Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet4/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Профессиограммалар қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиши мумкин: кадрлар тайёргарлигини асослаш, гигиеник шароитларни ҳисобга олиш ва уни соғломлаштириш; касб танлашни асослаш; касбий маслаҳат ва касбий танловни асослаш; меҳнатга баҳо бериш меъёрларини, меҳнат хавфсизлиги савиясини кўтариш ва бошқалар.
Меҳнатни тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган фанлар (тиббиёт, меҳнат физиологияси, меҳнат психологияси ва бошқалар). Профессиография ўз олдига турлича вазифаларни қўяди. Меҳнат психологияси соҳасидаги барча тадқиқотлар, хоҳ назарий, хоҳ амалий вазифаларни қўймасин, энг аввало конкрет касб фаолиятини ўрганишдан бошланади. Яна шуни ҳам эсда тутиш керакки, илмий-техника тараққиёти муносабати билан меҳнат фаолияти шароитларигина эмас, меҳнат мазмуни ҳам ўзгариб бормоқда. Масалан, тепловоз ва паровоз машинисти касби кечагиси ва бугунгиси билан бир хил эмас. Касб фаолияти ўзгаришига қараб касб профессиограммага мос келадиган касб дастури ҳам ўзгариши керак. Айрим касблар йўқолиб борса, янгилари пайдо бўлиб боради, ёки ўзгариб боради. Шунинг учун профессиография ишлари ҳеч қачон тугамайди.
Касб танлашга йўллаш ва касб маслаҳатларини уюштириш. Касб танлашга йўллаш энг аввало одам имкониятлари ва у яшаётган муҳитнинг бир қанча шароитларини ўрганишдан бошланади. Буларни умумлаштириб меҳнат экспертизаси, деб айтилади.
Меҳнат экспертизаси – бу одамнинг конкрет касб бўйича меҳнатга яроқлилигини маълум мутахассислар томонидан аниқланишидир.
Одамнинг у ёки бу меҳнат турига яроқлилиги энг аввало унинг ёшига, тегишли билим, кўникма ва малакасига, мазкур касбга қизиқиши ва истеъдодига эга эканлиги билан аҳлоҳида ажаратиб туради.
Меҳнат экспертизасига турли мутахассислар ва ташкилотлар жалб қилинади, жумаладан, врачлар, психологлар, педагоглар, инженерлар ва бошқа мутахассислар қабул комиссиялари, ходимлар бўлими, тиббий эксперт комиссиялари (ВТЭК–врачебно–трудовая экспертная комиссия), ҳарбий врачлик комиссиялари–ВВК), турли соҳалардаги танлов комиссиялари ва бошқалар.
Психодиагностика маълумотлари асосида прогностик психологик меҳнат экспертизаси кишининг келгуси меҳнат фаолиятини белгилашга ёрдамлашади.
Бу талабларни ҳар бир педагог ва ота-оналарнинг билиши ва амал қилиши, айниқса боланинг 9-синфни тугатиш ва ҳаёт йўлини белгилаб олиши даврида жуда муҳимдир.
Меҳнат экспертизасининг навбатдаги тури ретроспектив меҳнат экспертизаси дейилади (Ретроспектив – ўтмишга назар солиш маъносида).
Ретроспектив меҳнат экспертизаси кузатувчининг ўтмиши ўқув ва ишлаб чиқариш фаолиятини таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг хатоларини аниқлашга, айрим кўнгилсизларга сабаб бўлган ҳолатларни (авария, яроқсиз маҳсулот, жароҳат) ўрганишга хизмат қилади. Бу ўқувчи ёки ишчининг келгуси меҳнат фаолиятини белгилаб олишида катта аҳамиятга эга. Меҳнат экспертизаси бир вақтнинг ўзида касбга йўллаш муаммоларини ҳал қилишга ҳам ёрдам беради.
Касб танлашга йўллашбу психологик-педагогик, тиббий ва давлат тадбирлари мажмуи бўлиб, ҳаётга кириб келаётган одамга илмий асосланган шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жамият ва шахсий манфаатларга мос келадиган фаолият турини танлаб олишда ёрдам беришдир. Кишининг қобилиятларига мос келмайдиган касб танлаши кўпинча фожиаларга сабаб бўлиб, шахс учун моддий, маънавий зарар етказиши билан жамиятга ҳам қимматга тушиши мумкин. Жумаладан, оила ва жамият маблағини совуриш, кадрлар қўнимсизлиги, қайта тайёрлаш ҳаракатидаги харажатларнинг ортиши каби ҳолатларнинг намоён этилиши бунга яққол мисол бўла олади.
Таниқли психолог олим К.К.Платонов ўтган асрнинг 80-йилларида касб танлашга йўллашнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиб, «касб танлашга йўллаш учбурчаги» ғоясини илгари сурди.
Унга кўра мазкур учбурчакнинг бир томони касбларнинг киши ва унинг организмига қўядиган талаблари, иккинчи томони бозор имкониятлари (меҳнат бозор талаблари, қайси касбдагилар кераклиги), учинчи томони ўсмир қобилиятларини билиш ва давлат сиёсатини ҳисобга олишдан иборат.
Касбий маслаҳат – (профконсультация) касбга йўналтириш тизимининг бир қисми бўлиб, одамнинг қобилиятларини ўрганишга, тегишли маслаҳатлар беришга, батафсил шаклланишини таъминлашга хизмат қилади. Бунинг уч босқичи бор: тайёрлов, ҳал қилувчи (якунловчи) ва аниқловчи.
Тайёрлов босқичида оила ва мактабдаги ўрганиш-ўқиш фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ маслаҳатлар амалга оширилади.
Якунловчи тайёргарлик босқичида 9-синфдаги олиб бориладиган ишлар (ўқишни давом эттириш шаклини танлаш билан боғлиқ) кўлами белгиланади.
Аниқловчи касбий маслаҳат босқичи эса ўрта мактаб доирасидан ташқарига чиқиб, ўқишнинг кейинчи босқичларида, яъни коллежда, лицейда, олий ўқув юртида давом этади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish