Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Мускул-ҳаракат сезгилари ва статик сезгилар



Download 4,06 Mb.
bet106/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Мускул-ҳаракат сезгилари ва статик сезгилар. Мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилари, гоҳо кинестетик сезгилар деб номланиб, уларга оғирликни, қаршиликни, органлар ҳаракатини билиш сезгилари киради. Уларнинг органлари – гавда мускуллари, пайлар, бўғимлардан иборатдир. Органларнинг таркибида сезувчи нервларнинг чекка тармокдари мавжуд бўлиб, уларнинг таъсирида ҳаракат ва статик сезгилар вужудга келади.
Мускул-ҳаракат сезгиларининг физик сабаби мускулларга таъсир этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ва гавда ҳаракатларидир.
Статик сезгилари гавданинг фазодаги ҳолатини сезиш ва мувозанат сақлаш сезгилар деб аталади.
Гавданинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сақлаш сезгиси учун ички қулоқдаги вестибуляр аппарат рецептор вазифасини бажаради. Вестибуляр аппарат қулоқ даҳлизи ва ярим доира каналлардан ташкил топган бўлади, сезувчи нерв тармоқдари эса гавданинг фазодаги ҳаракатини ва ҳолатини бошқаради. Гавда мувозанатини сақлашда отолитлар алоҳида аҳамият касб этиб, улар эндолимфада сузиб юрадиган майда оҳактош кристалларидан ташкил топгандир.
Органик сезгилар. Органик сезгиларнинг рецепторлари ички органларда: қизилўнгач, меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда жойлашган бўлади.
Ички органлардаги жараёнлар органик сезгилар рецепторларининг қўзғатувчиларидир. Улар қуйидагилардан иборатдир:
а) оғриқ сезгилари; б) хуш туйғулар; в) нохуш туйғулар.
18.4. Сезгининг хусусиятлари ва тавсифи
Сезгилар ўзларига адекват (мос) бўлган қўзғатувчиларни акс эттириш шаклларидан бири ҳисобланмиш билиш жараёнларидир. Кўриш сезгисининг адекват қўзғатувчиси ҳаво тўлқини узунлиги 380 дан 770 миллимикрон диапазондаги электромагнит нурланишидан иборатдир. Бу электромагнит нурланишлар кўриш анализаторларида кўриш сезгисини вужудга келтирувчи нерв (асаб) жараёнига айланади. Эшитиш сезгилари тебраниш частотаси 16 дан то 20000 гача бўлган товуш тўлқинлари таъсирининг рецепторларда акс этишидир. Тактил сезгилари механик қўзғатувчиларнинг тери юзасида таъсири натижасида ҳосил бўлади. Карлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган тебранишни акс эттириш сезгилари нарсаларнинг тебранишларини инъикос қилиш орқали юзага келади. Бошқа турдаги сезгилар ҳам ўзларининг махсус қўзғатувчиларига эгадирлар. Лекин сезгиларнинг турли кўринишлари фақат ўзларининг махсуслиги билангина эмас, балки улар учун умумий хусусиятлари билан ҳам тавсифланадилар. Сезгиларнинг ана шу хусусиятларига сифатлари, жадаллиги, давомийлиги ва фазовий локализацияси киради.
Сифат мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури чегарасини ўзгартиради. Масалан, эшитиш сезгилари товушнинг баландлиги, тембри, қаттиқлиги билан тафовутланади, кўриш сезгилари эса рангларнинг қуюқлиги, жилоси, товланиши, тони ва бошқа шу кабилар билан фарқланади. Сезгиларнинг сифат жиҳатидан кўп турлилиги материя ҳаракати шаклларининг турли-туманлилигининг акс эттиришидир.
Сезгиларнинг жадаллиги уларнинг микдорий тавсифидан иборат бўлиб, таъсир қилаётган қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал ҳолати билан белгиланади.
Сезгиларнинг давомийлиги уларнинг вақтинчалик таснифланишидан иборатдир. Сезгиларнинг давомийлиги ҳам сезги аъзоларининг функционал ҳолати билан, шунингдек, қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ҳамда жадаллиги билан ўлчанади.
Қўзғатувчи сезги асосида таъсир қилиши билан дарҳол сезги ҳосил бўлмайди, балки у бир қанча дақиқадан кейин вужудга келади. Ана шу қисқа вақт сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Латент даври сезги турлари учун ҳар хил фурсатда кечади. Масалан, тактил сезгилари учун латент даври 130 миллисония, оғриқ сезгилари учун эса 370 миллисонияга тўғри келади, маза-таъм сезгиси эса тил юзасига таъсир этилгандан сўнг 50 миллисониягача вақт оралиғида ҳосил бўлади.
Қўзғатувчи таъсир қила бошлаши билан бир даврда ҳосил бўлмаганидек, қўзғатувчининг таъсири тўхташи билан бир вақтнинг ўзида сезги йўқолмайди. Ваҳоланки, сезгиларнинг инерцияси (сезгиларнинг сақланиши) таъсиридан кейинги ҳодисаси, деб аталадиган нарсада намоён бўлади.
Кўриш сезгиси баъзи бир инерцияга эга бўлиб, кўриш сезгисининг таъсири тўхташи билан дарҳол йўқолиб кетмайди. Қўзгатувчи таъсирининг изи кетма-кет келувчи образлар деб аталадиган ҳодиса сифатида сақланиб қолади. Психологияда кўзнинг тўр пардасида рангни сезадиган уч хил хусусиятли элемент бор деб тахмин қилинади. Қўзғалиш жараёни ҳосил бўлганда, улар толиқадилар ва сезгирликлари анча камаяди. Қизил рангга қараб турганимизда кўз тўр пардасидаги қизил рангни қабул қилувчи элемент бошқаларга нисбатан ортиқроқ толиқади, шунинг учун кўз тўр пардасининг худди шу жойига қизил рангдан сўнг оқ ранг таъсир этадиган бўлса, қолган иккита қабул қилувчи элемент ортиқроқ сезгирликка эга бўлади ва биз кўз қаршимизда кўкиш яшил рангни кўрамиз.
Эшитиш сезгилари ҳам кетма-кет образларга эга бўлиши мумкин. Чунки қулоқни битирадиган қаттиқ овоз ёки товуш билан бирга юзага келадиган нохуш сезги, яъни бу «қулоқ»нинг шанғиллашидир. Эшитиш анализаторига бир неча сония давомида таъсир этадиган бир қатор қисқа товуш импульсларидан сўнг улар туташ ҳолда ёки бир оз пасайтирилган тарзда идрок қилина бошлайди. Агар бу товушларнинг таъсирини моделлаштириш мумкин бўлганда эди, ана шундай ҳодисани кузатиш имкони юзага келарди. Бу ҳодиса товуш импульсининг таъсири тўхтаганидан кейин учрайди ҳамда товушнинг импульси жадаллиги ва давомийлигига боғлиқ равишда бир неча сония мобайнида давом этиши мумкин.
Бошқа анализаторларда ҳам худди шунга ўхшаш ҳодисаларни кузатиш мумкин. Масалан, ҳарорат, оғриқ ва маза сезгилари ҳам қўзғатувчининг таъсири тўхтагандан сўнг бир неча муддат оралиғида давом этаверади.
Сезгилар учун қўзғатувчининг фазовий локализацияси, қўзғатувчининг фазода ўрин эгаллаши билан тавсифланади. Дистант, яъни масофа рецептори томонидан амалга ошириладиган фазовий анализ бизга қўзғатувчининг фазодаги ўрни ҳақида маълумот беради. Контакт сезгилар: тактил, оғриқ, маза баданнинг қўзғатувчи таъсир қилаётган жойи билан боғлиқдир. Бунда оғриқ сезгиларининг локализацияси, яъни баданда жойлашган ўрни, тактил сезгиларга қараганда баданга анчагина тарқалган, лекин унчалик аниқлик даражасига эга эмас. Бу ҳолатни яққол намойиш қилиш учун қуйидаги кўрсаткичларни келтирамиз: 1 квадрат мм терига нисбатан бармоқлар 120, панжа 14, кафт 15, кўкрак 29, пешана 50, бурун учи 100 ва ҳоказо.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish