5. КУРС ИШИ БАЖАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Курс ишининг топшириш муддати ўқув режасига асосан белгиланади. Талаба тадқиқот бажариладиган объектнинг фаолиятини ўрганади, шунингдек, курс ишини бажариш учун зарур бўлган амалий материалларни тўплайди.
Курс ишининг илмий раҳбари талаба билан биргаликда курс ишини бажариш топшириғини ишлаб чиқади.
Курс ишини бажариш илмий раҳбар билан келишган ҳолда кафедра мудири томонидан тасдиқланган топшириқга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим. Курс иши топшириғининг намунаси 2-иловада келтирилган.
6. АДАБИЁТЛАРНИ ЎРГАНИШ, МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШ, ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАРНИ АСОСЛАШ
Танланган курс иши мавзусига мувофиқ, талаба мустақил равишда тегишли адабиётларни, расмий ҳужжатларни, тадқиқот объекти бўйича статистик, бухгалтерия, жорий ва режа материалларини ўрганади. Адабиётларни ўрганиш талабага тадқиқотнинг назарий асосларини аниқлаб олиш, яъни мавзуга алоқадор бўлган фаолиятни ташкил этиш ва такомилаштириш, ўрганилаётган жараёнларнинг ривожланиш конуниятларини ва илмий атамалар тизимини билиб олиш имконини беради. Мавзуга тааллуқли масалаларнинг ҳозирги аҳволини чуқур ўрганиш курс ишини ёзиш учун зарур материалларнинг ҳажмини ва характерини аниқлашга имкон яратади.
Курс ишини бажаришда мавзуга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларини, Қарорларини, маърузаларини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ўрганишни назарда тутади. Мавзу бўйича материалларни ўрганаётганда унга тегишли бўлган махсус адабиётлар, журналлар ва рўзномаларида босилган мақолаларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси материалларидан, интернет сайтларидан ҳам кенг фойдаланиш керак.
Тадқиқот ишининг ҳисобот маълумотлари камида сўнгги беш йилликни қамраб олиши керак. Ўзаро таққослаш учун бир хил шароитларда фаолият кўрсатаётган мос корхоналарининг тажрибаларини ўрганиш муҳимдир.
Тўпланган ҳақиқий маълумотлар ўрганаётган масаланинг ҳозирги ахволини ифодалашга, ривожланиш жараёнлари ва йўлларини аниқлашга имкон беради, кўриб чиқилаётган муаммони ҳал қилиш ва уни такомиллаштириш учун замин яратади.
Айрим ҳолларда ўрганилаётган муаммо бўйича зарур маълумотларга эга бўлиш учун махсус кузатувлар ўтказилади.
Тўпланган рақамли маълумотлар таҳлилий жадвалларда, график ва чизмаларда тартибга солиниб умумлаштирилади. Буларнинг ҳаммаси тадқиқотнинг таҳлиллари, хулосалари ва тавсиялари учун асос бўлиб хизмат қилади.
Олинган материалларни таҳлил қилиш натижалари ўрганиб бўлингач, хулоса ва таклифларни асослашга киришилади. Ишнинг бу қисмида энг муҳим хулоса ва таклифлар баён этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |