Қисқача хулосалар
Молиявий тахлил тахлилнинг молиявий рентабеллилик тахлили, молиялаштиришга эхтиѐж тахлили, лойихани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг
177
молиявий тахлил, харажатларнинг қопланиши тахлили каби турларини ўз ичига олади.
Молиявий рентабеллик тахлили лойиха позициясидан амалга оширилади ва лойиханинг хаѐт даври давомида инвестициядан келадиган самарани бахолашдан иборат. Бу тахлил пул тушумлари ва чиқимлари хисоботига таяниб, дисконтланган тушум (даромад)лар ва чиқим (харажат)лар ѐрдамида турли рентабеллик кўрсаткичларини, шунингдек, ички фойда меъѐри, соф келтирилган қиймат, инвестициялар рентабеллиги каби мезонлар бўлиб хисобланган кўрсаткичларни хисоблашга асосланган.
Молиялаштиришга эхтиѐж тахлили хукумат, лойихадан фойдаланувчилар ва ундан манфаат кўрувчилар позициясидан туриб амалга оширилади ва унинг мақсади лойихани инвестициялаш ва уни эксплуатация қилиш учун керак бўлган барча молиявий эхтиѐжларни прогноз қилишдан иборат. Зарур хисоб-китоблар жорий бахоларда тузилган молиявий режада акс эттирилади.
Лойихани эксплуатация қилувчи ташкилотни молиявий тахлидан мақсади ташкилотнинг молиявий ахволи ва бошқарув сифатини аниқлашдан иборат. Бу тахлил ўз ичига учта молиявий хисоботни тайѐрлаш, тахлил этиш ва прогноз қилишни олади. Булар фойда ва зарарлар хисоботи, пул маблағлари тушумлари ва чиқимлари хисоботи ва баланс хисоботидир. Бу хисобот шакллари прогноз қилиниб, интерваллар бўйича кўрсаткичлар хисобланади. Ўз навбатида улар бир қанча
молиявий кўрсаткичларни хисоблаш учун база хисобланади. Бу кўрсаткичларда умумий ликвидлик, шу
муддатдаги ликвидлик, умумий тўлов қиймати коэффициенти ва бошқалар ўз ифодасини топади.
Назорат ва мухокама учун саволлар
1. Лойихаларнинг молиявий тахлили нима мақсадда ўтказилади?
Молиявий рентабеллик тахлилининг мохияти
нимада?
Молиялаштиришга эхтиѐж тахлили қандай амалга оширилади?
Харажатларнинг қопланиши тахлилига тавсиф
беринг.
Лойихани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий тахлилида қўлланиладиган хисобот шаклларини изохлаб беринг.
Лойиха тахлили турлари бўйича қўлланиладиган мезонларни тушунтириб беринг.
Молиявий тахлилда қўлланиладиган қайси коэффициентларни биласиз?
Молиявий тахлилда айланма маблағларга талаб сўмда ва валютада хисобланиши сабаби нимада?
Молиявий рентабеллилик тахлили сабаблари
нимада?
Молиялаштиришга эхтиѐж тахлили нимани
англатади?
Do'stlaringiz bilan baham: |