11.2. Молиявий рентабеллилик тахлили
Молиявий рентабеллилик тахлилининг мақсади лойиханинг хаѐт даври давомида инвестициялардан келадиган самарани бахолашдан иборат. Бу тахлилни баъзида лойиханинг молиявий мақсадга мувофиқлиги тахлили деб хам юритилади. Бу тахлилни ўтказишнинг услубий асослари иккинчи ва учинчи мавзуларда кўриб чиқилган. Шу асосга таянилган холда рентабеллилик кўрсаткичлари хисоблаб чиқилади.
Бу тахлил лойихадаги пул тушумлари ва
чиқимлари оқимига асосланган холда ўтказилади.
Бунда эътибор лойихани амалга оширувчи ташкилотларга(уларнинг молиявий холатига) эмас, балки лойиханинг ўзига қаратилади. Молиявий рентабеллилик тахлили товарлар ва хизматлар савдосини амалга оширувчи лойихалар учун ўта мухим, лекин коммунал хизмат кўрсатувчи ва давлатдан қисман дотация олиб ишловчи ташкилотлар учун унча хам мухим эмас.
Харажатларни қоплаш тахлили рентабеллилик тахлилининг деярли худди ўзи бўлиб, давлат харажатлари фойдаланувчилар тўловлари ва солиқлар хисобига қопланадиган лойихалар учун қўлланилади.
Молиявий рентабеллилик тахлилида харажатлар ва даромадлар қўйилган мақсаддан келиб чиқиб аниқланади. Харажатларни фирма ѐки ижрочи ташкилотнинг фойдасини камайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этса, даромадларни фойда ѐки даромадни кўпайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этади.
Харажатлар ва даромадлар оқимларини лойихалаштириш учун ишлаб чиқариш фаолиятининг техник даражасини белгилаб олиш, инвестициялардан кўзда тутилган техник ресурсларнинг лойихага кириш ва чиқишдаги оқимини, лойихаларнинг бозор ва маъмурий ўрнатиладиган бахоларда хисобланган натижаларини аниқлаб олиш талаб этилади.
Тушумлар оқими махсулот сотиш (хизмат кўрсатиш) хажмини уларнинг харид бахоларига кўпайтириб топилади. Харажатлар оқими эса ишлаб чиқаришда фойдаланилган моддий ресурслар ва хизматлар миқдорини уларни сотиб олиш бахосига кўпайтириб топилади. Бундай бахолаш лойиханинг бутун яшаш даврига, хар бир йил учун ўтказилади.
Лойиха учун зарур ресурслар ва ундан кутилаѐтган натижаларни бахолашда: биринчидан, ички ва ташқи бозорда яқинда бўлиб ўтган битимларда қўлланилган амалдаги бахолар асосида реал бозор бахоларини; иккинчидан, келгусидаги бахоларни прогноз қилиш лозим.
Одатда, иқтисодий ва молиявий тахлилни ўтказишда инфляция таъсиридан тозаланган доимий бахолар, шунингдек, инфляция таъсиридан тозаланган дисконт коэффициенти қўлланилади.
Лойиха бўйича ишлаб чиқарилган товар (кўрсатилган хизмат)лар учун тушган барча тўловлар, дебиторлик қарзлари, субсидиялар ва бошқа даромадлар (ижара хақи ва бошқалар) лойиха бўйича тушумларга киритилади ва унинг умумий самарасини кўрсатади.
167
Харажатлар ўз ичига эксплуатация ва капитал харажатларини олади. Эксплуатация харажатларига иш хақи, материал, ѐқилғи харажатлари, ижара хақи тўловлари, коммунал тўловлар, умумий ва маъмурий харажатлар, солиқлар, жорий таъмирлаш харажатлари, хали тўланмаган, аммо хисобга олинган кредиторлик қарзлари ва бошқалар киради. Капитал харажатларга эса
инвестициялар, лойиха фондларини алиштириш, модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари киради.
Пул оқимлари бахолаб бўлингандан сўнг рентабеллилик кўрсаткичлари калькуляция қилинади,
лойихалаштирилаѐтган тушумлар ва харажатлар дисконтланади ва иловада келтирилган кўрсаткичлар хисобланади. Молиявий эхтиѐжни тахлил қилишда лойихани амалга оширишга кетадиган айланма маблағлар алохида валютада хамда сўмда хисобланади. Ўзбекистон шароитида айланма маблағларни валютада шакллантириш айниқса катта амалий ахамиятга эга. Агар лойихада айланма маблағлар валютада тўғри режалаштирилмаса, лойиха муаммога дуч келади. Мисол учун, лойиха махсулотининг ингредиентлари импорт қилинса, уни сотиб олиш учун валюта кўринишидаги айланма маблағлар етарли бўлиши керак. Шунда махсулот
ингредиентларни сотиб олишда муаммога дуч келинмайди. Баъзи лойихаларда айланма маблағлар сўмда етарли бўлса-да валютада етарли бўлмагани учун корхоналар ингредиентларни импорт қила олмайди. Натижада ишлаб чиқариш тўхтаб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |