Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet73/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Психика нима ва унинг ривожланишини қандай тушунасиз?

  2. Онг пайдо бўлишининг ижтимоий-тарихий моҳиятини тушунтириб беринг.

  3. Онг психологик категория сифатида қандай изоҳланади?

  4. Онг тузилмаси тўгрисида тушунча беринг.

  5. Онгнинг шакллари юзасидан қандай мулоҳазаларни биласиз?

  6. Онгнинг турларини тавсифлаб беринг.

  7. Онгнинг ривожланиши ўзига хослиги нимада намоён бўлади?

  8. Онг ва онгсизлик муаммосини изоҳлаб беринг.

XV-БОБ. ФАОЛИЯТ
Таянч тушунчалар: эҳтиёж, мотив, установка, қизиқиш, фаолият, ўйин, ўқиш, меҳнат, эҳтиёж турлари, табиий эҳтиёж, маданий эҳтиёж, моддий эҳтиёж, фаолиятнинг психологик назариялари.


15.1. Фаолиятнинг психологик тавсифи
Тирик мавжудотларнинг атрофдаги олам билан ҳаётий аҳамиятга молик боғланишлар бўлишини таъминлайдиган фаолияти уларга хос ялпи хусусият ҳисобланади.
Жонли мавжудотни муайян тарзда ва муайян йўналишда ҳаракат қилишга ундайдиган эҳтиёжлар унинг фаоллиги манбаи бўлиб ҳисобланади. Эҳтиёж − жонли мавжудотнинг ҳаёт кечиришининг конкрет шарт-шароитларига унинг қарамлигини ифода этувчи ва бу шарт-шароитларга нисбатан унинг фаоллигини вужудга келтирувчи ҳолатидир.
Кишининг фаоллиги эҳтиёжларнинг қондирилиши жараёнида намоён бўлади. Худди шу ўринда одамнинг фаоллиги шакллари билан ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракатлари фаоллиги ўртасидаги тафовутлар аён бўлади. Ҳайвон ўз эҳтиёжларининг объекти бўлиши ҳамда унда уларни эгаллаб олиш учун фаол интилишга даъват этиши эҳтимоли борлигини ўзининг табиий тузилишига (танасининг ва аъзоларининг тузилишига, инстинктларининг бойлигига) кўра бамисоли олдиндан билиши туфайли фаоллик билан ҳаракат қилади. Ҳайвонлар эҳтиёжининг қондирилиши жараёни уларнинг муҳитга яхшироқ мослашувини таъминлайди. Масалан, қундуз ҳатти-ҳаракатининг туғма равишда ҳосил бўлган программаси унинг қурувчилик эҳтиёжларини қамраб қолмасдан, балки бу эҳтиёжларни қондириш объектлари: тўғон қуриладиган дарахтларнинг навлари, дарахтларнинг сувга яқинлиги, «ўрмон кесиш» усуллари (қундузлар дарахтнинг шохи айнан сувга тушишини мўлжаллаб, унинг сувга қарши томонини кемиради) ва ҳоказолар ҳам акс этган бўлади.
Шундай қилиб, ҳайвоннинг эҳтиёжларида унинг фаоллиги омили сифатида табиатдан олинган буюм бевосита иштирок этади.
Одамнинг фаоллиги ва фаолликнинг манбаи бўлган инсоний эҳтиёжлар тамомила бошқача манзара касб этади. Кишининг эҳтиёжи уни тарбиялаш жараёнида, яъни кишилик маданияти олами билан яқинлаштириш жараёнида шаклланади. Табиатдан олинадиган буюм шунчаки оддий ўлжа, яъни фақат биологик маънога эга овқат тарзидаги буюм бўлмай қолади. Одам қуроллар ёрдамида буюмни тарихий тараққиёт маҳсули ҳисобланмиш хусусий эҳтиёжларига мослаштирилган ҳолда тубдан ўзгартиришга қодирдир. Шунинг учун ҳам кишининг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий тараққиёт билан белгиланадиган фаолият шаклини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилган жараёни сифатида алоҳида ажралиб туради. Эҳтиёжлар қондирилиши жараёнида ривожланиб ва ўзгариб боради. Улар ҳозирги замон кишисида унинг аждодларида бўлганига қараганда бошқачадир, унинг авлодларида ҳам бошқача бўлади. Кишининг эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш уни ҳар томонлама ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади, лекин бу яккаю ягона шарт эмас, албатта. Бунинг устига камолотга эришишнинг бошқа шарт-шароитлари (ва биринчи навбатда меҳнат) мавжуд бўлмаса, ўз эҳтиёжларини осонгина қондириш имконияти кишини кўпинча инқирозга учратади. Меҳнат билан йўналтирилмайдиган текинхўрлик эҳтиёжлари зид хулқ-атвор (баъзан эса жиноий ҳатти-ҳаракат)нинг манбаи бўлиб қолиши мумкин ва айрим кишиларда шундай бўлмоқда.
Меҳнат қилишга бўлган эҳтиёжнинг янада ривожланиши ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кўпгина ишлаб чиқариш жараёнларини максимал даражада автоматлаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, иш вақтини қисқартириш натижасида, фақат ижтимоий фойдали меҳнатдан ўзини намоён эта оладиган бунёдкорлик кучларини жонлантириш оқибатида юз беради, деб ҳисоблаш учун асос бор. Ҳозир баъзан оғир ва зерикарли бўладиган меҳнат соғлом, ҳар томонлама камолга етган киши учун қувонч ва роҳат-фароғат манбаига айланади.
«Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари»да ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси ва касбга йўналтирилиши қандай рол ўйнаши таъкидлангандир.
Эҳтиёжларни танлаш ва шакллантириш масаласи ахлоқий тарбиянинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. А.С.Макаренко буни аниқ-равшан тарзда таъкидлаган ҳамда инсоний эҳтиёжларни танлаш ва тарбиялаш, уларни кишини янада баркамоллик сари курашга одатлантирадиган ўша маънавий чўққига кўтариш лозимлиги ҳақида ёзган эди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish