Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet6/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ИБРАТЛИ ФАОЛИЯТ


Ариф Маҳмудович Кадыров,
БухДУ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори,
Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси

Бухоро азалдан фан, илм-маърифат маскани бўлиб келган. Бу заминда туғилиб, вояга етган инсонлар билимга чанқоқлиги, интилувчанлиги билан ажралиб туради. Маънавияти ва маданияти билан лол қолдириб келаётган мўътабар заминда ҳаёти ва фаолиятини жўшқин илмий ижодий юксалишга бағишлаган азиз инсонлар хизмат қилиб келаётир. Уларнинг миллати илми зиёга, маърифат ва тараққиётга етакловчи фидокорона меҳнатлари туфайли юртимиз ўзининг илм-фани билан бутун дунёга танилмоқда. Ўз ҳаётини илмга бағишлаган, юрт ва миллат истиқболини ўз бахти деб билган ва бу йўлда ўз ақл-у идроки, куч-қувватини сафарбар этган, педагогик факультети декани, Халқаро психология фанлар академияси академиги, психология фанлари доктори, профессор Шариф Рамазонович Баротов факультет жамоаси илмий салоҳиятини юқори поғоналарга кўтариб, таълим-тарбиянинг сифат ва самарадорлигини оширишда ибратли ишларни бажариб келмоқда.


Ш.Р.Баротов узоқ йиллар давомида психология фанининг долзарб муаммолари бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш билан бирга педагог кадрларни тайёрлашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. У меҳнатсевар, қатъиятли ва ташкилотчилиги билан ҳамиша университет, факультет, кафедра жамоасида ҳурмат қозониб келди. Илмий фаолиятининг асосий йўналиши Ўзбекистондаги таълим муассасаларида психологик хизматнинг ташкил этилиши ва илмий-амалий жиҳатидан ривожлантирилиши билан бевосита боғлиқдир. Бу борада олимнинг 100 дан ортиқ илмий мақоласи, 10 та монография, дарслик ва қўлланмаси мавжуд. Албатта, юқорида санаб ўтилган ижод намуналари ўзоқ педагог тажриба маҳсули сифатида майдонга келган. Унинг илмий раҳбарлигида 4 нафар фан номзоди етишиб чиққан, 5 нафар шогирди эса докторлик диссертациясини якунлаш арафасида.
Психолог олим Ўзбекистонда ягона бўлган “Psixologiya” илмий журналининг Бош муҳаррири сифатида кўпгина давлатлардаги (Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқа) илмий журналлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини муваффақиятли амалга оширмоқда.
Мамлакатимиз ўқув юртларига кириб келаётган замонавий компьютерлар асосида ўқув юртларини ахборотлаштиришга интилиш жараёни таълимда электрон дарсликлар учун йўл очиб беради. Шундай электрон дарсликлар мактаб тизими учун ҳам қўлланилиши замон талаби бўлмоқда. Жонкуяр раҳбарнинг саъй-ҳаракати билан 2013-2014 ўқув йилида факультетда Педагогика кафедраси қошида Таълим технологиялари ва педагогик инновациялар маркази электрон дарсликлар ва ўқув адабиётлар билан бойитилди. Унинг кўмагида профессор-ўқитувчилар томонидан 13 та электрон дарслик ва ўқув-усулий қўлланмалар яратилди. Келажакни олдиндан ҳис этадиган раҳбар ҳозирги кунда филологик ва энциклопедик луғатларни яратишда педагог-ходимлар диққатини жалб этган. Мазкур турдаги ижодий-илмий ишларнинг намунаси www.ec.uz:8088 (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли “Таълим” ахборот тизимлари портали), www.buxdu.uz (Бухоро давлат университети), www.bimm.uz WWW.BIMM.UZтаркибидаги педагогнинг электрон портфолиоси, ЎзРФА интернет тизимидаги веб-сайтларига жойлаштирилди.
Психолог олим Шариф Рамазонович Баротов бугун ўзининг эллик беш ёшини қаршиламоқда. Тиниб-тинчимай мудом изланиш ва ижод билан банд камтарин олим ва меҳрубон устозга мустаҳкам соғлик, илмий ва ижодий ишларида улкан парвозлар тилаб қоламиз.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish