Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ЎЗИНГНИКИЛАР ОРАСИДА УСТОЗ, УСТОЗЛАР ОРАСИДАГИ ЎЗИНГНИКИ



Download 0,54 Mb.
bet38/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ЎЗИНГНИКИЛАР ОРАСИДА УСТОЗ, УСТОЗЛАР ОРАСИДАГИ ЎЗИНГНИКИ


Г.Қ.Тўлаганова,
ЎзМУ, Психология кафедраси доценти

Тан олиш жоизки, кўнгилга яқин инсонлар тўғрисида гапириш, айниқса, ёзиш ниҳоятда мураккаб. Зеро, қалбимизда жўш урган ва мияга қуюлиб келувчи фикрлар гўё шу онда лолдек. Айни вақтда, бу инсон менга қариндошим ёки жигарим эмас, у касбдошим, сермаҳсул олим ва ўз оиласининг жонкуяр бошлиғи.


Бизнинг илк учрашувимиз бир умрга хотирамга муҳрланган, десам муболаға бўлмайди. 1988 йилнинг декабрь ойи эди. Мен учун ҳаммадан ҳам қадрли инсон, азиз устозим Эргаш Ғозиевич мени ўз хоналарига чақирдилар. Хонага кирсам, икки киши ўтирибди, бири Шариф ва иккинчиси унинг устози Фарапонова Эмиля Александровна эди. Устозим мени уларга таништирдилар, менга ишончлари кучли эканлигини таъкидлаб, Фельдштейн Давид Иосифович билан таништириб, иложи бўлса, шу лабораторияга мени бириктириб, номзодлик диссертациям устида ишлашим учун кўмаклашиш зарурлигини илтимос қилдилар. Қисқа суҳбатдан сўнг, Эмиля Александровна у билан боғланишни ўзининг шогирди Шариф орқали амалга оширишим мумкинлигини айтди. Биз ўзаро координатларимизни алмашиб, илиқ хайрлашдик.
Москва, Рязанкадаги Фанлар академияси унинг 11-15 қаватлари Ўзбекистонлик аспирант ва докторантлари учун ажратилган эди. Шариф 13 қаватда, биз Қўқонлик Азизахон билан бир хонада ва Мусажан 15 қаватда турар эдик. Ўша вақтларда мен ўзимни иккинчи уйини топиб олган, ўзбекистонлик “илм хазинасини изловчилар” орасига тушиб қолгандек ҳис қилар эдим, Шариф билан ҳар куни кундалик режаларимиз хусусида суҳбатлашиб, келишиб олардик. У менга Москвадаги Ушинский ва институтимиз библиотекасидан керакли китобларни ўз номига ёздириб олиб берар ва сизнинг Москвадаги муддатингиз ўлчоғлик, биз эса шу ердамиз, “биздан максимал фойдаланинг” дея руҳлантирар эди. Шариф ўзи танлаган илм йўлининг равонлиги аниқлигига ишонар, ўз устида тинмай ишлар эди. Ҳозир мен ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, менга менинг илм йўлидаги “заҳматлардан” чиқишимда Шарифнинг хизматлари бениҳоядир. Ҳеч ёдимдан чиқмайди, бир куни мен хонада фарзандларимни соғиниб, йиғлаб ўтирган эдим. У киши қўнғироқ қилиб қолдилар, вазиятни унчалик тушуна олмадилар шекилли, коридорга чиқинг дедилар. Мен чиқиб, бугун фарзандларим билан телефонлашганимни уларни жуда соғинганимни айтиб, яна йиғладим. Шунда у киши Сиз бор-йўғи 1-2 ойга келасиз, биз эса ўз фарзандларимиз билан нари борса, йилда 2-3 мартагина кўришамиз. Бўлди қилинг, бекорчи ҳаёлларга берилмай, дарсингизни қилинг!, деб уришиб бердилар. Шу суҳбатдан сўнг Шариф меннинг кўз олдимда ижодий изланиш ташаббускори ва серғайрат инсон сифатида гавдаланди.
Шариф 1985-90 йилларда Москвада номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш билан якунлади.
Яна, ҳар бир инсоннинг ҳаётида ота-она, дўстлари, ҳамкасблари сероб, уларнинг ичида ёш нуқтаи назаридан олиб қараганда тенгқурлари, ўзидан кичик ва катта ёшдагилари ҳам бўлади. Биз узоқ йиллар давомида бир биримизнинг ёшимизни суриштирмаганмиз, У менга Гулчеҳра, мен эса унга Шариф деб мурожаат қилганмиз.
Шариф тўғрисўзлиги, адолатпарварлиги, самимийлиги, айни вақтда касбдошларига, шогирдларига нисбатан меҳрибонлиги билан энг аввало, кафедра, сўнг жамоа орасида ҳурматга сазовор инсон. Ҳозирда Ш.Баротов илмий раҳбарлиги остида 4 нафар изланувчилар фан номзоди илмий унвонига сазовор бўлдилар.
Ҳозирги кунда 2 та катта илмий ходим - изланувчи (докторант), 5 нафар мустақил тадқиқотчиларга илмий раҳбарлик қилмоқда. Шарифнинг мақтовга сазовор фазилатларидан яна бири шуки, у шогирдларига мавзу танлашга алоҳида эътибор билан ёндашади. Яъни, у жаҳон психологиясининг етакчи назарий қарашлари, концепциялари билан ҳамқадам бўлишга интилади ва буни эплайди ҳам. Муболағасиз айтиш мумкинки, у яна бир илмий мактаб – ижтимоий психология, этнопсихология бўйича тадқиқотлар олиб бораётган бир гуруҳ олимлар авлодини шакллантиришда ўзининг беназир хизматлари билан ҳиссасини қўшмоқда.
Айни вақтда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш, уни том маънода жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғинига айлантиришда уларнинг турмуш ўртоқлари Яхшигулнинг хизматлари ҳар қандай мақтовга сазовордир. Яхшигул Шариф хонадонининг чироғи, кўрки ва файзи. У ниҳоятда меҳмондўст, ширин сўз, оқила, саронжом-саришта, фарзандлари ва набираларининг суюкли, жондан-да эъзозли бувижониси, уларнинг маслакдоши, таянчи ва суянчиғидир. Яхшигул шарқона нафосат, гўзал инсоний ахлоқ соҳибаси сифатида ҳар қандай таҳсинга лойиқдир.
Айтиш мумкинки, Шариф ўз олдига узоқ муддатли мақсадларни қўя олиши, илм йўлидаги ҳар бир кунининг қадрига етиши билан ҳам кўпчилик-дан устундир.
Табиийки, ўтган даврлар оралиғида бизнинг фарзандларимиз ўсиб вояга етди. Оилаларимиз орасидаги ўзаро яқинлик боис, бир-биримизнинг хонадонимизга ташриф буюриб турамиз.
Ўз падари бузрукворининг изидан боришни ҳавас қилган тўнғич фарзандлари Дилафрўзнинг қалбида ҳам илмий иш билан шуғулланиш истаги туғилди. Очиғи, мен унинг илмий раҳбари сифатида ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, Дилафрўз ўта интилувчан ва изланувчан, юқори билим ва малака соҳибаси, оққўнгил, ҳамма билан ҳар қандай шароитда ҳам хушмомала, ўзгаларга мадад бўла оладиган фазилатлар эгасидир. У 2012 йилда “Дезадаптациялашган ўсмирлар хулқини коррекция қилишда педагогнинг психологик компетентлиги” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади.
У нимагаки эришган бўлса, ўз саъий-ҳаракати ва илмга чанқоқлиги боис эришди. Энг асосийси, у ота-онасининг фазилатларини ўзига ИБРАТ қилиб олган, десак муболаға бўлмайди. У адажонисидан ҳаётда лафзи ҳалол ва пок инсон бўлишни, онасидан эса ҳар томонлама тўкис бахтга эга иболи аёл бўлишни ўрганган.
Шунингдек, ҳамкасбларнинг ҳамфикрлиги, уларнинг ўзаро илиқ муносабатлари, соф илмий муҳит камолот пиллапояларини босиб ўтишнинг асосий шартидир.
Ҳар бир инсон ўз ҳаёт йўлини ўзи яратади, Шариф учун яшаш- бу ишлашнинг ниҳояси ва “шахсий ” ҳаётнинг боши қаерда эканлигини чегаралаш қийин бўлган узлуксиз изланишдир. У ўзининг “Таълимда психологик хизмат асослари” деган рисоласида ...“Ушбу китобни мен учун азиз бўлган бувижоним Тўти Узоқхўжа қизи ва буважоним Илёс Ҳасан ўғлининг ёрқин хотираларига бағишлайман”, деган эпиграф билан бошлашининг ўзи ҳам унинг ўз авлод-аждодларига бўлган чуқур ҳурмати белгисидир. Ҳа, “ўз илдизини” эъзозлаш, ҳар кимнинг ҳам қўлидан кела-вермайди. Аминмизки, у авлодларининг дуолари вожиблиги сабаб ҳозирда Бухородаги психология илмий мактабининг етакчисига айланган бўлса, ажабмас.
Психология фанлари доктори, профессор Ш.Р. Баротов вақтни ўта қадрлайди, ўз шогирдлари ва ҳамкасбларини маънавий янгиланиш, қувонч ва ички қониқишдан иборат ягона илм сўқмоғи сари чорлайди.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish