Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet16/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Амалиётчи психологнинг ҳуқуқлари.
Амалиётчи психологларнинг ҳуқуқлари қуйидагилар:
1. Боғча, мактабларнинг таълим-тарбия шарт-шароитларини ҳисобга олиб, фаолият учун энг муҳим йўналишни танлайди.
2. Педогогик кенгаш, педогогик консулиумларда иштирок этади.
3. Таълим-тарбия жараёнида болалар ўқувчилар хулқи ўқув фаолияти хусусиятини кузатиш мақсадида дарс синфдан ташқари машғулотларда қатнашади.
4. Мураббийлар, ота-оналар йиғилишида ўқитувчилар, методик бирлашмалари мажлисида иштирок этади.
5. Боғча ва мактабларнинг ҳужжатлари билан танишади ва таҳлил қилади.
6. Муайян давр оралиғида амалий фаолиятнинг етакчи йўналиши юзасидан турли ишларни навбат билан амалга оширади. Уларга маълум методлар шакл танлайди, болалар, ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар ишининг яққол вазифаларини мустақил белгилайди.
7. Илмий изланишни йўлга қўйиш мақсадида боғчада гуруҳий ва индивидуал психологик текширувлар ва тажрибалар ўтказади.
8. Педогогик-психологик матбуотда ўз тажрибаларини умумлаштириб мақолалар, хабарлар эълон қилади.
9. Педогогик-психологик билимларни тарғиб қилиш ишларини олиб боради.
10. Психологик ихтисос маълумотдан келиб чиққан ҳолда ўқув ва факультатив тарзда 0,5 ҳиссада педогогик ишлаш имконига эга.
11. Касбий мажбуриятларни муваффақиятли адо этиш учун юқори ташкилотлардан маъмуриятдан зарур шарт-шароитлар яратиш талаб қилинади.
12. Низом бандларига унинг принципларига зид бўлган маъмурият топшириғини бажармайди.
13. Ўқувчиларни касб танлашга оид муаммолари ҳал қилиш мақсадида касбга йўналтириш марказларга мурожат қилади.
14. Маъмурият орқали у ёки бу ташкилотга ўқувчиларга ёрдам бериш зарурияти тўғрисида малумотнома юборади.
15. Ота-оналарга зарурият туғилганда оилавий турмуш психологиясига оид консультатив хизмат хоналарини тавсия қилади.
16. Тиббиёт ва дефектологик муассаларга расмий талаблар юборади.
17. Тиббий педогогик-психологик консультатив ишларда иштирок этади, балоғатга етмаган ўсмирлар комиссияси ишида қатнашади, бола тақдири ҳал қилинаётган ташкилотлар билан алоқа боғлайди. Умуман психолог ёрдамчи овоз бериш ҳуқуқига эга холос. Агар қабул қилинган қарорларга эътироз билдирилса, у ҳолда ўз фикрини билдириш учун юқори ташкилотларга мурожат қилади.
18. Психологик хизматни илмий жиҳатдан таъминлаш мақсадида илмий- услубий марказларга мурожат қилади.
19. Боғча ва мактаб фаолиятини яхшилаш мақсадида мавжуд муаммоларни ҳал қилишни халқ таълими ташкилотлари олдига қўяди.
20. Илмий-услубий марказ раҳбарлигида янги диагностик методикалар ишлаб чиқиш, услубий тавсиялар ёзишда фаол қатнашади.
21. Амалиётчи психологларни иш ҳақи Республика халқ таълими вазирлиги қошида ташкил этилган амалиётчи психологларни аттестация қилиш комиссияси қарорига биноан тоифа даражасида белгиланади. Агар амалиётчи психолог психологик фанлари доктори, фан номзоди, махсус психологик маълумотга эга бўлса психологлар аттестациядан ўтгунга қадар ойлик маоши I тоифали ўқитувчи даражасида белгиланади (ҳафталик иш соатлар 20 соатни ташкил қилади).
22. Амалиётчи психологнинг меҳнат таътили муддати барча мактаб ўқитувчилари билан баробардир.
23. Ўқитувчига берилган барча имтиёзлар халқ таълими тизимида ишловчи психологларга ҳам таллуқлидир.
Психолог-маслаҳатчи барча мижозларни қабул қилиши, улар нима учун келганликлари, кайфиятлари қандайлиги ва мақсадлари қандайлигидан қатъий назар уларга диққат билан, меҳрибонлик билан муносабатда бўлиши шарт. Бу профессионал психолог учун фақат ўз обрўси ва мавқеини сақлаб қолиш учунгина эмас, ўзининг профессионал одоб қоидалари бўйича унга мурожаат этувчиларга хизмат қилади.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish