САМИМИЙ ВА ДИЛКАШ ИНСОН
Баҳром Мадримов,
БухДУ Мусиқий таълим кафедраси мудири, п.ф.н, доцент
Инсон ҳамиша ўзининг фидойи меҳнати, ақл идроки ва атрофдаги кишиларга самимий муносабати билан ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган. Зеро, унинг кишиларга бўлган чексиз ҳурмат эҳтироми ҳам, она тупроққа бўлган муҳаббати юқоридаги эзгу фазилатларни янада бойитади.
Мен устоз Шариф Баротовни ҳам ана шундай инсон сифатида қадрлайман. У киши бу фазилатларига эга бўлиши билан бир қаторда фозил ва закий инсон сифатида ҳам кўпчиликка таниш. Айниқса Ўзбекистонда психология фанини равнақига катта ҳисса қўшган, унинг илмий-амалий, ижтимоий фаолиятига катта аҳамият бериб, ташкилот, корхона ва муассасаларда психологик хизмат соҳасини олиб кирди. Бу эса ҳар бир шахсга ўзининг мақсадва орзу- истакларини тўғри белгилашда маънавий кўмак бермоқда. Олимнинг бу соҳадаги илмий изланишлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Устоз Шариф Баротов бир неча йилдан буён факултетимизда декан вазифасини бажариб, жамоанинг жипслашуви, ёш мутахассисларнинг илмий тадқиқот, таълим-тарбия самарадорлигини янада юксалтириш, маънавий-маърифий ишларига катта аҳамият бермоқдалар. Фаолият давомида мен у кишининг касбий ва инсоний сифатларини ниҳоятда самимий ҳамда юксак эканлигига кўп марта кузатганман, унга амин бўлганман.
Психология фанлари доктори, профессор, Халқаро психология фанлар академиясининг академиги Шариф Рамазонович Баротов муборак 55 ёшни қаршиламоқда. Олимни ушбу тантана билан самимий табриклаб илмий-ижодий ишларига муваффақиятлар тилайман.
САМИМИЙ УСТОЗ, БЕТАКРОР ОЛИМ
А.Р.Ҳамроев,
БухДУ Бошланғич ва мактабгача таълим услубиёти кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент
Жамиятда турли даражадаги инсонлар яшайди ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва мавқеи ҳам турлича белгиланади. Ш.Р.Баротов ҳақида гапирар эканман, у кишининг ташкилотчилиги, ҳар бир масалага жиддий ёндашиши, масъулиятлилиги кўз олдимда гавдаланаверади. Ҳадисда “Яхшиликни гўзал кишилар қиладилар” деб қайд қилинади. Назаримда, бу ерда “гўзал” тушунчаси нисбий маънода ишлатилгандек туюлади. Сабаби гўзал деганда кишининг маънавий дунёси назарда тутилган бўлса ажаб эмас. Шунинг учун Ш.Р.Баротов ўзининг маънавий қиёфаси, жумладан, ҳам ички, ҳам ташқи, олами билан намуна бўла оладиган инсон саналади.
Ш.Р.Баротов ўтган вақт мобайнида БИР ИНСОН қилиши лозим бўлган ишларга улгурди. Мен Ш.Р.Баротовни 1994 йилдан буён биламан. Бухоро давлат университетига ўқишга кирган кезларимда домла “Умумий психология” фанидан сабоқ берган эдилар. 1996 йил тиллар кафедрасида фаолиятимни бошлаган вақтимда илмий соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида суҳбатлашардик. 2001 йил март ойи эди. Педагогика фанлари докторлари, профессорлар Б.Адизов ва А.Ғ.Ҳайитов, психология фанлари доктори, профессор Ш.Баротовларнинг ташаббуслари билан “Педагогик маҳорат” журналини нашр эттириш йўлга қўйилди. Бу эса илмий жамоатчилик олдидаги эзгу ишлардан бири эди. Ш.Р.Баротовнинг ташаббуси билан университетда республика миқёсида ўнлаб конференциялар ташкил этилди. Бу далилларнинг ўзи Ш.Р.Баротовнинг фанни ривожлантиришга бўлган интилишини яққол кўрсатиб беради. Ш.Р.Баротов илмни азиз, фанни муқаддас деб билди. Шу туфайли у дўстлари, шогирдлари меҳрини қозонди. Ш.Р.Баротов ўқитувчилик касбининг инжиқликлари, моддий бойиш манбаи эмаслигини билиб туриб, шу касбни ихтиёрий танлаганлар. Виждон амри билан меҳнат қиладилар.
Менга талабалик йилларида устозлик қилган ажойиб инсон, юксак маънавиятли раҳбар Ш.Р.Баротовга бугун бир кафедра мудири сифатида узоқ умр ва сиҳат саломатлик тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |