76
-
“Бирлашмани
ташкил этиш” боби ва унинг таркибига
“Бирлашмани ташкил этиш тартиблари”, “Бирлашмаларни давлат
рўйхатдан ўтказиш”, “Қишлоқ хўжалик корхоналарини қайта ташкил этиш
орқали бирлашмаларни ташкил этиш”
моддаларини;
-
“Бирлашманинг устави” боби ва унинг таркибига “Бирлашма
уставининг талаблари”, “Бирлашма уставига ўзгартиришлар ва
қўшимчалар киритиш” моддаларини;
-
Шунингдек алоҳида “Бирлашманинг мулки”, “Бирлашма
фаолиятининг асослари”, “Бирлашмани қайта ташкил этиш ва тугатиш”
бобларни ҳамда “Бирлашманинг ҳуқуқлари”, “Давлат ва бирлашма”,
“Бирлашма бошқарув органлари” моддаларини киритишни таклиф этади.
2.
Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги
қонунига:
- “Фермер хўжалиги кооперацияси” бобини киритиш ва унда
бирлашма тузилмаларини ташкил этиш вазифалари, мақсади,
уларнинг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари, бирлашма аъзоларнинг ҳуқуқлари ва шунга
ўхшаш қўшимчаларни киритишни тавсия этади.
Шуни таъкидлаш керакки, республикамизда пахта-тўқимачилик
1
,
мева-сабзавотчилик, уруғчилик
2
,
паррандачилик
3
кластерларини ташкил
этиш ва ривожлантириш бўйича қонунчилик асослари яратилган. Бу эса
қишлоқ жойларида юқорида ном олган агрокластерларни ташкил этиш ва
уни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва
қайта ишлаш соҳасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг рентабеллик даражасини
ошириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда янги
имкониятларни очиб беради ва унинг иқтисодий ўсишини таъминлашга
замин яратади.
Шунингдек,
юқорида
номи
келтирилган
агрокластерларни
ривожлантиришни тартибга соладиган амалдаги меъёрий ҳужжатларни
такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. Жумладан, агрокластерларни
кўпайтириш, уларнинг ҳуқуқий ва қонуний мақомини кенгайтириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Кластерлар ва кластер фаолияти
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
253-сонли қарори
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини
ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4020-сонли
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Республикада 2019-
2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 935-сонли қарори
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни
янада
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сонли қарори
77
тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда мумкин бўлган
кластер турлари, шу жумладан агрокластерларнинг ташкил этиш
вазифалари, мақсади, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, аъзоларнинг
ҳуқуқлари ва шунга ўхшаш масалаларни тўла ва аниқ ёритиш лозим.
Бу ҳам кластерлар бўйича қўшимча меъёр бўлиб,
улар фаолиятини
янада аниқ ва барқарор бўлишини таъминлаб беради ва кластерлар
борасида ҳақ-ҳуқуқларини, имкониятларини, фаолиятнинг натижаларини
ва ҳоказоларни билишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: