10.5. Лойихаларнинг инвестициялардан кейинги босқичига эътиборсизлик
Лойихаларни амалга оширишдан кейинги босқичга доим хам етарлича эътибор берилавермайди. Кўпинча бу холат қарор қабул қилувчи шахсларнинг асосий эътибори
инвестициялаш босқичига жамлангани холда, эксплуатация ва жорий хизмат масалалари эътибордан четда қолишида намоѐн бўлади. Бунинг оқибатида лойихадан олинаѐтган даромад камаяди, асосий фондлар қисқариб кетади хамда ташкилий тузилма ривожланишида жиддий молиявий ва бошқарув муаммолари келиб чиқади. Лойихани амалга оширишдан манфаатдор бир қанча ташкилотлар ва шахсларни санаб ўтиш мумкин (Масалан, хорижий инвесторлар, сиѐсатчилар, компаниялар ва касаба уюшмалари). Лекин лойиха тугалланиши биланоқ уни самарали эксплуатация қилиш учун зарур бўлган ресурлар билан таъминлаш хамда маъмурий бошқарув тизими
томонидан етарлича эътибор бериш борасида муаммолар пайдо бўлади.
Лойихани эксплуатация қилиш босқичига эътиборсизликнинг кўринишларидан бири техник хизмат кўрсатиш харажатлари ва ундан келадиган даромадларга кам ахамият берилишидир. Бу сохага етарли эътибор берилиши лойихадан кутилаѐтган самарани янада оширади. Лойихани эксплуатация қилиш босқичига эътиборсизлик оқибатларидан бири қайтарилиб турувчи инвестиция харажатлари етарли даражада тахлил қилинмаслигидир. Бунинг устига, бу харажатларни қоплаш манбалари зарур даражада режалаштирилмайди.
Қисқача хулосалар
Инвестиция лойихаларини институционал тахлил қилишдан мақсад лойиха амалга оширилаѐтган макондаги ташкилий, хуқуқий, сиѐсий ва маъмурий вазият (мухит)га
бахо бериш хамда лойихага жалб этилган ташкилотларнинг имкониятларини мустахкамлаш чора-тадбирлари борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Бу тавсиялар менежмент, ташкилий тузилма, режалаштириш, ходимларни бошқариш, молия, моддий техник таъминот каби сохаларни қамраб олади ва улар лойиха муваффақиятига таъсир кўрсатувчи хукумат ва тармоқ тузилмаларига, яъни вазирликлар, идоралар, банклар, тадқиқот муассасаларига хам тааллуқлидир.
Иқтисодиѐтни қайта қуриш жараѐнида икки мухим институционал муаммо кузатилади. Биринчидан, бу мавжуд хукумат муассасаларини ислох қилиш зарурати бўлса, иккинчидан, эски тузумда мавжуд бўлган янги институтларни ташкил этишдир.
Лойиха иштирокчилари фаолиятида менежер малакаси, унинг ваколатлари етишмаслиги, ахборот етишмаслиги ѐки ахборот тизимининг мураккаблиги,
ходимларни рағбатлантириш тизимида аниқлик етишмаслиги каби чуқур сабабларга эга институционал муаммоларга дуч келинади.
Лойихани амалга ошириш учун зарурий институтлар ташкил этишга уч гурух омиллар акс таъсир кўрсатади. Булар:
а) ноқулай сиѐсий шарт-шароитлар (сиѐсий омиллар);
б) лойиха олдига қўйилган мақсадларнинг мураккаблиги;
в) лойиханинг инвестициядан кейинги босқичига эътиборсизлик.
Давлатнинг нотўғри бахо ва бюджет сиѐсати, иқтисодий фаолиятини қатъий тартибга солиш, бюрократик тўсқинларнинг мавжуд бўлиши оқибатида бозор сигналлари бузиб кўрсатилади, иқтисодий фаолият чекланади ва лойиха муваффақияти шубха остида қолади.
Лойиха ишга туширилгандан сўнг, уни ким эксплуатация қилиши, харажатлар ва даромадлар қандай бўлиши кабилар хам лойиха муваффақияти шартларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |