Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
62 
мунтазам шуғулланаётган хотин-қизлар сони эса, 3400000 тага етди, ушбу спорт билан 
шуғулланувчиларнинг 65% и қишлоқ аёлларидир. Бир қараганда спорт билан шуғулланувчи хотин-
қизлар сони кўпчиликни ташкил этаётгандек кўриниши мумкин, лекин Республикамизда спорт билан 
шуғулланиши мумкин бўлган хотин-қизлар билан таққослаганда бу жуда оз кўрсаткич. 
Олиб борган кузатишларимиз натижаси шуни кўрсатадики. Эркак мураббийлар ташкил 
қиладиган жисмоний маданият ва спорт тадбирларига нисбатан аёл мураббийлар ташкил қиладиган 
жисмоний маданият ва спорт тадбирига 70% дан кўпроқ хотин-қизлар иштирок этишади. Чунки 
минталетимизга хос мураббийдан уялиш деган вазиятга учрамайдилар. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш 
ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш мақсадида 2013 йилда бошлаб Бухоро давлат 
университетида хотин-қизлар спортини ривожлантириш бўлими ташкил қилиниб, ушбу бўлимга ҳар 
йили 55-60 нафар талаба қизлар алоҳида танлов асосида вилоятлардан қабул қилинади. 
Оилада соғлом турмуш тарзини шакиллантириш мақсадида фарзандларини бирон-бир спорт тури 
билан мунтазам шуғулланишларини истаган аёлларимиз аввало ўзлари спортга меҳр қўйишлари 
лозимдир. Агар эркаклар қатори спорт аёлларнинг ҳам кундалик эҳтиёжига айланса оилада, соғлом 
турмуш тарзини шакиллантиришга эришилади. 
Ватан 
ичидаги 
ватан, 
«Оилада» 
хотин-қизлар 
спортини 
ривожлантириш 
орқали 
юрдошларимизнинг нуфузли ҳалқаро мусобақаларидаги мувоффақиятлари ошса Ватанимизнинг дунё 
ҳамжамиятидаги ўрни янада юксалади. 
 
ЮРТИМИЗДА ҚИЗЛАРНИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ АСОСИДА ОИЛАГА ТАЙЁРЛАШ 
Тошов А.Т.,
 Бухоро туман 12-сон умум таълим мактаби деректори 
Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамият ва 
давлат бошқарув ишларига кенг кўламда жалб этиш, хотин-қизлар маънавий камолоти ва ривожини 
таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу жумладан, хотин-қизлар 
манфаатларини соғлом турмуш тарзини жорий этиш асосида муҳофаза қилиш ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов соғлом турмуш тарзи ақидалари ўзбек 
халқининг миллий қадриятларидан бири эканлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Ҳеч шубҳа йўқ: 
соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас 
интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл-насаб, 
етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз”

Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тарғиб ва 
ташвиқ этиш, унинг моҳиятини белгиловчи асосий кўрсаткичлар мониторингини ўтказиш, рационал 
овқатланишнинг меъёрларини белгилаш, жисмоний ҳаракат ва инсон саломатлигининг боғлиқлигини 
тарғиб этиш, шахсий гигиена тартибларининг болаликданоқ кундалик турмуш тарзига айлантиришига 
эришиш мамлакатдаги амалга оширилаётган “Соғлом авлод учун” давлат сиёсатининг асосий 
йўналишларидан бирини ташкил қилади. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи тарғиботи асосида хотин-
қизларнинг давлат, жамият, оиладаги мавқеини ошириш, хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш 
ва мустаҳкамлаш тизимини яратиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш, репродуктив 
саломатлик тафаккурини шакллантириш каби масалалар ҳам давлат сиёсатининг долзарб йўналишлари 
сифатида эътироф этилади. 
Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва қизларни соғлом турмуш тарзи 
асосида жамият ҳаётига, оилада мустақил яшашга тайёрлаш масаласи Ўзбекистон Президенти 
Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, қатор қонунлар ҳамда давлат аҳамиятига молик бошқа 
ҳужжатларда ҳам алоҳида эътироф этилган. 
Ўзбек халқи ҳаётида маҳалла тарбия маскани ҳисобланади. Ўсмир қизларни оилага тайёрлаш 
ҳамда соғлом турмуш тарзи қоидаларини улар онгига сингдиришда оила ва маҳалланинг роли ниҳоятда 
каттадир. Соғлом насл – соғлом жамият асосини ташкил қилади. Соғлом турмуш тарзи асосларини 
илмий тадқиқ этмай туриб соғлом жамият ва соғлом наслни шакллантириб бўлмайди. 
Маҳаллада соғлом турмуш тарғиботи билан шуғулланиш ана шу тарбиявий жараёнга жалб 
этилган шахслардан кенг билим ва кўникма, доимий изланиш, илғор технологиялардан фойдаланиш, 
қизларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олишни талаб қилади. Шунингдек, соғлом 
турмуш тарзи тарғиботи жараёнининг халқчиллиги, унинг демократлашуви муҳим аҳамият касб этади. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики,
 
“Сиҳат-саломатлик бебаҳо инъом”, “Гиёҳвандликсиз ҳаёт кечирайлик”, 
“СПИД – аср вабоси”, “Ёш ҳаётимизда иллатларга жой йўқ”, “Ибн Сино ўгитлари”, “Соғлом бўлсам – 
полвон бўламан”, “Фарзандлари полвон юрт”, “Биз кучли ва соғлом оила”, “Репродуктив саломатлик – 
келажак авлод саломатлигидир”, “Қувноқ стартлар”, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи”, 
“Оилада тиббий маданиятни ошириш”, “Оммавий кўчма спорт ўйинлари” каби кўрик танлов, мусобақа, 
учрашув, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг махаллаларда уюштирилиши қизлар тафаккурида 
соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish