VII Бўлим. Балиқ ёшини аниқлаш. Балиқ ёшини аниқлашнинг аҳамияти. Балиқ ёшини аниқлаш учун адабиётлар жуда кўп. Балиқ ёшини аниқлаш усули билан танишитб чиқамиз. Балиқнинг бўйи, оғирлигининг йиллик ортишини аниқлашга оид масалаларни ҳал қилишда маълумотлардан фойдаланамиз.
Тирик мавжудотни ўрганишда ва ундан фойдаланишда ҳайвоннинг улушлик ёки ёшини йиллик ортишини оғирлиги ёки параллел бирликлар. Улкан дарахт ёшини ҳалқалар сонига, кесилган дарахт поясига қараб аниқлаймиз.
Чорвачиликда ҳам ҳайвон ёшини билмасдан туриб хўжалий ишини юритиб бўлмайди. Ҳайвоннинг йиллик ортишини билиш зарур. Ҳайвонларни шу билиш орқали гўшт, сут ва наслдор ҳайвонларни танлашда керак бўлади. Отларни тишига қараб ёшини аниқлашади. Худди шу усул билан чўчқа, туя, сигирларни ҳам ёшини аниқлаш мумкин.
В. О. Каэп (1927) биринчи бўлиб сут эмизувчилар суягида балиқ суягида қандай йиллик ҳалқалар бўлса, худди шундай ҳалқалар бўлади. Шу белгисига қараб ҳайвон ёшини аниқлайдилар.
Балиқчилик хўжалигида ҳам балиқ ёши ва ўсишини билиш амалий аҳамиятга эга. Балиқнинг ҳар бир ёшига мувофиқ унинг тангачаларида ёки суякларида ҳалқа ҳосил бўлади. Бу ҳалқалар ташқи кўринишига қараганда дарахт поясидаги ҳалқаларга ўхшайди. Ҳаттоки оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин. Ҳамма балиқларнинг тангачаларида ҳалқа ҳосил бўлади. Баъзи балиқларда эса ҳалқа 30 – 40 кундан кейин ҳосил бўлади. Икрадан чиққандан кейин шу муддатда ҳалқа пайдо бўлади. Бу даврда тангача юпқа пластинкага ўхшайди. Иккинчи ёшда иккинчи ҳалқа, учинчи ёшда учинчи ҳалқа пайдо бўлади. Балиқ узунасига ўсади, шу даврда тангача ҳам ўсади. Балиқ ўсиши билан унинг бутун гавдаси ҳам ўсади. Тангача ўсиши муҳит факторларига ҳам, балиқнинг индивидуал ҳолатига ҳам боғлиқ. Шу муносабат билан балиқ нотекис ўсади. Шу билан биргаликда тангача ҳам нотекис ўсади. Тангача ҳам бир тезлашада, бир секинлашади.
Тангача ҳалқасидаги нотекислик турли хил қалинликда склерит ҳосил қилади. Склеритлар қалинлиги бир хил эмас. Балиқ ўсиши секинлашиши билан йиллик склеритлар текислашади. Шунинг учун ҳам склерит қалинлиги ва оғирлигидаги масофа тораяди. Ўсиш тез ва мўътадил бўлса (ёз ва баҳорда) склеритлар қалин ва катта бўлади. Балиқ тангачасида ҳалқа сони қанча бўлса, ёши ҳам шунча бўлади. Тангачада йиллик ҳалқалардан бошқа қўшимча ҳалқалар ҳам бўлади, бу ҳалқалар балиқ ўсиши давридаги ўзгаришни акс эттиради. Булар балиқнинг озиқланиши, ҳарорат кабиларга боғлиқ. Яна ёш балиқлардаги ҳалқалар ҳамс фарқ қилади, булар биринчи ёшдаги ҳалқалар ичида бўлади.
XVII – XVIII асрда балиқ тангачасидаги ҳалқаларни дарахт поясидаги ҳалқалар билан солиштирганлар ва балиқ ёшини аниқлаганлар. Фақат ХХ асрдан бошлаб балиқ ёшини ва ўсишини аниқлаш илмий асосланган. Балиқ ёшини аниқлаш Россияда биринчи бўлиб, Э.Н. Суворов ва И. Н. Арнолдлар томонидан амалиётда қўлланилган. 1909-1910 йилларда Болтиқ денгизи балиқларини (камбала, солака ва килки) ёшини аниқлаганлар. В. К. Солдатов (1915) “Исследование осётровых рыб Амура” деган китобни чоп эттирди. Осётрсимонлар ёшини суяги орқали аниқланганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Балиқнинг ҳар йилги ортиши тўғрисидаги маълумотлар амалий аҳамиятга эга. Балиқ йиллик ўсиш суръатини билиш ҳам амалий аҳамиятга эга. Бунинг аҳамияти шундан иборатки балиқ неча ёш умр кўради, неча ёшда вояга етади. Масалан горбушка икки йилдан кам яшайди. Ряпушка 10 йилдан ортиқ, белуга каби балиқлар 75 ёшгача яшайди. Балиқ ёшини ва ўсишининг аҳамияти нимада. Бир ёшдаги балиқларни, бир турдаги белгини турли хил сувликда солиштириш натижасида уларнинг оғирлиги узунлиги ва ўсиш суръати турлича эканлиги аниқланади. Масалан 3 ёшдаги балиқ, бир хилдаги тур бир сув ҳавзасида 900 г, бошқа сув ҳавзасида унинг оғирлиги 400 г. Натижада шундай хулосага келамизки биринчи сув ҳавзасидаги балиқ яхши ўсган. Иккинчиси эса ёмон ўсганлиги тўғрисида хулосага келинади. Биринчи кўлда тез ўсувчи форма иккинчи кўлда секин ўсади.
Бу мисоллар орқали балиқ ёшини аниқлаш шундай натижага олиб келди: а) ҳар иккала кўлнинг озиқа билан таъминланганлик даражаси турлича. Б) у ёки бу кўлда сазаннинг икки формаси мавжуд. Биринчи натижа кўлнинг озиқа билан таъминланишига баҳо беради.
Балиқ ёшини аниқлашнинг ва билиб олишнинг аҳамияти шундан иборатки у орқали тез етиладиган, тез ўсадиган ва секин ўсадиган балиқ турлари ва формалари аниқланади. Балиқлар ёшига қараб ўзгаради. Бир балиқ тури бошқа балиқ туридан фарқ қилади.
К. А. Киселевич (1927) балиқ ёшини ўрганиб қуйидагиларни айтади: “Балиқ тўдасидан бир неча юз ёки мингта балиқ олиб ва тангачаси ўрганилиб улардан фақат балиқ ёшини эмас, балки тўданинг қанча қисми 2 ёшар, 3 ёшар, 4 ёшар ва ҳоказоларни билиб оламиз”. Фақат балиқ ёшини эмас унинг узунлиги ҳамда ўртача ёши, катта кичиклигини ёш учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади. Шу усул орқали йилдан йилга ёш таркибини солиштириб овланадиган балиқлар т аркиби аниқланади. Масалан турли ёшдаги балиқларнинг фоизи аниқланади, биз балиқ ёшини ўсиш тезлиги орқали сув ҳапвзасидаги балиқларнинг ёши, таркиби аниқланади. Натижада овлаш меъёри ва ўта овлаш тўғрисида маълумотлар олинади.
Балиқ ўсиш тезлигини билиб олгандан сўнг, балиқнинг тана ўсиш узунлигининг ортишини йиллик кўрсаткичини аниқлаймиз. Балиқнинг ойлик ўсиши ҳам билиб олинади.