Адаптациянинг аҳамиятишундан ибратки, у кучсиз қўзғалишни пайқашга ёрдам беради, кучли қўзғалишдан сезги органини сақлайди.
Адаптацияни тушунтириб бериш: 1) таёқсимон ҳужайраларга жойлашган кўриш пурпури айниб кетади; кимёвий модда борлиги илмий жиҳатдан исботланмаган; 2) миянинг пўстлоқ қисми сезгирликни пасайтирадиган «мулоҳазаловчи» тормозланиш. Тормозланиш – бошқа жойларда қўзғалишни кучайтиради – сезгирлик ортади, изчил ўзаро индукция ҳодисаси рўй беради.
Анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ қилиш натижасида сезгирликнинг кучайиши сенсибилизация деб аталади. Сезгилар ўзаро муносабатининг физиологик механизми анализаторларнинг марказий қисмлари жойлашган бош мия пўстидаги қўзғалишнинг иррадиация ҳамда концентрация жараёнларидир. И.П.Павловнинг таълимотига кўра, кучсиз қўзғатувчи бош мия катта ярим шарларининг пўстида осон иррадиацияланадиган, яъни осон ёйилиб кетадиган қўзғалиш жараёнини юзага келтиради. Қўзғалиш жараёнининг иррадиацияси натижасида бошқа анализаторларнинг сезгирлиги ортади. Кучли қўзғатувчи таъсир этганда, аксинча, концентрацияга мойил бўлган қўзғалиш жараёни юзага келади. Ўзаро индукция қонунига кўра, бундай қўзғалиш жараёни бошқа анализаторларнинг марказий қисмларини тормозланишга олиб келади ва натижада уларнинг сезгирлиги пасаяди.
Адаптация ёхуд мослашув – сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир.
Бу ҳодисанинг уч хил турини алоҳида кўрсатиш мумкин:
Қўзғатувчининг узоқ муддат давомида таъсир этиши жараёнида сезгининг тамомила йўқолиб қолишига ўхшайди. Доимий қўзғатувчилар таъсир қилган тақдирда сезги йўқолиб қолиш хусусиятига эга. Масалан, терининг устига қўйилган енгилгина юк тездаёқ сезилмайдиган бўлиб қолади. Ҳид билиш сезгилари атроф-муҳитга ёқимсиз ҳид ёйилганидан кейин кўп ўтмай батамом йўқолиб қолиши ҳам оддий бир ҳодисадир. Агар тегишли моддани оғизда бир оз вақт сақлаб туриладиган бўлса, таъм билиш сезгисининг жадаллиги сусая бошлайди ва пировардида сезги умуман йўқолиб кетиши мумкин.
Доимий ва ҳаракатсиз кўзғатувчи таъсир қилиб турган тақдирда кўриш анализаторининг тўла кўникиши юз бермайди. Бу қўзғатувчининг ҳаракатсизлиги рецептор аппаратининг ўзи ҳаракатланиши ҳисобига кўриниши билан изоҳланади. Кўзларнинг доимий равишда ихтиёрий ва ихтиёрсиз ҳаракат қилиши кўриш сезгисининг сурункалилигини таъмин этади.