Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
Эргашева Г.Б., ўқитувчи, Очилова М.О. ўқитувчи 
 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Рахмонова Г.Ш., 
ўқитувчи, Бухоро педагогика коллежи, Бухоро ш.
 
 
Республикада амалга оширилаётган жисмоний маданиятнинг ўз олдига қўйган мақсади соғлом, 
руҳан тетик ва бунёдкор инсонни ҳаётга тайёрлашдан иборат. Бу мақсад Республикада жисмоний 
маданият билан шуғулланувчи барча муассаса ташкилотлар учун зарурий вазифадир. Ўзбекстон 
Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов “Биз соғлом авлодни тарбиялаб ” етказишимиз 
керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона одоб-ахлоқ ва 
умумбашарий ғоялар руҳида камол тоган инсонни тушунамиз”,- дейди Ўзбекситон Республикаси Олий 
Мажлисининг биринчи йиғилишидаги маърузасида. Халқ ўйинлари фаолиятида мазкур жисмлар 
қандайдир алломаларни акс эттирувчи сифатида эмас, балки ана шу таянч нарсалар тўғрисида фикрлаш 
учун хизмат қилади, шунинигдек, таянч нуқтаси ҳаракатининг яққол нарсалар билан боғлиқ жиҳатини 
акс эттиради. Нарса билан ўйин ҳаракатларининг такомиллашуви ҳаракат шакли, хусусияти, босқичи, у 
кабиларни қисқартириш ва умумлаштириш ҳисобига амалга оширилади. Ўйин ҳаракатларининг 
қисқартириши ва умумлашуви уларнинг ақлий кўринишидаги мантиқан изчил, шаклга ўтишнинг 
асосини ташкил қилади.


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
100 
Киз болаларда мактабда ўқий бошлаган биринчи кунданоқ меҳнатга муҳаббат, ишчанлик, 
бошлаган ишни охирига етказиш, саботлилик хусусиятларини шакллантириш имкони яратилади. Бунда 
жисмоний маданиятнинг барча замонавий воситалари билан бирга ўзбек халқ миллий ўйинлари жуда 
қўл келади, чунки бу ўйинлар киз болаларни жисмоний, руҳий, маънавий жиҳатдан тарбиялашнинг 
барча жиҳатларини ўз ичига ола билади. Зеро, миллатнинг келажаги бўлган ёшларни соғлом, етук ва 
комил инсон қилиб тайёрлаш мустақил Ўзбекистонимиз келажагининг замини мустаҳкам бўлишига 
хизмат этади. Ҳар ким ўзини жисмонан тарбиялаши учун жисмоний маданият ва спортнинг 
зарурлигини тушуниб етиши ва қунт билан ўзига ёққан маълум бир жисмоний машғулотлар тизими 
асосида саломатлигини шакллантириш керак. Халқимиз фарзандларининг жисмоний қобилиятларини 
ҳар томонлама ривожлантириш тарбиянинг ажралмас қисми бўлган жисмоний маданият жараёнида 
амалга оширилади. Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, хушчақчақ, ҳар томонлама 
жисмоний ривожланган, меҳнат ва Ватан ҳимоясига тайёр турган қурувчиларни тарбиялашдан иборат 
узоқ муддати, уюштирилган педагогик жараёндир. Жисмоний маданият жараёнида қуйидаги асосий 
вазифалар ҳал этилади, соғлиқни мустаҳкамлаш организмни чиниқтириш ва жисмоний ривожланиш 
даражасини ҳамда иш қобилиятини ошириш, ҳаётга зарур бўладиган, жумладан, амалий характерга эга 
бўлган ҳаракат малака ва кўникмани эгаллаш, кишининг маънавий ва иродали сифатини тарбиялаш, 
жисмоний сифатни ўстириш, махсус спорт машқини бажариш техникасини эгаллаш. Шу билан бирга 
ўзбек халқ миллий ўйинларини тўплаш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш, улардан оқилона фойдаланиш 
бугунги кунда олдимизда турган ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган муҳим вазифа бўлиб 
ҳисобланади. Ушбу вазифа ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбияловчи жисмоний маданият 
олдига ҳам катта маъсулият юклади.
Ёшларни ҳар томонлама жисмоний бақувват қилиб тарбиялашга имкон берадиган, ўқувчилар 
жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган бу муаммони умумтаълим мактаб ўқувчилари 
жисмоний маданиятини ташкилий ва педагогик жараёнлар билан бирга бир-бирига боғлаб келган 
узвийликда кўриб чиқиш лозимлигини келтириб чиқаради, бунда миллий ўйинларининг роли катта 
эканлигини қайта-қайта таъкидлаб ўтмоқчимиз. Миллий халқ ўйинларини халқимизнинг бир неча 
йиллик маданий бойликлари ҳақидаги тасаввурларини маълум даражада кенгайтиради, ҳозирги ҳаётга 
сингдириш йўлларини бойитишга ёрдам беради. Миллий ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг энг 
таъсирчан усулларидан бўлиб, ўқувчиларда ақлий, ахлоқий ва нафосат тарбиясини биргаликда 
муваффақиятли амалга оширишда муҳим воситадир. Шунинг учун болалар ўйинларининг руҳи, 
табиати, савияси, иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари каби жиҳатларига ҳам эътибор бериш зарур. 
Шу билан бирга педагогика фани ҳам ёшларнинг жисмоний тарбияси, уларда ҳаракатли сифатларни 
ривожлантириш, мунтазам олиб бориладиган машғулотлар орқали жисмоний маданиятга эҳтиёж ва 
қизиқишни уйғотиш муаммоларига ҳамиша диқат қилиб келди ва келмоқда. Кўринадики, бир қатор 
ишларда у ёки бу тарзда мазкур муаммо ҳақида фикрлар юритилган бўлса-да, ўзбек халқ миллий 
ўйинлари воситасида 7-8 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялаш муаммоси жисмоний 
маданият тизимида ҳамда, халқ педагогикасида тўлиқ ҳолда махсус тадқиқот предмети бўлган эмас. 
Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур иш бу муаммони илмий йўналишда ечишга қаратилганлиги 
билан муҳимдир. Бу эса энг аввало Республикамизнинг мустақиллиги, қолаверса, ҳаёт талабалари 
асосида ўзбек халқ миллий ўйинларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ яхлит ҳолда 
илмий-педагогик асослаш ва ишлаб чиқиш заруратиникелтириб чиқаради. Миллий ўзбек ўйинларини 
ёшлар, айниқса мактаб ўқувчилари севиб, мароқ билан ўйнашмоқдалар. Бундай ўйинлар жисмоний 
тарбия дарсларидагина эмас, балки ҳовлилар ва боғ, паркларда дам олиш соатларида ўйналади. Муҳим 
сифатларни ривожлантиришга мўлжалланган умумий ривожлантирувчи ва махсус машқларга доир 
баён қилиган материал кўпроқ ўйин тарзида берилади, лекин машқларни тушунтириш ва фаол дам 
олиш учун қисқача паузалар бўлган кичик дозада узлуксиз бажарилади. Ўйин машқларидан кейин 
бўшаштирадиган, оҳиста юриладиган машқларни ёки диққат-эътиборини ўстирадиган машқларни 
бериш лозим. Миллий хал ўйинлари ва миллий спорт турлари тараққиёт жараёнида жиддий ўзгаргани, 
ҳар бир иқтисодий тузум уларнинг мазмун ва қоидаларида ўзининг муайян изини қолдиргани ҳақида 
юқорида тўхталган эдик, баъзи ўйинларнинг номи ва қоидалари ҳозирча сақланиб қолган. Ана шундай 
ўйинлардан фойдаланишда уларнинг болаларга жисмоний таъсирдан ташқари тарбиявий таъсир 
кўрсатишини ҳам назардан соқит қилмаслик, ижодий қўллашни мақсадга мувоқлаштириш керак. Халқ 
миллий ҳаракатли ўйинлари кизларни жисмоний сифатларини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. 
Чунки ўйинлар ўқувчиларнинг қизиқишларини оширади, уларга завқ бағишлайди, иш 
қобилиятларининг тезроқ тикланишини таъминлайди. Ўйинлар туфайли болалар чарчашини 
унутадилар, машқларни диққат билан бажаришга ҳаракат қиладилар.
Халқ миллий ўйинларининг барчаси уларнинг организмларига яхлит таъсир ўтказади. Шунинг 
учун ҳам ўйинларга умумий жисмоний таъсир кўрсатувчи сифатида қараш лозим. Биронта ўйин йўқки, 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish