ХАЙРЛИ ИШЛАР ТАШКИЛОТЧИСИ
Б.М.Умаров,
Тошкент тиббиёт академияси “Педагогика ва психология” кафедраси мудири, психология фанлари доктори, профессор
Профессор Шариф Рамазонович Баротов ҳақида гап кетганда кўз олдимизга инсон руҳиятининг чуқур билимдони, жонкуяр, илм-фан йўлида тиниб тинчимас, фидойи олим, маҳоратли бошқарувчи ва ташкилотчи инсон шахси қиёфаси келади.
Шариф Баротовнинг маҳоратли ташкилотчилиги туфайли Ўзбекистонда биринчи марта психология фани йўналишидаги илмий-усулий журнал Бухоро давлат университетида ташкил этилди ва у бугунги кунда юқори даражадаги илмий савияга эга бўлган журналлардан бири сифатида мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келмоқда
Шариф Баротов ўзининг юксак илмий қобилияти, изланувчанлиги, меҳнатсеварлиги ва мақсад сари қатъий интилувчанлиги билан ҳамкасблари орасида ажралиб туради. Шунинг учун бўлса керак, у бугунги кунда Ўзбекистон психология илмида самарали фаолият олиб бориш билан бир қаторда, психология фанининг қатор соҳалари бўйича малакали фан номзодларини тайёрлашга эришди.
Муболағасиз айтиш мумкинки, Шариф Рамазоновичнинг илмий ишлари нафақат Ўзбекистонда балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларидаги психолог олимлари томонидан ҳам юксак эътироф этилиб, ундан фойдаланиб келинмоқда.
Қолаверса, Шариф Рамазонович Халқаро Психология Фанлари Академиясининг Ўзбекистондаги етакчи вакили сифатида ҳам мақтовга сазовор ишларни амалга оширди. Айнан унинг саъй ҳаракати туфайли Ўзбекистонниг бир неча психолог олимлари Халқаро психология фанлар академиясининг мухбир ва ҳақиқий аъзолигига сайланди.
Шариф Рамазонович Баротовга келажакдаги илмий ва педагогик фаолиятларида юксак натижалар, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик ва омонлик тилаб қоламиз!
МАДАНИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ
Маметқул Мустафоев,
Тарих фанлари доктори, профессор
Одамзот учун инсоният тарихида энг буюк бойлик маънавият унинг мазмун-моҳиятини, жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини чуқур ҳис қилган Шарифжон Баротов таниқли олим, моҳир педагог, ташкилотчи бўлибгина қолмасдан, бугунги глобаллашув даврида устоз маънавият соҳасида вужудга келган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва авайлаш, айниқса, ёш авлодни тарбиялаш ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкура таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида Шарифжон Баротовнинг Бухоро вилояти маънавият-маърифат марказига раҳбарлик қилган даврда серқирра фаолиятига ўзим гувоҳи бўлганман.
Хусусан маънавиятимизни асрашга унга таҳдид солаётган ғояларга қарши курашиш, вилоят меҳнаткашларининг ўзлигини англаш, улуғ аждодларимиз қолдирган бой меъросини, муҳими мустақил фикрлайдиган баркамол авлодни тарбиялашда, ҳам камтарона хизматлари бор. Шарифжон Баротов ўзининг серқирра ҳаёти билан машакқатли, аммо ҳурмати, меҳнати билан бахтли турмуш кечираётган, қалби, юраги пок ўз ҳаётидан миннатдор ва мамнун бўлиб, фақат эзгуликни ҳаммага раво кўрган, эл-юрт назарига тушган, шунингдек жўшқин ҳаёт кечираётган инсон сифатида эъзозлайман. Унинг қувноқлиги шундаки ҳамма вақт ишга келиши билан ҳар куни бирга ишлайдиган барча ходимларни турли ҳазиллар билан рухларини кўтариб, самарали ишларга йўналтириб, инсон қалбига йўл топадиган Шарифжон Баротовнинг миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда, уни тарғибот- ташвиқот килишдаги ғамхўрлигини алоҳида таъкидлашни истардим.
Мен Бухоро вилоят Туркман миллий маданиятининг Ўзбекистон ва Туркистон дўстлик жамияти раис муовини сифатида ўтказган турли анжуманларимда шахсан раҳнамолик қилиб, беминнат ёрдамини берган.
Шарифжон Баротов ўзи мустақил ишлайдиган ҳар қандай мураккаб вазифани ҳал қилишни ўз зиммасига оладиган ҳурматли, иродали устозлардан биридир.
Хулоса қиладиган бўлсак, инсон руҳи пок, иродаси бақувват иймони бутун бўлиб, қувноқ ҳаёт кечираётган эзгу мақсадларига маънавий тарбия орқали эришиш мумкинлигини чуқур ҳис қилиб, уни ҳаётга тадбиқ қилишда ўзининг камтарона хизматини қўшаётган Шарифжон Баротовга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |