13.2.Қалтисликларни бошқариш усуллари.
Қалтисликларни бошқаришнинг кўп қўлланиладиган аниқ усуллари қуйидагилар:
Қалтисликдан қочиш ѐки инкор қилиш (Risk avoidance). Компаниялар ишида қочиш мумкин бўлмаган
катта қалтисликлар мавжуд бўлади. Бундай қалтисликларни бироз камайтириш мумкин, аммо бу уларнинг таъсир кучини камайтирмайди. Шунинг учун улардан қочишнинг энг яхши усули улар содир бўлиши эхтимолини умуман йўқ қилиш керак. Бундай усулни қўллашга мисол маълум махсулотни ишлаб чиқаришни тўхтатиш, шу сохада бизнесдан кетиш ва бундай қалтисликлар бўлмаган бошқа сохаларни танлаш.
Қалтисни ўзига олиш (Risk assumption). Унинг мохияти – зарарларни хусусий молиявий имкониятлар асосида қоплашдир. Бу усул қуйидаги холатларда маъқул:
Зарарлар частотаси катта бўлмаганда;
Потенциал зарарлар хажмини фирма жорий активлари хисобидан қоплаш мумкин бўлганда. Бу усулда зарарлар жорий пул тушумлари ѐки шу мақсадларда махсус тузилган захира фонди хисобидан қопланади.
Қалтисликни олдини олиш (Loss prevention). Бу усулда улар юзага келиши эхтимолини камайтиришга қаратилган тадбирлар қилинади. Қуйидаги холларда уни қўллаш маъқулдир:
Зарар юзага келиши эхтимоли юқори;
Зарар миқдори катта эмас.
Қалтис бошқаришда бу усулни қўллаш хар хил олдини олиш дастурларини ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ. Бу дастурлар даврий бўлади ва улар назорат қилиб
турилиши керак. Мисол сифатида, қоровуллар
(банкларда), хайдовчиларни ўқитиш (хафвсизлик мақсадида) ,кимѐвий зарарлардан огохлантириш, мехнат мухофазаси ва хоказо.
Зарарни камайтириш (Loss reduction). Бу усулнинг мохияти зарарларни камайтиришга қаратилган усулларга қаратилган. Бу усулдан қуйидаги холларда фойдаланиш мумкин:
Эхтимол зарарни катта бўлиши;
қалтис, зарар юзага келиш эхтимоли катта эмас.
Мисол, ажратиш усули, ѐнқин хавфидан зарар эхтимолий хажмини камайтириш мақсадида битта катта омборнинг ўрнига иккита кичик омбордан фойдаланиш мумкин. Агар бунга харажатлар эхтимол зарарлардан кам бўлса. Бу усулни иқтисодий тарафдан қўлласа бўлади.
Суғурталаш (Incurance). Бу усул қалтислик бошқарувида энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. Унинг мохияти шундаки, фирма маълум қалтисликларни суғурта компаниясига беради ва агар булар содир бўлганда суғурта фирмаси кўрилган зарарни қоплайди. Қуйидаги холларда фирма учун бу усулни қўллаш маъқулдир:
Агар қалтислик, зарар эхтимоли юқори эмас, аммо эхтимол зарар хажми катта бўлса. Шуни назарда тутиш керакки, фирмада қалтисликлар бир хил турда ва кўп бўлса, уларни суғурта компанияси орқали суғурталаш йўли билан эмас, балки суғурта бадалларини фирма ичида жорий этиш орқали бошқариш мумкин.
Қалтислик, зарар бўлиши эхтимоли юқори, аммо зарар миқдори кам бўлса.
Суғурта асосан бахтсиз ходиса юз берган холларда жуда зарурдир. Кўп холларда суғурта қалтислик бошқарувида ягона усул хисобланади, баъзида эса қонун томонидан мажбурий қилиб қўйилади.
Ўз-ўзини суғурта қилиш (Self-insurance) усули яъни зарарларни қоплашга қаратилган шахсий суғурта
фондларини тузишга қаратилган. У қалтислик бошқарув усули сифатида қуйидагиларга шароит яратади:
Зарарни қоплаш имкониятларини ошириш;
Суғурта фондларини инвестиция қилиш орқали фирма фойдалилигини ошириш.
Кептив суғурта – бу носуғурта ташкилотлари гурухига кирувчи суғурта ташкилотидир – саноат, саноат-молиявий, молиявий гурухлар ва хамма гурух қалтисларини суғурта қилади.
Қалтисликни бошқага ўтказиш (Risk transfer) усули шуни англатадики фирма ўзидаги эхтимолий қалтислик , зарарни бошқа фирмага ўтказади. Бунинг бир тури суғурта, фирма суғурта бадалини тўлайди ва қалтислик суғурта компаниясига ўтади. Бундан ташқари қалтисликни ўтказишнинг , ижара, hold-harmless типидаги келишувлари каби кўринишлари мавжуд.
Хеджирование(hedging) – суғурта билан боғлиқ бўлмаган нарх бўйича қалтисликларни бериш. Бунинг маъноси бозорда нархларнинг ўзгариши хисобидан келадиган фойда ва зарарларни чегаралаш хисобланади. Хеджирование савдо аукционлари, фючерс ва форвард шартномалари орқали жорий қилинади ва қалтислик менежментининг ажралмас қисми бўлиб қолади.
Ижара усули мулкни ижарага олган киши учун унинг эскириш қалтисини мулк эгасига қолдириш имконини яратади. Одатда бундай қалтислик учун тўлов ижара хақи таркибига киритилади.
Hold-harmless типидаги келишувлар (ушловчи учун зарарсиз) зарарлар бўлишига тузилади. Бунда бир томонда зарар юзага келганда, иккинчи томоннинг қалтислигини ўзига олиши бўйича келишув бўлади.
Яна шуни хам айтиш мумкинки, давлат томонидан хам
фирмалар қалтислигини камайтирувчи сиѐсатлар юритилади. Масалан, маълум шароитларда мажбурий суғурта, иқтисодий-ижтимоий қалтислик жуда юқори фаолиятлар билан шуғулланишни чеклаш ва хоказо.
Бу усулларни қайси бирини қўллаш ѐки қўлламасликда иқтисодий тамойил шундаки шу усулга харажатлар ундан келадиган қўшимча фойдадан кам бўлиши керак.
13.3. Қалтислик учун мукофот.
Лойиха қалтислиги қанчалик юқори бўлса, унинг даромадли бўлиш даражасига талаб хам шунчалик юқори бўлади. Чунки катта қалтисликни олишга фақат катта фойда сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун қалтислик
лойихаларни бахолашда дисконтлаш даражаси оширилади, яъни хақиқий фоиз ставкасига «қалтис учун мукофот» хам қўшилади. NPV, IRR ва бошқалар Янги
дисконтлаш даражаси бўйича хисобланади ва солиштирилади. Бу эса инвестиция лойихаларини
бахолашда қалтисликни хам хисобга олишга кўмаклашади.
Мисол. Қуйида иккита муқобил лойиха бўйича пул оқимлари келтирилган бўлиб, хар икки лойиха учун хам дисконтлаш даражаси 15% га тенгдир.
Кўрсаткич
|
1-йил
|
2-йил
|
|
3-йил
|
Лойиха А
|
-1900
|
-1870
|
|
4840
|
Лойиха В
|
-4025
|
2880
|
|
2880
|
NPVAқ-1900-1870 1,15Қ48401,15
|
2қ400
|
NPVBқ-4025Қ28801,15Қ28801,152қ657
лойиха маъқул кўринади, аммо бу ерда қалтис хисобига олинмади. Лойиха мутахассислари А лойихани қалтис сиз, В лойихани эса қалтис ли деб топишди ва қалтис учун мукофотни 5% миқдорда хисоблашди. Энди қалтислик мукофотини хисобга олган холда икки лойихани таққослаймиз:
Демак мавжуд қалтисликни хисобга олсак А лойиха биз учун фойдали эканини кўрамиз.
«Қалтис учун мукофот» қандай хисобланади? Бунинг уч тури мавжуд:
Кумулятив усул
200
Капитал активларни бахолаш усули
Дисконт нормасини бахолаш усули.
Кумулятив усулда асосан уч хил қалтис хисобга олинади:
Сиѐсий қалтис ;
Лойиха қатнашчилари лаѐқатсизлиги;
Кўзда тутилган даромадларнинг олинмаслиги қалтис и.
Сиѐсий қалтислик одатда қуйидаги холларда мавжуд бўлади:
Лойихага салбий таъсир этадиган тарафга мамлакат қонунчилигининг ўзгариши;
Мол-мулкни конфискация қилиш, миллий низолар;
Конвертация чекланганлиги.
Умуман сиѐсий қалтислик мамлакатнинг инвестицион мухити билан боғлиқ. Махсус рейтинг фирмаси бўлмиш BERI(Германия), Швецария банклари ассциацияси ва Earnst & Young аудиторлик корпорацияси дунѐ
мамлакатларида инвестициялашда сиѐсий қалтис даражаси бўйича рейтинг олиб бориб, уни доимий равишда чоп қилиб боришади.
Лойиха қатнашчилари лаѐқатсизлиги қалтислиги қуйидагича:
Фирмада молиявий ва айланма маблағлар етишмаслиги, ва қарзни тўлай олмаслик;
Лойиха бошқа қатнашчиларининг молиявий лаѐқатсизлиги.
қалтис учун мукофот миқдори лойихани амалга оширишнинг иқтисодий ташкилий тарафлари қанчалик
пухталигига боғлиқ бўлади. Агар лойиха қатнашчиларининг бир-бирига ва мажбуриятларига лаѐқатлилигини моддий асослаб исботлашса қалтислик учун мукофот камаяди. Агар исботланмаса кўпаяди.
Кўзда тутилган даромодларнинг олинмаслиги қалтислиги.
Бу турдаги қалтислик асосан лойиханинг техник-ташкилий тарафлари ва нарх тебранишлари билан боғлиқ.
Бундай қалтислик учун мукофот лойиханинг техник ва иқтисодий, илмий асосланганлиги ва яна маркетинг ўрганилганилиги билан аниқланади. Мисол, айрим факторлар таъсири қуйидагича хисобга олинади:
1. Қўлланиладиган технология Қалтислик учун мукофот,%
Талаб ва нархнинг нониқлиги
олдиндан мавжуд товарга 0-5
янги товарга 5-10
Do'stlaringiz bilan baham: |