VIII Бўлим. Балиқ ўсиш суръатини аниқлаш.
Ўсиш суръатини тескари тақсимлаш усули ва қўлланиладиган асбоблар. Балиқ жинсий вояга етиши билан унинг ўсиши тўхтамайди. Лекин балиқ ёшлик даврида анча тез ўсади. Катта ёшга нисбатан жинсий махсулотларнинг етишиш даврида моддалар алмашинувининг маҳсулоти кўп қисм шу жараён учун сарфланади. Энергия сарфи миграция даврида нерест пайтида ҳам анча кчаяди. Балиқларнинг кўпчилиги нерест пайтида озиқланишдан қолади, балиқ ўсиши секинлашади, ҳаттоки ўсишдан тўхтайди.
Балиқ ўсиши суръатини аниқлаш бўйича усуллар кўп. Янада такомиллаштириш мақсадида кўпчилик олимлар ишламоқдалар. Балиқнинг узунасига ўсишидан унинг оғирлигининг ҳам ошиб боришидаги ўзгариш ихтиологик тадқиқотларнинг асосий қисми ҳисобланади. Бу жиҳатдан ихтиологик кузатиш ҳам худди чорвачиликдаги ҳайвонларнинг узунлигини ўзгариши билан унинг оғирлиги ўзгариб бориши каби ўхшаш томонлари мавжуд.
Норвегиялик тадқиқотчи Эйнер Леа (1910) Норвегия селднинг ёши ва ўсиш суръатини ўрганиб қуйидаги хулосага келади. Тангачанинг ўсиши балиқ бўйининг ўсиши билан тенгпропорционал эканлигини аниқлади. Балиқ тангачасидаги йиллик ўсиши унинг яъни тангача узунлигига ҳам тегишли танасининг узунасига ўсишига ўзаро мувофиқдир. (13 – расмда ўсиш кўрсатилган).
Демак тангача аниқ бир йил ичида қанча ўсган бўлса, масалан тангачанинг 1/10 қисмигача ўсган бўлса балиқ танаси ҳам шунча ўсган бўлиши керак деган хулосага келади. Балиқ узунлиги ҳам аниқ бир ёшда 1/10 ўсган бўлиши керак. Агарда ҳар йилдаги тангача ўсишидаги муносабатларни аниқласак унда балиқ узунлигининг яшаган йилларда қанча эканлигини билиб оламиз.
Балиқ тана узунлиги, тангача узунлиги аниқ бўлса, ҳисоблаш бутун тангача узунлиги билан эмас, унинг маълум қисми яъни тангача марказидан то ташқи ёки ички чегарасигача ўлчанади ва тангачадаги йиллик ҳалқалар қалинлиги олиниб ўша ҳалқага мос келадиган балиқ узунлиги аниқланади.
13 – расм. Балиқ ўсиши ва ўта ўсишни тадқиқот пайтида ўлчаш.
Ҳалқа шаклидаги айлана жойи тангача олиш учун кўрсатилади. (Правдин, 1939 й).
Ҳалқа қалинлиги ва балиқ узунлиги ўртасидаги муносабат топилади. Балиқни йиллик ўсишини бундай усулда аниқлаш балиқ ўсишини тескари тақсимлаш дейилади. Ҳисоблаш алоҳида формула орқали амалга оширилади. Бу формуланинг энг оддий кўриниши қуйидагича:
; Lx=
бу ерда:
L – балиқ тана узунлиги
C – тангача узунлиги (марказдан биринчи ҳалқа ва бошқа ҳалқалар)
Cx – биринчи ёшдаги тангача узунлиги (марказдан биринчи ёш ҳалқасигача бўлган масофа. Шу усулда биринчи, иккинчи, учинчи ва бошқа йиллар белгиланади).
Lx – биринчи, иккинчи, учинчи ёшдаги балиқ тана узунлиги.
Н. Л. Чучунова (1926) биринчи, иккинчи ва учинчи ёшдаги балиқ тана узунлиги l1, l2, l3 ,билан белгиланади. L ҳарфи билан балиқнинг умумий тана узунлиги белгиланади. бундан бошқа балиқ ўсишини йиллар мобайнида алоҳида характерлаш учун t билоан белгиланади.
Олдинги йил ўсиши билан кейинги йил ўсишидаги кўрсаткичнинг фарқи аниқланади. Йиллар орасидаги ўсиш фарқи аниқланади. Йиллар ўсиши қуйидагича тусланади:
t1 = l1, t2 = l2 – l1, t3 = l3 – l2
бу усул қулай бўлиб, балиқ ўсиш суръатини ўзгаришида қўлласа бўлади. Юқоридаги формулани ишлатишни мисоллар билан тушунтирамиз. Олинган балиқ 4 ёшда узунлиги 30 см, балиқнинг ўсиш суръатини аниқлаймиз. Тангачани ўлчаймиз. Тангача марказидан то охирги чегарасигача ўлчаймиз. Тўрт ёшда ҳалқа қалинлиги 5 мм, уч ёшда тангача қалинлиги 4 мм, икки ёшда тангача кенглиги 3 мм, бир ёшда тангача кенглиги 2 мм. Балиқ уч ёшда бўлганда қандай узунликда бўлганлигини аниқланг.
Берилган формуладан фойдаланиб, масалани ечамиз. Берилган ҳарфларни рақамлар билан алмаштирамиз.
; ; L3 = ёки 24 см.
Балиқ уч ёшда бўлганда унинг узулиги 24 см бўлган.
Балиқ икки ёшда бўлганда унинг узунлиги қанча эканлигини аниқланг.
ёки 18 см.
Демак икки ёшда балиқ узунлиги 18 см бўлган.
Балиқ бир ёшда бўлганда унинг тана узунлигини аниқланг.
ёки 12 см
Балиқ бир ёшда бўлганда унинг ёши 12 см бўлган.
Шундай қилиб тескари бўлиш йўли билан балиқ тана узунлиги қуйидагича бўлган:
Бир ёшда l1 = 12, икки ёшда l2 = 18, уч ёшда l3 = 24 ва тщрт ёшда l4 = 30 см бўлган. Ln - бу узунлик балиқ танаси узунлигининг умумий кўрсаткичи бўлиб, L ҳарфи билан белгиланади. Кичик l эса тўрт ёшгача бўлган йиллар кўрсаткичи ҳисобланади.
Норвегиялик олим Э. Леа ихчамлаштириб қуйидагича формула тақдим этди:
Ln =
Бу ерда:
L – ўлчанган балиқ узунлиги.
V – тангача узунлиги (марказдан то тангачанинг ташқи қиррасигача)
Ln – n ёшдаги балиқнинг ҳисобланган узунлиги.
Vn – йиллик ҳалқадан то тангача марказигача n ёшдаги балиқ.
1920 йилда инглиз тадқиқотчиси Р. Ли тўплаган маълумотлардан фойдаланиб Э. Леа тавсия этган формулада баъзи бир аниқликлар орттирди. Р. Лининг фикрича бир – бирига пропорционал бўлган нарса бу размерлар эмас, балки тангача ва балиқ узунлигининг қўшимча ўсишидир. Чунки тангача балиқ икрадан чиқиши билан ҳосил бўлмайди. У анча вақт ўтгандан кейин ҳосил бўлади ва бу даврда анча узунликка эга бўлган бўлади. Шу муносабат билан Э. Леа формуласига Р. Ли қўшимча катталик а ни киритишни тавсия этади. Р. Ли тавсия этган формулага ўзгариш киритилгандан сўнг Э. Леа формуласи қуйидагича тус олди:
Ln =
Кейинги тадқиқотлар айниқса Г. Н. Моностирский (1926 - 1930) ўз тадқиқотлари асосида тангача ўсиши ва суяклар ўсиши ҳамда балиқ танаси ўсиши ўртасидаги эгри чизиқ кўрсаткич мавжудлиги билан характерланади. Натижада Манастирский қуййидаги хулосага келади. Балиқ узунлиги ошиши тангача узунлиги логорифмлари билан пропорционалдир. Тенглама қуйидагича туслаанади:
Lgy = lg k + n lg x;
Бу ерда:
y – балиқ узунлиги
x – мувофиқ келадиган тангача узунлиги
lg k – ординат ўқидаги тўғри кесим
n – бурчак коэффициенти
Г. Н. Моностирский томонидан махсус ускуна тайёрланган. Бу ускуна ёрдамида логорифма шкалалари ёрдамида балиқ ўсиш суръати ҳисоблаб чиқилади. Ускуна (Г. В. Никольский, 1973) дарслигида берилган. (Экология рыб. 211 бет).
Балиқ ўсиш тезлигини аниылашда щсишнинг солиштирма тезлиги формуласи (Шмальгаузен, 1935) ёки щсиш характеристикаси (Воснецов, 1934) В. В. воснецов бўйича ўсиш характеристикаси ыуйидагича:
;
Бу ерда:
0,4343 – натурал логорифмдан ўнликка ўтиш модули;
l1 l2 – бир ва икки ёшдаги балиқ узунлиги;
Т1 ва Т2 – вақт оралиғи (одатда бир ёш)
Балиқларнинг нотекис ўсиши бу йил фаслларнинг турли хиллиги билан боғлиқ. Бу эса суяк элементларида С тангача, отолит, ясси суякларда йиллик ҳалқаларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳалқаларда ёруғлик кўриниши билан яққол ажралиб турадиган ялтироқ ҳалқалар шаклида намоён бўлади. Одатда тангачаларда йиллик ҳалқалар намоён бўлиши ўсишнинг янги даврининг бошланишига тўғри келади (Лонин, 1965). Вояга етмаган зотлари эса ногул мавсумининг бошланиши билан тўғри келади. Йиллик ҳалқалар балиқларнинг пайдо бўлиши асосан алмашинув жараёнининг ритмикаси билан боғлиқ. Тропик минтақаларда бир йил давомида иккита “йиллик ҳалқа” ҳосил бўлади. Биринчи ҳалқа март, майда, иккинчи ҳалқа эса сентябр, ноябрда ҳосил бўлади. Бундай ҳодисани арктика селдларида ҳам кўриш мумкин. Суякли балиқларнинг тангачасида ҳосил бўлган ҳалқага қараб ўсишнинг секин ёки тез борганини аниқласа ҳам бўлади. Кўпчилик карпсимонларда ёшни ва ўсиш суръатини асосан тангачасидан аниқланади. Бунинг учун тангача териш анча осон. Н. И. Чучунованинг “Руководство по методики определения возраста и роста рыб” (1859) ва В. А. Брюзгина «Методы изучения роста рыб по чешуе костям и отолитам» (1969). Окун, налим каби балиқлар учун ёшини аниқлашда ясси суяклардан фойдаланилади, жабра қопқоғида ҳам йиллик ҳалқалар бўлади. Бунинг учун ясси суяк гўшт ва тўқималардан тозаланади. Ёғсизлантирилади ва яхшилаб қуритилади, шлифовка қилинади. Формалинда узоқ сақланган балиқ ясси суякларидан ёш аниқлаш учун препарат тайёрлаш номаъқулроқ, яхши чиқмайди.
Трескасимонлар, камбаласимонларда ёшни отолитлар бўйича “қулоқ тоши” аниқланади. Осётр, лаққа, акулада ёшни сузгич қанотидаги нурлардан аниқланади. Лаққа ёшини аниқлашда кўкрак сузгич қанотининг нуридан аниқланади. Балиқларнинг алоҳида ёшдаги группаларини белгилаш ихтиологик адабиётларда аниқ бир келишилгани йўқ. Ҳозирги кунда қуйидаги терминология қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |