Интернет маълумотлари.
WWW.ceep.uz.
WWW.bearingpoint.uz.
WWW.pca.uz.
www.makroiqtisodiyot.narod.ru
XIII-БОБ.ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИХАЛАРИДА ҚАЛТИСЛИК ТАХЛИЛИ
13.1.Ноаниқлик ва қалтислик хақида умумий тушунча.
Биз хохламаган нарсанинг, воқеанинг содир бўлиш
эхтимолини қалтислик деб атаймиз. Инвестиция
лойихалари учун қалтислик – бу лойихаларда кўзда тутилган мақсадларга эришмаслик эхтимолидир.
Айнан XIX аср охирида инсоният қалтислик ларни бошқариш муаммолари Билан тўқнашди. Шу даврда фирмалар ривожланди ва кўпайди, табиий зарар кўриш қалтисликни хам ошиб борди.
Энг биринчи қалтислик бошқариш режаси 1890 йилда АҚШдаги темир йўл қурилиш билан шуғлланувчи фирма томонидан ишлаб чиқилди.
1920-1930 йил Буюк депрессиядан сўнг қалтислик бошқарувига катта эътибор қаратилди. II жахон урушидан сўнг дунѐда илм-фан, техника-технология жадал ривожланди ва инсоният учун XX асрнинг 50-йилларидан бошлаб қалтислик бошқаруви мухим муаммога, масалага
айланди. 70-йилларга келиб қалтислик бошқарув жараѐнлари ва профессионал қалтислик менежерларига талаб пайдо бўла бошлади.
Хозирда эса қалтисликни хисобга олиш лойихаларни бахолашнинг ажралмас қисми хисобланади
Иқтисодий қалтислик деганда пул кўринишида ифодаланиши мумкин бўлган турли зарарларнинг юзага келиш эхтимоллиги тушунилади. Улар қуйидагича бўлиши мумкин.
Зарар кўриш хавфи, эхтимоллиги - қайсидир махсулотни ишлаб чиқариш зарар келтириши мумкин;
Ноаниқлик, олдиндан кўра билиш имконияти йўқлиги. Яъни бозорнинг ўрганилмаганлиги ѐки бошқа
сабаблар туфайли маълум бир лойиха учун якуний молиявий натижа қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин бўлади.
Иқтисодий қалтислик билан хохлаган субъект тўқнашиши мумкин – алохида шахс, гурух, фирма, банк, суғурта компаниялари ва хоказо. Иқтисодий қалтислик кимда бўлишидан қатъий назар, хамма қалтислик билан боғлиқ хатарни, зарарларни камайтиришга харакат қилади. Шунинг учун қалтисликларни бошқариш муаммоси юзага келади ва «қалтислик -менежмент» деб аталади.
Иқтисодий қалтислик билан боғлиқ эхтимолий йўқотишнинг камайишини хохлайдиган хар бир фирма ўзи учун қуйидаги бир қанча муаммоли масалаларни хал қилиши керак:
иқтисодий қалтислик билан боғлиқ эхтимолий зарарларни бахолаш;
қалтисликни тўлиқ ўзида қолдириш ѐки бошқа субъектга бериш, маълум қалтисликни ўзида қолдириш ѐки бошқа субъектга бериш каби масалаларни хал қилиш;
ўзида қолдирилган қалтислик сабабли юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш. Бундан мақсад қалтислик мавжуд бўлган шароитда фирманинг самарали ишлашини таъминлашдир.
Фирмада рўй бериши мумкин бўлган қалтисликлар турли хил, лекин асосан уларнинг икки тури кўрилади:
Молиявий қалтисликлар. Уларга қуйидагилар кириши мумкин:
Фоиз ставкаси ўзгариши;
Кредит қайтарилмаслиги;
Валюта курсининг номаъқул тебраниши;
Харидорларнинг тўловга қобилиятсизлиги;
Хом-ашѐ ва материаллар нархининг
ошиши;
Харидорлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ва хоказолар.
2. Фирма хўжалик фаолияти билан боғлиқ қалтисликлар. Уларнинг пайдо бўлишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
196
жихозларнинг эскирганлиги;
хом-ашѐ ва материаллар сифатининг ўзгариб туриши;
технология етишмаслиги;
ишлаб чиқариш кучлари захирасининг йўқлиги;
туриб қолишлар;
фавқулотда холатлар ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |