1.1. Касб ва профессионализм ҳақида
Мустақил Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга тадбиқ қилиш кўп жиҳатдан ўқув-тарбия ишларини ислоҳ қилиш, ўқувчилар ёш хусусиятларини билиш, ҳар қайси ёшдаги болалар билан олиб бориладиган педагогик, психологик жараёнлар хусусиятларини қанчалик яхши билган мутахассисларга боғлиқ. Юқорида саналган муаммоларни ҳал қилишда қатор гуманитар ва махсус фанлар ёрдам беради. Педагогик психология, ёш психологияси, муҳандислик (инженерлик) психологияси, махсус фанларни ўқитиш методикаси сингари фанлар шулар жумласидандир.
Ишчини касб фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала унинг касб маҳорати, техникани қанчалик эгаллаганлиги даражаси, касбини севиши даражаси билан боғлиқ.
Илмий техника тараққиёти (ИТТ) ҳозирги кунда техниканинг тобора жадаллашиб бораётган техника билан боғлиқ, уни яратиш ва ишлатиш кўникмаларини эгаллаган шахсни тайёрлашни кун тартибига кескин қилиб қўймоқда. Бу муаммони тезроқ ҳал қилиш тайёрланаётган мутахассисларнинг ўз маҳоратларини ёшларга, ўз ўринбосарларига қай даражада бера олишларига боғлиқ.
Шунинг учун бугунги муҳандис ҳам ўз касб сирларини, ҳам шу касб маҳоратини ёшларга бера олиши лозим. У умумий психологияни, ёш психологиясини, педагогик психологияни, касб-таълими ва унинг психологиясини билиши талаб қилинади.
Бугунги ёшлар у ёки бу фаолият жараёнида ўзларида мавжуд бўлган барча жисмоний ва интеллектуал имкониятлари кўламини яққол намоён этишлари жуда муҳим.
Ақл, фикр юритиш тезлиги ва бошқа индивидула хусусиятлар касбий фаолият жараёнида намоён этилади. Буни аниқлаш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш билан муҳандислик психологияси, меҳнат психологияси фани шуғуланади.
Бошқа ҳар қандай меҳнат қуроллари сингари техника ҳам инсон имкониятларига максимал даражада мослаштирилиши керак. Бу энг аввало меҳнатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлса, кейинроқ ишчининг саломатлиги ва ниҳоят ишлаб чиқаришда техникани қўлланиш ҳисобига меҳнат самарадорлигини орттириш масаласи билан боғлиқдир. Одам ва техника муносабатлари бир-бирига мослиги масалаларини меҳнат психологияси, унинг тармоғи ҳисобланган муҳандислик психологияси фани ўрганади.
Касб-ҳунар таълими коллежлари ўқувчиларига техниканинг конструктив хусусиятларини, муҳандислик психологик талабларини ҳисобга олишни, энг муҳими қўлланадиган техника инсон имкониятларини қай даражада ҳисобга олганлигини, яъни, техниканинг гуманизациялашувини ҳисобга олишини билиб ишга ёндашуви масалаларини аниқ тасаввур қилиши билан боғлиқ. Бу муаммо муҳандислик психологиясида ўрганиладиган марказий бош мавзу инсон–машина−тизими ОМТ – (русча СЧМ – «система-человек-машина») ҳисобланади. Инсон-машина − тизим ва унинг асосий муаммолари касб таълими ўқитувчиси ва касб таълими устаси маҳоратининг назарий, педагогик-психологик тайёрлигининг асосини ташкил қилади:
Муҳандислик психологияси меҳнат психологиясининг бир тармоғи бўлиб, у одам ва машина ўзаро ахборот алмашувидаги ўзаро таъсир ўтказишнинг объектив қонуниятларини, уларни амалий қўлланиш ва «жамоа одам машина» тизимини лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш муаммоларини ўрганади.
Касб танлашга йўллаш. Касб таълими психологиясининг асосий муаммоси – шахснинг касбга яроқлилигини аниқлаш, уни тайёрлаш, меҳнат фаолиятига йўллаш масалаларидир. Булар профессиографиядан бошланади.
Профессиография. Инсонга кўйиладиган талаблар нуқтаи-назаридан касблар ва унинг ўз ичига олган ихтисосликларини умумлаштириб тавсифланиши профессиография дейилади.
Профессиография натижаси профессиограмма бўлиб, бир касб доирасидаги ихтисосларнинг инсонга, одамлар гуруҳига қўйиши мумкин бўлган талаблар асосида тузилган умумлаштирилган тавсифномалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |