Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модеринизация ва ислох этишдир. Т. Ўзбекистон 2005. 96 б.
2.Кожухар И.О. практикум по экономической оценке инвестиций. Учебное пособие.2-е изд.М: Издательско -товговая корпорация «Дашков и К о» 2006 –148 стр. 3.Тимченко Т.Н. Экономическая оценка инвестиций.
Учебное пособие.М: Издательство РИОР 2005 –63 стр.
Волков А.С. Марченко А.А. Оценка эффективности инвестиционнўх проектов.Учебное пособие.М:Изд.РИОР,2006 –111 стр.
5.Графова Г.Ф., Гуськов С.В. Экономическая оценка инвестиций. Учебное пособие –М: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К о»2006 –138 стр.
6.Аньшин В.М. «Инвестиционнўй анализ»М.2004.
7.Черняк.В.З. «Управление инвестиционнўми проекта»М.2004.
8.Крўлов Э.И. Лившиц В.Н,Смоляк С.А. «Оценка эффективности инвестиционнўх проектов: Теория и практика»2004.
Интернет маълумотлари.
WWW.ceep.uz.
WWW.bearingpoint.uz.
WWW.pca.uz.
www.makroiqtisodiyot.narod.ru
www.nigorabonu.narod.ru
139
IХ-БОБ.ИЖТИМОИЙ ТАХЛИЛ
9.1. Ижтимоий тахлилнинг мохияти ва таркибий қисмлари
Хар қандай лойиха самарали амалга оширилиши учун ижтимоий тахлилнинг ахамияти катта. Лойиханинг таклиф этилаѐтган у ѐки бу варианти ахолининг мақсадли гурухи манфаати талабларига жавоб бериши ѐки бермаслигини аниқлаш ижтимоий тахлилнинг вазифаси
хисобланади. Ижтимоий тахлил лойиха ва у йўналтирилган ижтимоий гурухнинг ўзаро мувофиқ келишини яхшилаш бўйича тадбирларни таклиф этади. Шунингдек, ижтимоий тахлил ахоли томонидан қўллаб-
қувватланадиган хамда жамоатчилик фикри ва қарашларидаги ўзгаришларни рағбатлантириш йўли билан лойиха мақсадларига эришишни таъминлайдиган лойиха стратегиясини белгилайди.
Ижтимоий тахлил қилинмаган лойиха мазмунига уни ишлаб чиқарувчиларнинг маданий қарашлари лойиха мўлжалланган кишиларнинг маданий қарашларига нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатади. Ижтимоий тахлил лойиха тахлилининг бошқа турлари билан бирга ўтказилиши керак. Лойиха тахлилининг бошқа турлари сингари ижтимоий тахлил хам индентификация босқичида бошланиб, лойиха даврининг кейинги хар бир босқичида давом этиши керак.
Ижтимоий тахлил тўрт асосий сохага эътиборни жамлайди. Булар:
1. Лойихага таъсир кўрсатадиган ахолининг ижтимоий-маданий тавсифи миқдорий тавсифи ва ижтимоий тузилмаси бўйича тахлил.
2. Лойиха амал қиладиган худуддаги ахоли томонидан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари, шу жумладан оилалар, уй хўжаликлари тузилмаси, ишчи кучининг мавжудлилиги, ерга эгалик қилиш шакллари,
140
ресурслардан фойдаланиш имконияти ва улардан фойдаланишни тартибга солиш масалалари тахлили.
Лойиханинг махаллий маданият нуқтаи назаридан талабга жавоб бериши, хусусий лойиханинг мавжуд ижтимоий меъѐрларга мослашувчанлиги, кишиларнинг қарашларида, ўз эхтиѐжларини англашларида зарур ўзгаришлар ясашга қобиллиги.
Лойихадан уни амалга оширувчи ташкилот хамда
махаллий ахоли манфаатдорлигини таъминлаш стратегияси. Бундан мақсад ахоли ва ташкилотларнинг лойиханинг барча босқичларида узлуксиз иштирокини таъминлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |