Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
225 
3. “Аёлларнинг фан ва спортдаги ўрни” Илмий амалий анжуман. Илмий тезислар тўплами. 2007 
йил 14 апрель. 
ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Қобилжонов Қ., магистр, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда барча эришаётган ютуқларимизда хотин-қизларнинг 
муносиб ўрни бор. Бу иқтисодиёт соҳасими, маънавият ё таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш ёки илм-фан 
соҳаси, маданият ва спортда бўладими, бари-барида аёлларимизнинг улкан ҳиссасини доимо сезиб 
турамиз. Айниқса, соғлом авлодни вояга етказиш ва тарбиялашда хотин-қизларимизнинг беқиёс 
фаолиятини эътироф этиш лозим. Шу боис ҳам мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларнинг 
жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашга, уларнинг саломатлигига, оналик ва болаликни ҳимоя 
қилишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Юртимизда спортнинг нафис ва нозик, аёлларга хос турларини ривожлантириш, спорт билан 
шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини 
асраш, аёлда ўз соғлигига бўлган масъулликни кучайтириш, соғлом авлод туғилишини таъминлаш 
масаласи устувор вазифалардан бирига айланди ва бу борада Юртбошимиз бошчилигида кенг 
ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан Президентимизнинг “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти 
объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори, “Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика 
олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари хотин-қизлар ўртасида 
спортни кенг оммалашувида муҳим аҳамият касб этди. Юртимизда болалар спортини ривожлантириш, 
айниқса, қиз болалар ўртасида спортни оммалаштириш борасидаги ишларнинг давоми сифатида 
умумтаълим мактабларида 220 дан зиёд спорт заллари барпо этилганлиги ҳам диққатга сазовордир. 
Ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат университети жисмоний 
маданият факультетимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хотин қизлар спорти
йўналишида ҳозирги кунда 148 нафар, жисмоний маданият йўналишида 30 нафар жами 178 нафар
қизларимиз таҳсил олишмоқда. Улар спортнинг гимнастика, енгил атлетика, чим устида хоккей, 
таэквандо,теннис, стол тенниси, шахмат-шашка турлари билан мунтазам равишда шуғулланиб улкан 
мувафақиятларга эришиб келмоқдалар. Аёлларга хос спорт турларининг оммалашиб бораётгани, турли 
халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритаётганларнинг катта қисмини хотин-қизлар ташкил 
этаётгани, жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг 30 нафари, шулардан 3 
нафари ҳозирги кунда факультетимиз талабалари, спорт соҳасида эришган ютуқлари учун 
давлатимизнинг юксак эътиборига сазовор бўлганликлари мамлакатимизда хотин-қизлар спортига 
берилаётган эътиборнинг ёрқин мисолидир. 
Бугунги кунда вилоятимизда ташкил этилган спорт секцияларининг фаоллигини ошириш 
юзасидан турли хил мусобақалар, тадбирлар, учрашувлар, марофон ва фестиваллар ўтказилиб 
келинмоқда. 
Бироқ, аёллар спортини ривожлантириш йўналишида ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. 
Хусусан: 
- Хотин-қизлар спорти йўналишига қабул квоталарини кўпайтириш; 
- Университет хотин-қизлар қўмитаси ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида жисмоний тарбия ва 
спорт соҳасида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг аҳволини ўрганиш (яъни, турмуш шароити, тўлов 
шартномаси, иш билан таъминланиш имконияти ва х.к.з.); 
- Вилоятларда мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрта махсус таълим муассасалари ва 
мактаблар, махсус спорт мактабларида фаолият юритаётган аёл мураббийларнинг умумий ҳолатини 
ўрганиш. Уларни ҳеч қандай қўшимча шартларсиз сиртқи ва махсус сиртқи ўқиш йўналишида олий 
маълумотга эга бўлишлари учун йўналтириш; 

Олий маълумотли бўлган мураббий-тренерларнинг малакасини ошириш тизимини 
соддалаштириш, яхшилаш; 
- Хорижий тажрибани ўрганиш, машғулотлар жараёнига педагогик ва информацион 
технологияларни тадбиқ этиш;
- Спортчи қизларга мўлжалланган машғулотлар дастурини қайта кўриб чиқиш (қизлар билан
йигитларга бир хил машғулотлар ўтказилади.) 
Энг асосий муаммолардан бири бу спорт билан шуғулланаётган ёки шуғулланишни истайдиган 
қизларимиз учун дискомфорт яъни ноқулайликлар (уялиш, қимтаниш, ҳадиксираш) хусусиятларининг 
олдини олиш билан боғлиқдир. Бу ҳолат хотин-қизларимизнинг психофизиологик хусусиятлари билан 
боғлиқ бўлиб, мазкур муаммонинг ечимини топишда махсус тайёргарликка эга бўлган мутахассислар, 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish