Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet17/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

Олийгоҳдаги устозларим: Умаров Каромат Умарович, Махмудов Мэлс Ҳасанович, Райҳонов Шамсиддин Райҳонович, Бақоева Ҳабиба Жамоловна, Сафаров Охунжон Тўраевич, Қосимов Файзулло Мухаммедович, Бобомирзаев Ҳикмат Бобомирзаевич, Муродов Ғайрат Некович, Рашидов Умар Жўраевич, Хайруллаев Камол Хайруллаевич, Шамсиддинов Исмат Истатқулович, Акобиров Раим Самиевич, Ахмедов Неъмат Ахмедович, Урчинов Жўра Урчинович, Садирова Ҳамро опа, Алламов Акбар Алламович, Ниёзов Даврон Саидович каби ўнлаб фан докторлари, фан номзодлари, катта ўқитувчилар ва ажойиб мураббийларнинг йиллар давомида менга берган ва бериб келаётган қимматли маслаҳатлари ҳамда ўгит - насиҳатларини ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Чунки, шу устозларнинг дуолари ва уларга бўлган юксак эътиқодим мени ҳаёт ва фан оламидаги илмий довонларни мардонавор енгиб ўтишга ундаган бўлса ажаб эмас. Олийгоҳдан кейинги даврдаги илмий фаолиятимга раҳномолик қилган устозларимни ҳар доим ҳам ўзига хос алоҳида ҳурмат–эҳтиром билан тилга олишни истайман.
Эсимда, 1983 йил Бухоро давлат педагогика институтини тугатиш арафасида ўша даврда Психология кафедрасининг мудири, психология фанлари номзоди, доцент Хохлова Любов Прокофевна мени илк бор Психология кафедрасида олиб қолдилар ва эҳтимол менинг илмий келажагимни ўйлаб, 1984 йилда Москва шаҳрига 4 ойлик малака ошириш институтига юбордилар. Шу тўрт ойт ичида мен ёш бўлишимга қарамай, жуда кўплаб олимлар билан учрашдим, илмий мулоқотлар қилдим. Натижада мени 1985 йил Москва шаҳридаги Умумий ва педагогик психология институтига илмий стажировкага юборишди. Стажировканинг дастлабки кунлариданоқ, менга, менинг илмий тақдиримга жуда катта эътибор билан қараган олима – психология фанлари доктори, профессор, Фарапонова Эмилия Александровна бўлдилар. У инсондаги, бағрикенглик, қатъийлик, самимийлик ижобий маънодаги “ўта инжиқлик”, илмий етуклик, маънавий поклик, шогирдларига нисбатан (мен ўн еттинчи шогирди) ўта масъуллик ва талабчанлик каби фазилатлар менинг илк илмий фаолиятимда жуда катта роль ўйнаган. Эсимда, у киши ҳар сафар мени қабулларига чорлаганларида сен Ўзбекистон тараққиёти учун яхши, етук, забардаст олим бўлишинг керак, бу эса осон кечмайди, куну-тун тинимсиз изланишинг, илмий мушохадалар қилишинг, Москвадаги энг йирик олимлар, академикларнинг маърузаларидан баҳраманд бўлишинг керак, дея такрор–такрор менга уқтирар ва менинг ҳузуримда телефон орқали дунёнинг психология соҳасидаги энг йирик олимларидан А.В.Петровский, А.М.Матгошкин, Г.М.Андрева, П.В.Зинчинко, Д.И,Фельдштейн, Р.С. Немов кабиларга тўғридан – тўғри қўнғироқ қилиб, уларнинг маърузасига иштирок этиш учун бораётганлигимни таъкидлар эдилар ва маърузани тинглаб бўлгач эса, келиб шахсан ўзларига маъруза мазмуни ҳақида тўлиқ сўзлаб беришимни қатъий талаб қилар эдилар. Эҳтимол, ушбу қўйилган қатъий – беминнат талаб мени келажакдаги илмий тафаккуримнинг ривож топиши учун фундаментал асос бўлиб хизмат қилган бўлса ажаб эмас. Ҳалигача илмий раҳбаримнинг (жойлари жаннатда бўлсин) фарзандлари билан доимий мулоқотда бўлиб турамиз.
Ҳар қалай Москвадаги беш йиллик фаолиятим (илмий стажировка ва аспирантура даври) кўплаб ажойиб хотираларга бой. Ҳозир ҳам москвалик устозларим, касбдошларим билан мулоқот қилиб туришдан бахтиёрман.
Ҳар сафар Москва – Ярославлдаги Халқаро психология фанлари академиясининг халқаро симпозиумларида шу академиянинг академиги ҳамда Ўзбекистондаги минтақавий раҳбари сифатида иштирок этиш учун борганимда Москва хотиралари яна бир бор мени ўз гўзаллиги ва таровати билан чулғаб олаверади. Мустақил Ўзбекистонимиз равнақига шу соҳада янада кўпроқ ҳисса қўшгим келаверади.
Фан доктори илмий даражасини олишимда менга беминнат рахнамолик қилган илмий раҳбарим, ажойиб устозим Ғайрат Баҳромович Шоумаровдан бир умр миннатдорман. У кишидаги меҳрибонлик, камтарлик, шогирдларга ғамхўрлик, чин инсонийлик каби хислатлар менинг бутун ҳаётимга, қалбимга ва келажакдаги барча фаолиятимга сингиб кетган десам, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Мен устозим Ғайрат Баҳромович билан фахрланаман ва ҳамиша у кишига ўхшагим келади. Бир сўз билан айтганда, у киши мен учун идеал инсон. Қолаверса, менга Ғайрат Баҳромовичдай инсонни устоз сифатида рўпара қилганлиги учун яратган Аллоҳдан беҳад миннатдорман.
Мен барча устозларим билан фахрланаман ва ҳамиша уларга таъзимдаман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish