Бухоро давлат университети



Download 2,51 Mb.
bet51/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

Интернет маълумотлари.
WWW.ceep.uz.
WWW.bearingpoint.uz.


WWW.pca.uz.


www.makroiqtisodiyot.narod.ru


www.nigorabonu.narod.ru

149


X-БОБ.ИНСТИТУЦИОНАЛ
ТАХЛИЛ


10.1. Институционал тахлилнинг мохияти ва мақсадлари

Институционал тахлил лойиха устида бажариладиган ишларнинг энг мухимларидан бирига айланди. Инвестиция лойихалари натижалари кўп жихатдан ташкилий тузилма сифатига хам боғлиқ. Лойихани амалга оширувчи ташкилотларни ўрганиш, уларнинг бошқарув имкониятлари, шунингдек, марказий


хокимиятнинг лойиха учун мутасадди бўлган


ташкилотларга ѐрдам беришга қанчалик тайѐр эканликларини бахолашга имкон беради. Яхши шаклланмаган, такомиллашмаган бошқарув тузилмасига, малакали мутахассислар, ахборот тизимлари ва хоказоларга эга бўлмаган ташкилотлар зиммасига лойихаларни амалга оширишни топшириш ѐки улар


таклиф этган лойихаларни молиялаштириш муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин (ѐки хеч бўлмаганда қўшимча харажатларни келтириб чиқаради).


Институционал тахлил лойихаларни самарали амалга ошириш ва эксплутация қилишга, шунингдек,


мавжуд ташкилотларни мустахкамлаш, малакали мутахассислар билан тўлдиришга кўмак бериши лозим. Кучли институтларни ташкил этиш лойихага кўра фойдаланиладиган миллий хамда халқаро ресурсларни мухофаза қилган холда лойихаларни самарали амалга ошириш имконини беради. Инвестиция лойихалари институционал тахлили (ИТ) дан мақсад лойиха амалга оширилаѐтган макондаги ташкилий, хуқуқий, сиѐсий ва маъмурий вазият (мухит) га бахо бериш хамда лойихага


жалб этилган ташкилотларнинг имкониятларини мустахкамлаш чора-тадбирлари борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тавсиялар қуйидаги масалаларни қамраб олади:



150


а)менежмент услублари ва усуллари, шу жумладан, мониторинг ва бахолаш;
б)ташкилий тузилма, ундаги ўзгаришлар;

в)режалаштириш, шу жумладан, инвестицияларни жойлаштиришни режалаштириш;


г)ходимлар таркибини тўлдириш, ўқитиш, малакасини ошириш;


д)молиявий фаолият, шу жумладан молиявий фаолиятни бошқариш, сметалар тузиш, бухгалтерия хисоби ва тафтиш;


е)лойихаларнинг моддий-техник таъминоти;


ж)эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш тизимлари;


з)ташкилотлараро мувофиқлаштириш;


и)алохида секторларга нисбатан сиѐсат масалалари.


Бу вазифалар нафақат лойихаларни амалга ошираѐтган ва эксплуатация қилаѐтган ташкилотлар, шунингдек, лойиха муваффақиятига таъсир кўрсатувчи хукумат ва тармоқ тузилмаларига, яъни вазирликлар, идоралар, банклар, тадқиқот муассасаларига хам тегишли.


Ўтиш даврини бошидан кечираѐтган

мамлакатларда институционал тахлилнинг мухим вазифаларидан бири эски давлат ташкилотларини бозор иқтисодиѐтидаги бошқачароқ вазифаларни бажаришга


мослашган янги ташкилотлар, агентликлар ва корхоналарга айлантиришни режалаштиришдан иборат. Бу муаммонинг нақадар мухимлиги бир қатор мамлакатларда оммавий хусусийлаштириш лойихаларини амалга ошириш чоғида яққол намоѐн бўлди. Бунга Ўзбекистонда жахон банкининг пахтачилик индустриясини такомиллаштириш бўйича лойихаси мисол бўла олади.


Ушбу лойихани амалга оширишда лойихада
иштирок этаѐтган совхозлар ва колхозлар

хусусийлаштирилиб, очиқ турдаги хиссадорлик жамиятларига айлантирилди. Колхоз ва совхозларнинг мулкларининг қийматига тенг миқдорда акциялар чиқарилди ва улар биржасига эркин сотилиши ва олиниши учун республика фонд жойлаштирилди. Бундан асосий



151


мақсад колхоз ва совхозларни хусусийлаштириш, хиссадорлик жамиятларига айлантириш ва хусусий секторни ривожлантиришга таъсир кўрсатиш бўлган эди. Шу вазифаларни хал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Пахтачилик лойихасини амалга ошириш агентлиги ташкил этилди. Унинг бошқарув тузилмаси қуйидаги чизмада соддлаштирилган холда келтирилган:


Иқтисодиѐтни қайта қуриш шароитида лойихага мутасадди бўлган ташкилотлар учун “мулкчилик” концепцияси ўта мухим хисобланади. Лойихани амалга оширувчи ташкилотлар унинг муваффақияти ѐки муваффақиятсизлиги учун масъулиятни ўз зиммаларига олгандагина ижобий натижага эришилади. Мулк хуқуқи


мутасадди ташкилотлар менежерлари лойиха мақсадларини англашлари ва бу мақсадларга эришиш учун зарур қарор қабул қилиш ваколатига эга эканликларини англатади. Бундай вазиятда уларда хам шахсий манфаатдорлик, хам лойихага рахбарлик қилиш имконияти мавжуд бўлади. Институционал тахлилнинг


каттагина қисми “мулкчилик” омили лойихани муваффақиятли амалга оширишга қанчалик таъсир этишини аниқлашга қаратилган.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish