoʻlyozmalar jamgʻarmasida mavjud. U haqda „Tarixi gizida yoki Nusratnoma“, Binoiyning „Shayboniynoma“, Hasanxoja Nisoriyning „Muzakkiri ahbob“, Muhammad Haydarning „Shayboniynoma“ va „Boburnoma“ asarlarida maʼlumotlar bor. Alisher Navoiy ham oʻzining „Majolisun-nafois“ asarida shoir asarlari haqida maʼlumot beradi.

Oʻzbek adabiyoti


•Milodiy VII asrgacha
•VIII-XIII asrlar (Qadimgi)

•XIV-XV asrlar (Temuriylar davri)


•XVI-XIX asrlar (Mumtoz)

•XIX-XX asrlar (Milliy uygʻonish)


•1905-30 yillar (Jadid davri)
•1930-80 yillar (Sovet davri)
•1990 yillaridan keyin (Mustaqillik)

Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi


Shayboniy ijodiga nazar Tahrirlash
Shoir ijodi yuzasidan xorijiy olimlar F.Koʻprulu, Y.Ekman, O.Akbiyik, Yo.Qorasovning tadqiqotlari maʼlum. Oʻzbek olimlari E.Axmadxoʻjaev va I.Bekjon uning „Bahrul-hudo“ nomli qasidasini topishdi. Aspirant Sharipova M. „Shayboniy gʻazallari poetikasi“ mavzuida nomzodlik dissertatsiyasi (ilm.rahbar prof. H.Boltaboev) tayyorlamoqda.
XVI аср бошларида заифлашиб бораётган темурийлар салтанатига Дашти Қипчоқ томондан кўчманчи ўзбеклар давлати хукмдори Муҳаммад Шоҳбахт Шайбоний хужуми бошланди. Шайбонийхон 1500-1501 йилларда Самарқанд ва Бухорони, 1504 йилда Хисор вилоятини, 1504-1505 йилларда Урганчни, 1506-1507 йилларда Хуросон пойтахти Хирот ҳамда Балхни, шунингдек, Марв, Астробод ва Нишопур шаҳарларини забт этди. Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Хоразм ерлари Афғонистоннинг Қандаҳор, Заминдовур вилоятлари эгалланди ва Муҳаммад Шайбонийхонга қарам бўлиб қолди. Шайбонийхоннинг Хуросондалигидан фойдаланган қозоқ султонлари Мовароуннаҳрга бир неча марта бостириб кириб, уни талон-тарож қиладилар. 1506-1509 йилларда Шайбонийхон Хуросондан қайтиб келиб, қозоқ султонларига зарба беради ва Дашти Қипчоқ ичкарисига қувиб боради. Бу юришлар натижасида Сиғноқ, Ясси, Саврон шаҳарлари қайта қўлга киритилади. Шундай қилиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон бирлаштирилди ва Шайбонийлар сулоласи хукмронлиги қарор топди. Муҳаммад Шайбонийхон «Имом уз-замон, халифат ур-рахмон» унвонини олиб ўз қўлида дунёвий ва диний ҳокимиятни бирлаштирди.
Шайбонийхон жанубда Эроннинг ички вилоятларига юриш қилади. Машҳад ва Тус шаҳарларини эгаллаб орқага қайтади. Эрон шоҳи Исмоил Сафовий катта кўшин билан етиб келади. Шайбонийхон Мовароуннаҳрдан ёрдамчи кўшинлар келишини кутмасдан жангга киришга мажбур бўлади. 1510 йилда Марв яқинида бўлган жангда Шайбонийхон қўшинлари енгилади, хоннинг ўзи ҳам ҳалок бўлади. Тахтга Шайбонийхоннинг амакиси, Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегимнинг ўғли Кўчкунчихон (1510-1530) чикди. Бироқ шайбоний султонлар, беклар жипслашиб Исмоилшоҳга қарши курашиш ўрнига Шайбонийхон тириклигидаёқ суюрғал сифатида тақсимлаб берилган вилоятлар ва ерларга эгалик қилиш билан ўралашиб қолдилар, улар ўртасида ўзаро келишмовчилик, зиддиятлар авж олди. Бундан фойдаланган Исмоилшоҳ тез орада Хуросон ва Хоразм ўлкаларини, Шимолий Афғонистонни босиб олди. Пойтахти Самарқанд бўлган Мовароуннахрда эса шайбонийлар хукмронлиги сақланиб қолди.
Мовароуннахрда 100 йилгача давом этган Шайбонийлар даврида ҳам тинчлик бўлмади, қирғинборот урушлар, ўзаро ички курашлар давом этди. 1512 йилдан бошлаб Бухоро вилояти ноиби бўлиб келган Убайдулло султон 1533 йилда Шайбонийлар давлатининг Олий хукмдори этиб кўтарилди. Убайдулла султон Самарканддаги Кўчкунчихон авлодлари каршилиги сабабли олий ҳокимиятни Бухорода туриб бошқаради ва Бухорони давлат пойтахти деб эълон қилади. Шайбоний Убайдуллахон (1533-1539) даврида Бухоронинг мавқеи ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан кучайди. Аммо тарқоқлик давом этарди, Мовароуннаҳр XVI аср ўрталарида ҳам мустақил ҳокимликлардан иборат эди. Бухорода Абдулазизхон, Самарқандда Абдулатифхон хукмдор эдилар.
Тарқоқликка барҳам бериш, мамлакатни бирлаштириш долзарб бўлиб турган бир пайтда Абдулла султон майдонга чиқди, уни катта мавқега эга бўлган жуйбар шайхлари қўллаб-қувватлади. Абдуллахон Бухоро тахтини эгаллайди. Абдуллахон (1557-1561 йилларда амакиси Пирмуҳаммад, 1561-1583 йилларда отаси Искандархон олий хукмдор деб эълон килинган бўлсада, амалда хукмдор Абдуллахон эди). 1557 йилда Бухорони давлат пойтахти, мамлакатнинг сиёсий-маъмурий марказига айлантиради. Шу боисдан давлатнинг ўзи ҳам Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди.
Абдуллахон сиёсий узоқ йиллар уруш олиб бориб, 1573 йилда Фарғонани, 1574 йилда Шахрисабз, Қарши, Ҳисор вилоятларини, 1578 йилда Самарқандни, 1582 йилда Тошкент, Шохруҳия, Оҳангарон ва Сайрамни, 1583 йилда Балхни, 1584 йилда Бадахшонни, 1588 йилда Хиротни, 1595 йилда Хоразмни забт этиб, мамлакатни бирлаштириш ишини уддалади, Бухоро хонлигини кучли ва марказлашган давлатга айлантирди. Бироқ ички НИЗО, адоватни бартараф этолмади. Ғанимлар Абдуллахонга карши унинг ўғли Абдулмуминни қайрайди, Абдуллахон билан унинг ўғли Абдулмўмин ўртасида тахт масаласида келишмовчиликдан фойдаланган қозоқ хонларидан Таваккалхон Тошкент вилояти ерларига бостириб киради. Унга қарши сафарга отланган Абдуллахон Самарқандга етганда вафот этади. Абдуллахон ўрнига тахтга кўтарилган Абдулмўмин 6 ойча хукмдор бўлди, у отасининг амирларидан бири-Абдулвосеъ томонидан отиб ўлдирилди. Тахтга чиққан сўнгги Шайбоний Пирмуҳаммад ҳам 1601 йилда Самарқандда Боқи Муҳаммад билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Шайбонийлар сулоласи барҳам топди.

Шайбонилар Сулоласи (1500-1601)



Муҳаммад Шайбонихон -1500-1510
Кўчкунчихон -1510-1530
Абу Саидхон -1531-1533
Убайдуллахон -1533-1539
Абдуллахон I -1539-1540
Абдулазизхон (Бухорода) -1540-1550
Абдулатифхон (Самарқандда) -1540-1551
Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) -1551-1556
Пирмуҳаммадхон I -1557-1561
Искандархон -1561-1583
Абдуллахон II -1583-1598
Абдулмўминхон -1598-1599 (6 ой)
Пирмухаммадхон II -1599-1601

1601 йилдан эътиборан Бухоро хонлигида ҳокимият аштархонийлар (Жонийлар) сулоласи кўлига ўтади. 150 йилча (1601-1753) хукмронлик қилган Аштархонийлар сулоласи даврида Бухоро хонлигида тинчлик, осойишталик бўлмади. Хонлик вилоятларида хукмронлик қилувчи амирлар ва бекларнинг ўзбошимчалиги, марказий ҳокимият амалдорлари ўртасидаги ўзаро келишмовчилик, ур-йиқит мамлакат тинкасини қуритиб борарди. Буни Аштархонийлар сулоласидан Бухоро тахтига кўтарилган ўнта хондан иккитасининг тахтдан ағдарилгани, тўрттасининг тахт устида ўлдирилгани ҳам яққол кўрсатади.
Download 12,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish