Бухоро давлат университети


Лойиха ва махаллий маданият



Download 2,51 Mb.
bet48/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

9.3. Лойиха ва махаллий маданият
талаблари

142


Кўп сонли ахолига таъсир этувчи лойихалар мувафаққиятли бўлиши учун уларнинг кўпчилиги лойиха мақсадини тушинишлари ва уни қўллаб -қувватлашлари керак. Шу туфайли лойхаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараѐнида махаллий қадриятлар тизимини, урф-одатлар, анъаналар, аниқланган эхтиѐжлар ва мақсадларни хисобга олиш зарур.

Миллий иқтисодиѐт нуқтаи назаридан самарали бўлган лойихалар мақсади махаллий ахоли учун тушунарсиз ѐки улар фикрига кўра, ахамиятсиз бўлиши мумкин. Оқибатда лойихалар махаллий ахоли томонидан қўллаб-қувватланмайди. Ижтимоий тахлил махаллий шароитларга асосланган холда лойиха вазифалари ва умумий мақсадларни махаллий ахолининг индивидуал мақсадлари билан боғлаш йўлларини кўрсатиб беради.


Оилани режалаштириш масаласида хам махаллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари лойиха мақсадига ѐки умумий мақсадларга эришишга таъсир кўрсатади. Лойиха натижалари одамларнинг лойиха ва ундан келадиган фойда ўртасидаги боғлиқликни қанчалик тушунишига боғлиқ бўлган яна бир соха- соғлиқни сақлаш сохасидир.




9.4. Лойихалардан манфаатдорликни таъминлаш масалалари

Лойиха муваффақиятининг яна бир шартининг мақсад гурухининг лойихада манфаатдорлигини, уни қўллаб-қувватлаш ва иштирокини таъминлашдир. Бу лойихани самарали эксплуатация қилиш гаровидир. Кишилар ўзгаришлар қилиш учун таваккалчиликка боришлари ва лойиха мақсадларига эришишлари учун қилган куч-ғайратлари ўзини оқлашига ишонч хосил қилишлари керак. Лойихада иштирок этиш барча босқичларда ва шаклларда бўлиши мумкин:


143
1. Инвестицияларни танлаш ва режалаштириш борасида маслахат.



2.
3.


Ишчи кучи билан иштирок этиш.


Моддий ва пул ресурслари билан иштирок



этиш;.
4. Лойиха бажарилишини кузатиб бориш ва
хоказо.

Махаллий ахолининг лойихада иштирок этиши лойиха рахбарларига жами харажатларни ўзгартирмаган холда кўпроқ сонли ахолига лойихадан манфаат етказиш имконини беради. Қарор қабул қилингунга қадар махаллий ахолидан маслахат олиш лойихаларга кўрсатиладиган қаршиликни минималлаштириш, ундан келадиган манфаатни кўпайтириш, хизмат муддатини узайтириш имконини яратади. Масалан, фермерлар


қишлоқ хўжалиги ходимлари ишлаб чиқариш технологиялари бозорларининг холати, лойиханинг мумкин бўлган экологик оқибатлари тўғрисида мухим ахборот манбаи хисобланадилар. Сув иншоотлари қуриш ва қишлоқ хўжалигига тегишли бошқа лойихаларда бу ахборотлар жуда мухим роль ўйнайди.


Махаллий ахолининг лойихада иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш стратегияси муваффақияти ахолининг уюшмаларга бирлаша олиш қобилиятига боғлиқ. Бу уюшмалар орқали улар ўз манфаатларини аниқлайдилар ва химоя қиладилар. Ташкилий ва техник имкониятлар тажриба орттириш билан кенгайтириб борилади. Аммо лойихани эксплуатация қилиш бошлангунга қадар махаллий ахолини ўқитиб, бу жараѐнларга тайѐрлаш кўпроқ самара беради (ЎзДэуАвто лойихасида бўлгани каби).


Махаллий институционал тизимларни яратиш учун вақт талаб қилиниши сабаби кўп лойихаларда илгарида мавжуд бўлган ташкилотларга таянилади. Аммо бу ташкилотларга янги вазифалар юклатилганда улар олдиндан бажариб келган вазифаларни кескин эмас, балки аста-секин кенгайтириб бориши керак.



144


Мавжуд махаллий ташкилотлардан фойдаланиш ўз афзалликларига эга бўлса-да, бу янги ташкилотлар

муваффақиятсиз ишлашини англатмайди. Янги ташкилотлар фаолиятининг муваффақияти бошқа омиллар қаторида янги гурух мавжуд эхтиѐжларни лозим даражада


қондира олишига, ходимларнинг тайѐргарлиги даражасига, муддатларнинг реаллигига хам боғлиқ.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish