Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet111/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Сенсибилизация. Анализаторлар ўзаро муносабати ва машқ қилиш натижасида сезувчанликнинг ортиши сенсибилизация деб аталади.
Анализаторларнинг марказий бўлмалари жойлашган бош мия қобиғида қўзғалишнинг иррадиациялашуви (тарқалиши) ва концентрациялашуви (кўриниши) жараёнларн сезгилар ўзаро муносабатининг физиологик механизми бўлиб ҳисобланади. И.П.Павловнинг фикрича, кучсиз қўзғатувчи катта ярим шарлар қобиғида осонгина тарқаладиган қўзғалиш жараёнини ҳосил қилади. Қўзғалиш жараёнининг тарқалиши (иррадиациялашуви) натижасида бошқа анализаторнинг сезувчанлиги ошади. Кучли қўзғатувчи таъсир қилганда қўзғалишнинг аксинча кўриниш хусусиятига эга бўлган жараёни юзага келади. Ўзаро индукция қонунига биноан бу марказий бўлмаларда бошқа анализаторларнинг тормозланишига ва улар сезувчанлигининг сусайиб кетишига олиб келади.
Анализаторларнинг сезувчанлиги иккинчи сезгиларга мансуб қўзғатувчилар таъсири остида ҳам ўзгариши мумкин. Жумладан, синалувчиларга эшиттириб «лимон каби нордон» деган сўзларга жавобан кўзларнинг ва тилнинг электр сезувчанлигини ўзгартириб юборгани кузатилади. Бу ўзгаришлар тилнинг лимон суви билан қўзғатилиши пайтида ҳосил бўлган ўзгаришларга айнан ўхшаш бўлган.
Сезги аъзолари сезувчанлигининг ўзгариши қонуниятларини билган ҳолда махсус танланган қўшимча қўзғатувчиларни қўлланиш йўли билан у ёки бу рецепторни сенсибиллаштириш, яъни унинг сезувчанлигини ошириш мумкин.
Сенсибиллаштиришга машқ қилиш натижасида ҳам эришиш мумкин. Масалан, мусиқа билан шуғулланадиган болаларда паст-баланд оҳангларни эшитиш қобилияти қандай ривожлана боришини биламиз.
Синестезия. Сезгиларнинг ўзаро муносабати синестезия деб аталмиш яна бир ҳодисада намоён бўлади.
Синестезия – бир анализаторнинг қўзғалиши таъсири остида бошқа анализаторга хос сезгининг ҳосил бўлишидир. Синестезия сезгиларнинг ҳар хил турларида кузатилади. Товуш қўзғатувчилари таъсир қилганда субъектда кўриш образлари пайдо бўлганида кўпинча кўриш-эшитиш синестезияси учрайди. Ҳар хил одамларда бу синестезияларда мувофиқлик бўлмайди, лекин улар алоҳида ҳар бир одам учун айтарлича турғун ҳисобланади. Айрим композиторлар (Н.А.Римский-Корсаков, А.Н.Скрябин ва бошқалар)да «рангни эшитиш» қобилияти бўлганини биламиз. Бу хилдаги синестезиянинг ёрқин намунасини литвалик рассом М.К.Чюрлёниснинг ижодида, унинг ранглар симфониясида кўрамиз.
Кейинги пайтларда товуш образини ранг образига айлантирадиган ранг-мусиқавий созларнинг яратилаётганлиги ва ранг-мусиқанинг жадал тадқиқ қилинаётганлигига синестезия ҳодисасига асослангандир. Кўришни кўзғатувчилар таъсир қилганда эшитиш сезгиларининг ҳосил бўлиши, эшитиш қўзғатувчиларига жавобан таъм билиш сезгиларининг ҳосил бўлиши каби ҳоллар камдан-кам учрайди. Синестезия жуда кенг тарқалган бўлсада, у ҳамма одамларда ҳам учрайвермайди. «Ўткир ҳид», «антиқа ранг», «ширин товуш» ва шу каби ибораларни ишлатиш мумкинлиги ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Синестезия ҳодисалари киши организмидаги анализатор тизимлари ўзаро доимий боғланганлигидан, объектив оламни ҳиссий акс эттиришнинг яхлитлигидан яна бир далолатдир.
Кўриш ёки эшитиш сезгисининг йўқотилганлиги маълум даражада сезувчанликнинг бошқа турларини ривожлантириш ҳисобига тўлдирилади

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish