Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи dsc



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/41
Sana25.12.2022
Hajmi2,23 Mb.
#896034
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Bog'liq
Чориева. Дис.22.12.22.

Мазмуни
Унинг зотига сано айтмоққа лойиқ зот, 
Унинг ўзидирки, Ўзига жуд юзидан сано айтса. 
Маконда мавжуддан макондан ташқарида бўлганга сано айтмоқнинг имкони йўқ, 
Йўқдан бор бўлган қандай қилиб азалий Борга васф айта олади. 
Зарранинг равнақи офтобдан бўлади, 
Зарра ўзидан кичик нарсадан қандай вужудга келади. 
Биздан Вадуд бўлган зотга ўзимизнинг нуқсонли эканимизни тан олишдан бошқа 
туҳфамиз бўлмайди. 
“Вадуд” 
сўзининг 
маъноси 
“меҳрибон, ғамхўр, шафқатли; 
сезувчи, 
дўст”демакдир. Аллоҳ таоло ҳам бандаларига шундай шафқатли зотдир. Бандалар эса 
Яратганга ҳамд-у сано айтишга ожизлик қиладилар.
Бу ерда ижодкор ташбеҳ санъатидан унумли фойдаланиш орқали дарёлар лабида 
ҳайрон-у саргардон юрадиган бутимор қушини ҳамд айтишга ожиз бандаларга тамсил 
сифатида келтиради. Бутимор афсонавий қуш бўлиб, форс мифологиясида бу қуш 
“ишқ қуши” ёхуд “ғам қуши” сифатида тасвирланади. Шеъриятда ошиқ ва маъшуқа 
руҳиятидаги ғам-ғуссани ифодалаш учун тилга олинади. Бу ғаройиб қуш денгизга ошиқ, 
инини ҳам соҳил бўйига қуради. Тонгдан тунгача соҳилда, сувга мафтун бўлиб ўтиради. 
Мумтоз шеъриятимизда муҳаббатини ошкор қилолмаган ошиқ ушбу ғамбода қуш 
орқали тасвирланади. Аллоҳни мадҳ қилишнинг биринчи одоби сифатида шоир 
“Субҳана роббика роббил ъиззати ъамма ясифун ва саламун ъалал мурсалийн вал ҳамду 
лиллаҳи роббил ъаламийн” (“Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз уларнинг 
сифатларидан (яъни, ҳар қандай айб-у нуқсондан покдир”, Соффат: 180-181-оятлар) 
дуосини келтиради.
 


106 
Бу маъноларнинг шоҳиди бўлган зот – ҳақиқий ҳолларнинг тили, мукаммал вужуд 
олими, ҳусни жамол манбайи, ҳол ва қол сирларининг кони, Зулжалолнинг танланган 
нури, Буюк Аллоҳ раҳматига ҳужжат, ақли кулл (яъни, биринчи яратилган нур), 
пайғамбарларнинг сўнгиси, уммат пешвоси, дунё маорифхонасининг орифи, “Ма 
арафнака” (“Биз Сени англай олмадик”) деб қийналган, “Лав лака ма холақтул афлака” 
(“Сен бўлмаганингда борлиқ фалакни яратмаган бўлар эдим”) хитоби билан танланган: 
Қитъа: 
Муҳаммад сарвари тахти жалолат, 
Расида дар авжи гардун бе малолат. 
Аз онжо ёфт тақриби илоҳий, 
Падид омад ба зоташ турфа ҳолат. 
Забони ажз жое ҳамд бикушод, 
Бадон шавкат фуру шуд дар хижолат. 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish