Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet4/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ОЛИМЛИК БАХТИ
М.Қуронов,
педагогика фанлари доктори

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ўз асарларида буюк аждодларимизнинг ўчмас меросларини ўрганиш, эъзозлаш бўйича таълим тизими ходимлари олдига катта вазифалар турганини таъкидлаб ўтган.


Бу соҳада катта кўламдаги ишлар амалга оширилган. Аллома боболаримиз руҳларини шарафлаш йўлида қурилган ва тикланган мақбаралар, ўтказилган халқаро конференциялар, чоп этилаётган бебаҳо асарлар бу ҳақиқатнинг рад этиб бўлмас, беҳисоб далилларидир.
Оламда ўзбек замини каби кўп ва зўр олим берган мамлакат кам. Буни билган шўролар 74 йил буюк алломаларимизнинг муборак исмлари ва қолдирган илмий хазиналарини биздан ва оламдан яшириб жон сақлади.Бунинг оқибатида 74 йил ўз олимларимизнинг эмас, хорижлик олимлардан иқтибос олишни имтиёз билиб келдик. Бугун билсак, хорижлик номдор олимларнинг кўпи боболаримизнинг ё шогирдлари, ё издошлари бўлиб чиқаётир.
Бугун озод ва обод Ўзбекистонда алломаларнинг ёш, авлодлари туғилаяпти. Ижод қилаяпти. Дунёнинг илм-фан мусобақаларида “Мана, мен борман!”, деб чиқиб, ғолиб бўлаяпти. Оққан дарё қайта оқа бошлади.
Ана шундай ёш олимларни етиштириб бераётган жонкуяр устозлардан бири − психология фанлари доктори, профессор Шариф Баротовдир. Мен у киши билан танишганимга 20 йилча бўлди. Дилбар инсон. Бухорий қалб, сийрат ва тийнат, маънавий тажаллиси ўзи билан бирга юради. Қасри Орифоннинг боласи-да!
Бухоролик дўстлари у киши ҳақида гап кетганда, ҳазиллашиб, “Сўлда – Баҳовиддин Балогардон, ўнгда Шарифи Рамазон”, дейишади. Бу ҳам бежиз эмас. Чунки Шариф Рамазон ўзининг буюк ҳамқишлоғи тариқатини маҳкам тутган, илмий меҳнатга жорий қилган ориф. Дастурул амали − Муҳтарам Юртбошимизнинг “Фан Ватан тараққиётига хизмат қилсин”, деган даъватлари. Хаёли – илмда, қўли – клавиатурада. Илми билан Ватанимиз тараққиётига хизмат кўрсатмоқда.
Ҳар тонг қуёш Қасри Орифонда Шариф Баротов илм ишқида бедор ва бахтиёр кўради. Шариф Баротовнинг китоблари, диссертациялари ана шу бедор бахтиёрликнинг фарзандлари. Шунинг учун Шарифжон серфарзанд олим - китоблари кўп.
Дўстим Шарифжон Баротов психология, ёш психологиясида шўролардан қолган мавҳумликни, насия ва насиҳат кўланкаларини ҳайдади. Шахс руҳиятини, маънавий эҳтиёжларини рақамларда санаб, керак бўлса, on line режимида кўрсатди. Ижтимоий психологик реализм пойдеворида репрезентатив психологияга асос солмоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда психология фани одамларга тобора яқинлашиб, керак ва фойдали бўлиб бораётир. Бунда Шариф Баротовнинг ҳам катта ҳиссаси бор. Ҳозирча у киши ўз ҳиссаларининг 50% ини қўшганлар. Қолган ярмини зиёди билан қўшишларида инсоний, ижодий бахт ва албатта камида 50 йил умр тилаймиз.
Педагогика ва психология – бир қушнинг икки қаноти. Бири-бирисиз парвоз қила олмайди. Мен Шариф Баротовнинг илмидан катта фойда топганман. Ўтган асрнинг 80-йилларида “Ўсмирларда миллатлараро мулоқат маданиятини тарбиялаш” йўлида изланганман.
Шу топда бир воқеа ёдимга тушди. Айтилмаса, эсланмаса, яхшилик ҳам камайиб кетади. Шу боис бир яхшиликни эслагим келди.
Диссертациямни олимлар кўригидан ўтказиш учун 1989 йилнинг кузида Бухорои шарифга – педагогика факультети декани Мэлс Маҳмудовичнинг ҳузурларига келганман. У кишини бугун Бухоро илмий-педагогик мактабининг эъзозли устози деб биламиз. У киши оддий бир аспирант демасдан (пахта вақти бўлишига қарамай), мажлис чақириб, муҳокамани тезлаштириб берган эдилар. Бунинг устига, бир аспирантни ўзларининг юз йиллик қадрдонидай кутиб олиб, овқатлантириб, машинага солиб, жўнатиб юборган эдилар). Ўшанда ўзимизнинг миллий заминга қурилган, ўсмирлар қалбини очадиган калит топа олмай, сарсон юрган эдим. Кунлардан бир куни китоб дўконида мўъжазгина бир жигар ранг рисолани кўриб қолдим.
Қарасам, ўсмирлар маънавияти, маънавий эҳтиёжларини ўрганиш бўйича саволномалар. Ана шу китобча менга ўсмирлар қалбини очиб берган эди. Буни шу кунгача ўзларига билдирмаган эдим. 27 йилдан кейин бўлса ҳам, у кишининг минглаб мухлислари сафида туриб айтай: “Шариф Рамазонович! Сизга катта раҳмат!”
Шариф Баротовни маънавият ва маърифат шайдолари яхши кўришади. Қадрлашади. Чунки у киши Бухоро вилоят Маънавият ва маърифат марказини анча йил бошқардилар. Ўша йилларда Бухоро маърифатининг рутбаси янада ошди. “Олтин олмаларни кумуш ликопларга солиб кўрсатинг”, деган гап бор. Шунга ўхшаб, миллий маънавиятимизнинг бебаҳо қадриятлари Шариф Баротов талқинида ижтимоий психологик дурру гавҳарлар маржонига айланди. Маънавият – когнитив психологик ҳодисага, маърифат - тизимли ишга айланди. Бугунги маънавий камолотимизда у кишининг ҳам камтарин ҳиссаларини айтмасак, бўлмайди.
Шариф Баротов – тиниб-тинчимаган одам. Ҳаммамизга 2016 йилнинг мартида Бухорои шарифга бориш шавқини солди. Юзлаб олимларни тинч кабинетларидан чиқарди. Чақирди. Мана бугун халқаро психология Фанлар Академиясининг навбатдаги сайёр йиғилиши ва XXI аср психологиясига бағишланган илмий семинари илк бор Ўзбекистонда ва яна Бухорода ўтказилаётганлигининг ўзи катта ижтимоий-тарихий воқеликдир.
Ш.Баротов –Ўзбекистондаги психология илмининг фидоий тарғибиотчиси сифатида Психология журналига раҳбарлик ҳам қилаётир. Журнал – Ўзбекистон ОАКи рўйхатида киритилган. Бир фидойи олим бўлса, шунча бўлар-да.
Шариф Рамазонович! “Бир олим учун қанча бахт етса, шунча бахт Сизга фидо бўлсин!”, деймиз.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish