Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ХЎЖА ОРИФОНДАН ОТИЛИБ ЧИҚҚАН РУҲШУНОС



Download 0,54 Mb.
bet11/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ХЎЖА ОРИФОНДАН ОТИЛИБ ЧИҚҚАН РУҲШУНОС


Сулаймон Иноятов,
Навоий давлат педагогика институти профессори, тарих фанлари доктори

Бухорои шариф замини буюк алломалар, улуғ тариқат пирлари, қатор шайху авлиёларни жаҳонга танитган қадимий диёрдир. Унинг ҳар гўшасидан отилиб чиққан юлдузларнинг сон-саноғи йўқ.


Бухоро шаҳри – Ал Бухорийни, Афшона Ибн Синони, Вобкент Абу Бакр Наршахийни, Ғиждувон Абдухолиқ Ғиждувонийни дунёга танитган манзиллардир. Булар орасида Хўжа Орифон қишлоғи ҳам асрлар давомида дунё халқлари наздида “Баҳоуддин Балогардон” деб улуғланиб келаётган буюк инсонни дунёга келтириб, юксакликларга кўтарган. Бу зот ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Бухорони Бухорои шариф даражасига кўтарган ана шундай аждодларимиз орасида Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алоҳида нуфуз ва мақомга эга”, – деб таъкидлаган эдилар.
Бу буюк тупроқда ўсиб улғайган ҳар бир инсонда Баҳоуддин Нақшбандийнинг ўзига хос тарихий хислатлари ўз аксини топган десак, хато қилмаган бўламиз.
Касбдошим, руҳшунос олим Шарифжон Баротов ҳам ана шу улуғ замин фарзандидир. Унинг ҳар бир ғалабасига, менинг назаримда, Нақшбанд бобомиз руҳлари дилкушод ва мададкордир.
Шарифжон Бухоро давлат педагогика институтини битирар экан, ундаги иқтидор, билимга бўлган қизиқиш, уни Москвага, машҳур руҳшунослар ҳузурига чорлади. Ўзбекистонимиз учун далғовли, оғир бир шароитлар вужудга келган даврда, барча қийинчиликларни чидам билан енгиб, психология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилди. Ёруғ юз билан Ватанига қайтди. Меҳр қўйган фанини ўрганишга сидқидилдан киришган Шарифжон олимликнинг биринчи поғонаси билан чекланиб қолмасдан илмий ишини давом эттирди.
Дарс бериш, рўзғор ташвишлари, жамоат ишлари билан бир қаторда докторлик диссертация устида ишлашни бир дақиқа ҳам тўхтатгани йўқ. Ана шу сабот ва чидам уни психология фанлари доктори илмий даражасини олишга муяссар этди.
Психология фанлари доктори, профессор Шариф Рамазонович Баротов руҳшунос олим сифатида жамоатчилик орасида катта ҳурмат ва обрў қозонди. У ёшларга билим бериш билан бир қаторда бир неча йиллар давомида Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши Бухоро вилоят бўлимининг котиби сифатида фаолият кўрсатди. Бухоро вилояти меҳнаткашлари орасида Республика, вилоят миқёсидаги қатор тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида ўзига хос фидоийлик билан ишлади.
Мен Шариф Рамазонович билан бирга республикамизнинг турли вилоятларида ўтказилган қатор тадбирларда иштирок этиб, Бухоро маънавиятининг жонкуяр, забардаст маънавиятчиси сифатида тан олинганлигининг гувоҳиман.
Касбдошим, сафдошим, укам Шарифжон бугун Бухоро давлат университетида ўз мактабини яратган истеъдоди руҳшунос олим сифатида фаолият кўрсатмоқда. Шариф Рамазонович илмий раҳбарлигида Республикамизнинг турли олийгоҳларидан ўнлаб ёшлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Бугун эса унинг илмий маслаҳатчилигида қатор йигит-қизлар докторлик диссертациялари устида ишламоқдалар.
Руҳшунос олим мустақил Ўзбекистонимизда биринчи бўлиб, “Психология” илмий журналини ташкил этиб, унинг Бош муҳаррири сифатида иш олиб бормоқда.
Дўстим, касбдошим бугун 55 баҳорни қаршилаб турган экан, мен унга Ибн Сино ва Берунийнинг ижодини, Аҳмад Яссавийнинг ёшини тилайман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish