Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ОЛИМ – ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯ РАҲНАМОСИ



Download 0,54 Mb.
bet15/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ОЛИМ – ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯ РАҲНАМОСИ


Абдуғаффор ХОН,
Ўзбекистон-Туркманистон Дўстлик жамиятининг фаоли,
адабиётшунос олим, ёзувчи ва таржимон

Доно халқимиз “Олим бўлсанг – олам сеники”, “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин” каби мақоллар кўп ишлатилади. Шарқ халқлари дунёда қадимдан ўз заковати, илм-тафаккурининг баландлиги билан танилган. Олимларни, билим ва маърифатни қадрлаш фазилатининг қон-қонимизга сингиб кетганлиги шу ҳақиқат билан боғлиқ.


Шариф Рамазонович Баротов – минг йиллардан буён дунёга илм нури сочиб келаётган, ўз бағрида юзлаб-минглаб заковатли, билимдон зотларни вояга етказган Бухоройи шариф фарзанди.
– Ҳар бир киши учун фахрланадиган, унинг маънавий танячи бўла­диган муҳим асос-омиллар мавжуд, – дейди Бухоро давлат университети педагогика факультети декани, профессор Шариф Баротов. – Улуғ пири комил, дунё тамаддунида “Аллоҳ – қалбда, қўл – ишда бўлсин” ғояси машҳур бўлиб кетган ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд туғилиб ўсган қишлоқ фарзанди эканлигим, ўзимнинг шу мукаррам зот авлоди деб билишим ҳамиша – ҳали болалик кезларимдан менга ўзгача фахр, қувонч, ҳаётга ва илм оламига нисбатан беқиёс интилиш, яшаш-яратиш завқини балки қатъиятини бағишлаб келади. Ҳар қандай шароитда, оғир ёки қувончли онларимда, ўқиш, изланиш, илмий фаолият жараёнларида Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг нурли сиймолари, илм ва адолатга даъват этган эзгу фикрлари беихтиёр хаёл оламида, кўз олдимга ёрқин бир саодатманд шаклда жонланиб туради. Мана шу илоҳий-маърифий ҳолат мени илм, эзгулик, яхшилик йўлига бошлаган омиллардан бири балки энг муҳими ҳам бўлса керак. Улуғ пирнинг илм эгаллаш йўлида, илмнинг нурафшон довонларига етишишда агар менинг бошимни босиб ўтиш лозим бўлса-ю, сиз шуни қилмасангиз, мен сиздан рози бўлмасман, деган беқиёс эзгулик билан чулғанган мардона даъватлари кўплаб маърифатли кишилар қатори менинг умр йўлларимга ҳам файз ва ғайрат, шижоат кўламини бағишлаб келади...
Шариф Баротов 1960 йилнинг 22 мартида Наврўзи оламнинг шукуҳли бир палласида Бухоро вилояти Когон туманининг улуғ зот Баҳоуддин Нақшбанд туғилиб ўсган Қасри Орифон қишлоғида зиёли ва серфарзанд оилада дунёга келди. Ўрта мактабни битириб, Бухоро давлат педагогика институтининг бошланғич таълим усулиёти факультетида таҳсил олди. Аъло ўқиши, ахлоқий-маънавий жиҳатлари ибратли фазилатлари туфайли бу, заковатли йигит устозлари томонидан институтда ўқитувчи сифатида ишга қолдирилди. Ўрта мактабнинг таниқли биология фани ўқитувчиси сифатида ишлаган, бугун меҳнат фахрийси Рамазон Баротов ўғли Шарифжоннинг ҳам мактабга бормасиданоқ ёзув-чизувни ўрганганлиги, унинг ҳар куни мактабга – отасининг ёнига бориб, дарсларига кириб ўтириши, ёзаётган, ўқиётган йигит-қизларни ҳавас билан кузатиши, уйда отасининг китоб-дафтарларини қўлтиқлаб, тенгдошлари билан “мактаб-мактаб”, “муаллим-муаллим” ўйинлари­ни берилиб ўйнаши каби ҳодисаларни мароқ билан эслайди. Онаси Сайёра аянинг айтишича, Шарифжон мактаб ёшига етиб, ўқишга қатнай бошлагач, турли эртак, саргузашт китобларини ўқишни жон-дили деб билган, уйда бағрини ерга бериб, асар ўқишдан ҳеч чарчамас, якшанба кунлари ҳам мактабга папкасини кўтариб борар, у ерда ҳеч ким йўқлиги учун уйига қайтиб, нега синф хоналари ва кутубхона ёпиқ, дея хархаша қиларкан.
Шариф Баротовнинг умр йўлдоши Яхшигул Нуруллаева олий тоифали ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси. Уларни институтда ўқиш йиллари таништирган, маънан яқинлаштирган омил – илмга ошуфталик ва шеъриятга шайдолик хусусиятлари бўлган. Фарзандлари ҳам маърифатли оила анъана­ларига содиқ: Дилафрўз – психология фанлари номзоди, доцент, Шуҳрат – Олий маълумотли иқтисод­чи-тадбиркор, Хумоюн – БухДУ жисмоний тарбия факультети магистранти, бўлажак спорт мутахассиси, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.
Бугун нафақат республикамизда балки Марказий Осиё ва ҳатто Ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам таниқли психолог олим сифатида шакллан­ган Шариф Баротовнинг илмий фаолияти унинг талабалик йилларида ёзган курс ишлари, илмий маърузалари, ёзма ижодий ишлари, вилоят ва респуб­лика талабаларининг илмий-назарий ёки илмий-амалий ажуманларидаги фаол иштироки, газеталардаги эълон қилган мўъжаз мақолаларидан бош­лан­ган. Ўзи ихлос билан таълим олган илм даргоҳи – Бухоро педагогика институтининг педагогика ва психология кафедрасида икки йил (1983-1985) ўқитувчилик қилган Шариф Баротов Москва педагогика ва психология илмий-тадқиқот институтида аввал стажёр-тадқиқотчиси (1985-1987) сўнгра эса аспиранти (1987-1990) сифатида илмий изланишлар олиб боради. 1990 йили шу институт Илмий Кенгашида “Кичик ёшдаги ўқувчилар фаолиятини баҳолашнинг ижтимоий-психологик асослари” мавзуидаги номзодлик диссер­та­циясини муваффақияти равишда ҳимоя қилади. Психология фанлари номзоди Шариф Баротов яна севимли илм масканида – Бухоро давлат университетида ўқитувчилик фаолиятини давом эттирар экан, болаларнинг, хусусан, кичик ва катта ёшдан ўқувчиларнинг руҳий дунёсини ўрганиш, уларни психологик жиҳатдан тадқиқ этиш борасидаги илмий изланишларини жўшқинлик билан давом эттирди. Шу масалалар юзасидан Ўзбекистонда психология фанининг атоқли вакилларидан бири, профессор Ғайрат Шоума­ров билан мулоқотлар ва маслаҳатлар жараёни докторлик диссертацияси мавзусини танлаш имконини берди. Ниҳоят, узоқ ва машаққатли изланишлар 1998 йили “Ўзбекистонда психологик хизмат ташкил этилишининг ижти­моий-психологик ва илмий-амалий асослари” мавзуидаги докторлик диссер­тациясининг муносиб ҳимоя қилинишига асос бўлди.
Истеъдодли олим Ш.Баротовнинг амалга оширган илмий ишлари ўз моҳиятига кўра мўътабар мустақилликни мустаҳкамлаш, эркин шахсни комил инсонни тарбиялаш ва шакллантириш, ёшлар руҳиятида озодлик ва эрк қадрига етиш, келажаги буюк Давлатимизнинг порлоқ истиқболига юксак ишонч туйғусини барқарорлаштириш каби эзгу мақсадларни қамраб олиши билан характерлидир.
– Даврнинг долзарб вазифалари ва масалалари билан нафас олувчи изланувчан олим Шариф Рамазоновичнинг номзодлик ва докторлик диссертациялари, ўнлаб китоблари, юзлаб мақолалари ва маърузалари Юртбошимиз раҳнамолигидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш каби муҳим вазифалар ечимига хизмат қилиши билан эътиборни тортади. – дейди Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг профессори, фалсафа фанлари доктори Абдуллажон Бегматов. – Маънан юксак олимнинг диссертациялари, китоблари, мақолалари таркибидаги янгиликка интилувчи дадил фикрлари “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаб-мақсадларини тақозо этувчи баркамол авлод тарбиясининг ниятларини, порлоқ истиқбол­ларини очиб беришга хизмат қилиб келмоқда. Бу ўринда профессор Шариф Баротовнинг илмий изланишлари, айниқса, докторлик диссертацияси мазмун-моҳияти, талаб-кўрсатмалари мустақил юртимизда психологик хизматни йўлга қўйиш, инсон фаолиятини, унинг характер-зийнатини баҳолаш, таҳлил этиш, айниқса, шу йўл билан ёш авлоднинг иқтидори ва истиқболини белгилаш тизимининг маълум қатъият ҳосил қилганлигини жамоатчиликнинг эътироф этганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз, деб била­ман. Янада аниқ айтганда эса таълим айниқса, боғча ва мактабларда “пси­холог” мутахассислиги иш-штатларининг жорий этилишида, қолаверса, жамиятда психологик хизмат тизимининг жонланишида, “психологик таш­хис”га ялпи қизиқиш оқимининг юзага келишида Ш.Баротов илмий ишлари­нинг таъсири ва кўрсатмалари ҳам ўзига хос аҳамият касб этди.
Олимнинг салоҳияти, юрт ва жамият учун фойдалилиги унинг мазмунли китоблари, мақолалари, зукко шогирдлари ва содиқ издошлари билан белгиланади. Бу жиҳатдан мураккаб ва қизиқарли психология фанининг кенг қамровли олими, унинг дунёвий характердаги долзарб масалаларини дадиллик билан ўрганган, 30 ёшида фан номзоди, 38 ёшида фан доктори илмий даражаларига эга бўлган Шариф Баротовнинг эзгулик ва бағрикенглик фазилатлари билан безанган интеллектуал фаолияти ўзига хос ибратларга бойдир. Психологик хизматнинг ижтимоий ҳаётда нақа­дар зарурлигини, инсон руҳиятини ўрганиш ишининг муҳимлигини ҳамиша чуқур ҳис қиладиган Ш. Баротов илмий изланишларининг хулосалари ва натижаларини жамиятга кўпроқ татбиқ этиш мақсадида оммабоп ва мароқли услубдаги илмий-амалий қўлланмалар нашр эттиришга кўп эътибор беради.
Бу жиҳатдан олимнинг қуйидаги қўлланмаларини эслаб ўтиш жоиз:
“Кичик ёшдаги ўқувчилар фаолиятини баҳолаш” (“Ўқитувчи” – 1992), “Ўқувчи шахсини ўрганиш усуллари” (“Ўқитувчи” – 1995), “Умумий психология” (“Бухоро” – 2000), “Психологиядан изоҳли луғат” (“Фан” – 2008), “Экспериментал психология” (“Фан -2008), (“Менталитет психология­си” (“Фан” – 2009), “Жаҳон психологлари” (“Маънавият” – 2012).
Мазкур ўқув қўлланмалари мазмун-моҳиятига кўра таълим стандартлари асосида шакллантирилган психологияга оид фанлар билан бирга, барча табиий-ижтимоий ва аниқ фанлар ўқув дастурларини ўрганишда, уларни осон ва қулай ўзлаштиришда яқиндан ёрдам беради. Умумий жиҳатдан ол­ганда эса бундай оммабоп китоблар ҳар қандай ёшдаги киши учун ҳам ўз ҳолатини, руҳий даражасини, қобилиятини, маънавий оламини, атрофдаги ҳодисаларга, сиёсий-ижтимоий жараёнларга, маънавий-маърифий масалалар­га муносабатини шакллантиришда маълум маънода бўлса-да, ёрдам беради, дастуриламаллик вазифасини адо этади.
Устознинг амалга оширган илмий ишлари, ёзган диссертациялари, китоблари ёки мақолалари психо­ло­гиянинг жаҳоний миқёсдаги долзарб масалалар ечимига бағишланганлиги билан эътиборни тортади. Ш.Баротовнинг “Таълимда психологик хизмат” (“Фан”, 1992), “Ўсмирларда психологик муҳофаза” (“Фан”, 2008) номли йирик илмий монографиялари қўйилган масалаларнинг чуқур ва муфассал тадқиқ қилин­ганлиги билан биз учун ҳам илм-фанга жиддий муносабат ибратини бериб келмоқда. Профессор Шариф Баротов 4 нафар тадқиқотчининг номзодлик диссертацияларининг яратилиши ва ҳимоя қилинишига раҳбарлик қилган. Айни вақтда эса илмий даража олишнинг янги дунёвий тизими асосида 6 та истеъдодли илмий ходим Ш.Баротов раҳбарлигида докторлик дис­сер­та­цисини ҳимоя қилишга тайёр бўлиб турибди.
Таълим-тарбия, илмий-тадқиқот тизимининг зукко ташкилотчиси Шариф Баротовнинг бу борадаги кенг жамоатчилик эътиборига сазовор бўл­ган ишларидан бири – унинг раҳнамолигида “Психология” журналининг очилишидир. “Психология” жур­нали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Аттестация Қўмитаси рўйхатига киритилган.
Бундай жиддий имконият журналда эълон қилина­диган мақолаларнинг илмий-назарий, илмий-амалий жиҳатдан, айниқса, сиё­сий-ижтимоий жиҳатдан пухта ва мукаммал бўлиши лозимлигини талаб қилади. Журналнинг бош муҳаррири Шариф Баротов ҳамда таҳрир ҳайъати аъзолари сифатида танланган республиканинг энг нуфузли психолог, файласуф ва педагог олимлари ҳар бир мақоланинг сифати, илмий теранлиги, замонавий масалалар баҳсида ибратлилиги каби жиҳатларига талабчанлик билан муносабатда бўладилар. Журнал халқаро миқёсдаги илмий минбар бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилидаги мақолаларни эълон қилади. Қолаверса, ҳар бир мақола шу йўналишдаги таниқли олим томонидан назардан кечи­рилган ҳамда нашрга тавсия қилинган ҳолатида таҳририятга қабул қилинади. Шу билан бирга, ҳар бир мақоланинг, мабодо у ўзбекча бўлса, рус ва инглиз тилларидаги резюмелари-қисқача шарҳлари берилади. Русча ёки инглизча мақолаларга эса ўзбек тилидаги шундай шарҳлар илова қилинади. Бундай усул журналда эълон қилинаётган мақолаларнинг, тақризлар ёки шунга ўхшаш турли маълумотларнинг ҳаммабоплигини, ўқувчилар ва шинаванда­лар доирасининг тобора кенгайиб боришии таъминламоқда.
– “Психология” илмий журналининг ташкил топиши ҳамиша, барча замонда ҳам Шарқда машъал бўлиб келаётган Ўзбекистон учунгина эмас, балки Марказий Осиё, қолаверса, Ҳамдўстлик Давлатлари доирасида ҳам муҳим илмий-ижтимоий ҳодиса бўлди, – дейди журнал таҳририятининг аъзоси, бош муҳаррир ўринбосари, психология фанлари доктори, профессор Эргаш Ғозиев. Журналда бериладиган материалар, суратлар, расмлар, диаг­рам­малар, маълумотномалар, умумий дизайн-безак жиҳатлари таҳририят аъзолари томонидан жиддий ўрганилади, қайта-қайта муҳокама қилинади. Бугун “Психология” – халқаро миқёсдаги илмий, илмий-амалий фикрлар минбарига айланиб қолди. Унинг саҳифаларида ўзбекистонлик олимлар билан бир қаторда яна Владимир Козлов, Сергей Молых, Александр Грянов, Владимир Мороги, Александр Давидов, Василий Мазилов сингари дунё танийдиган россиялик, украиналик, қозоғистонлик улкан психолог олимларнинг ҳам мазмундор мақолалари мунтазам эълон қилинмоқда...
Шариф Баротовнинг кенг миқёсли олим, ўнлаб илмий ходимлар устоз­ни “Психология” журналининг ташкилотчиси ва бош муҳаррири сифатидаги илмий-ижтимоий фаолияти халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётганлиги – мустақил юртимиз илм-фан ютуқларининг, ўзбек олимларининг дунё миқё­сида тан олинишининг бугунги характерли ютуқларидан бири ҳисобланади. Бунга, масалан, профессор Шариф Баротовга Россия Психология Фанлари академиясининг академиги илмий унвонининг берилиши ҳамда унинг шу ну­фуз­ли академия таъсис этган ва дунённинг энг машҳур олимларига берила­диган “Человеческий фактор” медали билан тақдирланиши каби ёрқин мисоллар ҳам гувоҳлик бера олади.
Мен Шариф Баротовга қуйидагича савол бергандим:
– Шариф Рамазонович, биласиз, билимни қадрлаш бизга улуғ аждод­ларимиздан мерос. Шу фазилат бугун ҳам шундай аҳамияти билан эътиборни тортадими?
У шундай жавоб берди:
– Ота-боболарга тегишли характер-хусусият, бебаҳо фазилатлар ал­батта кейинги авлодларга ўтилиши ҳам ирсий, ҳам ижтимоий-маънавий ҳа­қиқат ҳисобланади. Асрлар давомида аждодларимиз ҳар қандай қийин муаммони илм ёрдамида, билимдонликка асосланган кучли тафаккур билан ечганлар. Исмоил Сомоний, Амир Темур, Улуғбек, Абдуллахон II, Файзулла Хўжаев каби адолатли, эркпарвар ҳукмдорларнинг муҳим фазилати, эзгу ишлари илм-тафаккурга асосланган. Қолаверса, бундай маърифатли ҳукмдорлар таниқли олимларни, ориф кишиларни ўз атрофларига тўплаганлар. Барча соҳадаги тўсиқларни бартараф этиб, кенг ва эркин ҳаёт сари йўл очган мустақиллик бизнинг энг катта бойликларимиздан бири – илм ва маърифат ривожи учун ҳам катта имкониятлар яратиб берди. Муҳими шундаки, мустақилликнинг қўлга киритилиши, халқнинг ҳақ-ҳуқуқини англаб етиши каби муҳим ижтимоий жараён ҳақиқати ҳам билим ва маърифат ижобати билан бевосита алоқадор.
Бу шак-шубҳасиз шундай. Илм – бу инсонни маънавий юксалти­ра­диган энг эзгу неъмат бўлса, олимлар, фозиллар, маърифатли инсонлар эса – жамиятнинг барометрлари, қалби ва ижтимоий фикрларни шакллантириш раҳнамоси, инсониятда эркин қадрлаш, эзгулик ва яхшилик, саховат ва меҳнатсеварлик ахлоқий фазилатларини тарбиялаш раҳнамоси ҳисобланади. Эрк фалсафасини шакллантиришда, эркимизни абадий қилиш, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари бориш, демократияни шакллантириш каби долзарб мақсад-ниятлар ечимида олимларнинг юксак илмий тафак­курининг ғоятда катта.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish