Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet18/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ОЛИМЛИК САОДАТИ


Ғ. Б . Шоумаров,
Халқаро психология фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги), Психология фанлари доктори, профессор

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришларнинг амалга оширилиши, жумладан, бошқа бир қатор соҳалар қатори психология фани тараққиёти ва олимларнинг шаклланиши учун кенг имкониятларнинг яратилиши мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Зеро ҳар қандай олим энг аввало ўзида юксак даражадаги эзгу ниятларни мужассам этган ҳолда шогирдлар ўстиради, китоблар ёзиб қолдиради. Жамият тараққиётига хизмат қилувчи илмий мактаблар тажрибасини ўрганади ва шу асосда илмий мактаб яратади, ўзи севган соҳа равнақи йўлида куну-тун фидоийлик билан меҳнат қилиб шу меҳнат самараси, бахти, саодатини кўришга интилиб яшайди. Бу эса унинг яшаш тарзи, умр мазмуни, бутун эътиқоди ва ҳаётининг гул тожига айланиб бораверади.


Иқтидорли олим, шогирдим Ш.Р.Баротов ҳақида гапирганда худди ана шу фикрлар кўз олдимда гавдаланади. Негаки, буюк алломалар таваллуд топган юртда туғилиб, яшаб ижод этган олимларнинг тарихий-илмий илдизларига назар солсак, қуйидагиларни кўришимиз мумкин:
Биринчидан, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон психологияси фанига тамал тошини қўйган буюк зотлардан бири, дунёда тан олинган ватандошимиз Абу Али Ибн Сино ушбу заминда таваллуд топган. Унинг психологияга оид асарлари ҳали олимлар томонидан тўлиқ тадқиқ этилмаган.
Иккинчидан, асрлар давомида Бухоро ўз илми, фани, маданияти, санъати, жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси билан машҳур бўлиб келган. Ибн Сино қаторида имом Бухорий, Нақшбандий ва бошқа алломаларимиз шу ерда дунёга келиб, ўз асарлари, таълимотлари билан дунё илм-фани равнақига муҳим ҳиссаларини қўшишган.
Учинчидан, Ўзбекистонда психологик хизмат эндигина ташкил этилаётган даврда психологик хизматга бағишланган ва бугунги кунда мазкур йўналишдаги ягона докторлик диссертацияси Бухоро олимлари томонидан ёқланган.
Шу нуқтаи назардан, таъбир жоиз бўлса айтиш керакки, психология фанлари доктори, профессор Шариф Баротовнинг бугунги кунда психология соҳасида эришган ютуқлари, ташкилотчилиги, илм йўлидаги фидойилиги билан олимлар орасида алоҳида нуфуз ва салоҳиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Мен Шариф Баротов билан илк бор 1985 йилда Москвада Фанлар академияси ҳузуридаги Психология илмий-тадқиқот институтининг катта йиғилишлар залида Собиқ иттифоқ психологлар жамиятининг 25 - йиғилишида танишган эдим. Ўшанда у эндигина 25 ёшга тўлган, кўзида ўт чақнаб турган, қалби ва шуури илмий орзуларга тўла, Ўзбекистонимиз келажаги учун керак бўлган иқтидорли бир йигитча сифатида менинг эътиборимни тортган эди. Ўша пайтда у Москвадаги Умумий психология институти аспирантурасида профессор Эмилия Александровна Фарапонова раҳбарлигида таҳсил олар эди. Унинг ҳар бир сўзи, илмий мушоҳадаси тафаккур доирасида психология фани истиқболи билан боғлиқ орзуларга тўлиб тошганлигини ўшандаёқ илк бор кузатган эдим. Ўша даврда ҳам Москвада психологларнинг 25-йиғилишида ташкилий қўмита аъзоси сифатида фаол иштирок этган.
Орадан йиллар ўтди. Ш.Баротов Москвадаги йирик психолог олимлар (А.В Петровский В.В Давидов, И.В Дубровина, Э.А Фарапонова, О.А Конопкин, В.В Рубцов, Д.И Фельдштейн, Р.С Немов, Б.Ф Ломов, Е.А Климов ва хоказо) сабоғини олди, уларнинг ҳар бири билан алоҳида илмий мулоқотда бўлди. Натижада, 1990 йилнинг 13 ноябрида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Таниқли психологларнинг илмий мактабларини кўрган Ш.Баротов Ўзбекистонга келиб ўзининг илмий изланишларини давом эттирди.
Мен билан 1994 йилда учрашганда эса психологиянинг энг долзарб йўналишларидан бири бўлмиш Психологик хизмат муаммоси устида иш олиб бориши, яъни бу борада қатор эмпирик тадқиқотлар ўтказишни режа қилганини айтди. Москва илмий муҳитида шаклланиб, Ўзбекистонда ўз илмий салоҳиятини кўрсатишга қатъий аҳд қилган истиқболли ёш олимнинг сўзларида қатъийлик, кўзларида олам-олам орзулар, юзларида эса ғайрат-шижоат ифодасини кўриб қувондим ва унга илмий рахбарлик қилишга розилик бердим. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда психологик хизматни ташкил этиш, уни амалиётга олиб кириш муаммосининг ҳал қилиниши мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ эди. Шу тариқа Ш.Баротов ўзининг илмий изланишларини олиб борди. Республикамизнинг қатор таълим ва меҳнат муассасаларида илмий-амалий тажрибалар ўтказди, Халқаро ва республика миқёсидаги илмий – амалий анжуманларнинг фидойи ташкилотчисига айланди.
Ш.Баротовнинг тадқиқотлари ва ташкилотчилиги сабаб, Бухоро вилоятида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб кенг кўламда, яъни вилоят бўйича 250 та мактабда амалиётчи-психолог штати жорий қилинди. Албатта, ушбу жараённи муваффақияти амалга оширилишида (1993-1997 йиллар)ўша пайтдаги вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, меҳрибон ва моҳир раҳбар С.Н. Сатторова ҳамда вилоят халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори фидойи раҳбар, ажойиб инсон, катта устоз Ш.Р.Рахимовлар томонидан кенг имкониятлар яратиб берилди. Ш.Баротовнинг фанга қўшган ҳиссаси шу бўлдики, у Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб қатор таълим муассасаларида психологик хизмат тизими зарурлигини ўзига хос назарий-илмий ва амалий –усулий жихатдан асослаб ва исботлаб берди. Шу аснода Ш.Баротов томонидан “Таълимда психологик хизмат асослари” монографияси яратилди. Олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига таяниб Ш.Баротов 1998 йилда “Ўзбекистонда психологик хизмат ташкил этилишининг илмий-амалий ва ижтимоий-психологик асослари” мавзусида ёзган докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бинобарин, олимнинг шаклланиши ва муваффақият билан фаолият кўрсата олиши учун жуда кўп омилларнинг таъсири муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, Ш.Баротов фаолиятида қуйидаги омилларнинг роли бор, деб ўйлайман. Буларга биринчидан, оила муҳити ота-онанинг маълумот ва маданият савияси, иккинчидан туғилган заминнинг табарруклиги (Бухоронинг буюк алломалар юрти эканлиги ва улар рухининг қўллаб қуватлаши, Ибн Сино, Баҳоуддин Нақшбандий, Абдухолиқ Ғиждувоний ва ҳоказо), учинчидан, ташқи илмий муҳитнинг мукаммаллиги (Москва, Тошкент, илмий мактаблари), ва бағрикенг устозлар ўгити, тўртинчидан, қолаверса ҳар бир шахснинг ўзига хос индивидуал психологик хусусиятлар йиғиндиси каби омиллар олимнинг шакллантирган ва элу юртга танитган бўлса ажаб эмас.
Ш.Баротовнинг Москвадан сўнг Ўзбекистонда етук олим сифатида шакланишида унинг докторлик диссертацияси устида ишлашида оталарча йўл-йўриқ кўрсатган ва катта ҳисса қўшган инсон педагогика фанлари доктори, профессор, ажойиб раҳбар ва инсон узоқ йиллар Бухоро давлат университетида декан лавозимида ишлаб кўпчиликка устозлик қилган Мелс ака Маҳмудовнинг хизматини эътироф этиш ўринлидир.
Менимча ушбу, ижтимоий ва ўз шахсига хос омиллар таъсирида Ш. Баротов йиллар ўтган ва ёши улғайган сари тобора маънавий ҳамда интеллектуал жиҳатдан юксалиб бормоқда. Мана у бугунги кунда, эндигина 55 ёшга кирган бўлсада, ўзи севган психология соҳасида маълум ютуқларга эриша олди, жумладан:
- Ш. Баротовнинг илмий ва амалий фаолияти туфайли Бухорода психологик хизмат йўналишига қаратилган илмий мактабга асос солинди;
- Унинг ташаббуси, ташкилотчилиги ва тадбиркорлиги билан Ўзбекистонда ягона “Psixologiya” илмий журнали таъсис этилди ва бу журнал мана 5 йилдирки мустақиллигимиз меваси сифатида юксак илмий эътирофларга сазовор бўлди;
- Ш. Баротов ( Москва , Ўзбекистон, Қозоғистон ) бир неча докторлик ва номзодлик ишларига оппонентлик қилиб келади;
- У олимликни турли раҳбарлик (декан, кафедра мудири, касаба уюшмаси раҳбари, вилоят маънавият маркази раҳбари ва ҳоказо) ҳамда жамоот ишлари (бош муҳаррир, ОАК эксперти, ҳалқаро Академиянинг регионал раҳбари ва ҳоказолар) билан бирга олиб боради;
- 2013 йилдан бошлаб Ш. Баротов халқаро психология фанлар Академиясининг Ўзбекистондаги регионал бўлим раҳбари.
- XXI аср психологиясига бағишланган бугунги Халқаро симпозиумнинг асосий ташаббускори, ташкилотчиси ва раҳбари Ш. Баротов эканлигининг ўзи ҳам бизни қувонтиради.
Умуман, шогирдим Шарифжоннинг илм ва эзгуликка йўғрилган фаолияти ва фаоллигини хамиша қадрлаб, уни дунёга келтирган ва шундай шахс сифатида шакллантирган ота-онасига миннатдорчилик билдираман. Унга мазмунли умр, илмий баркамоллик, ижодига барака, истеъдодли, вафоли, истиқболли фанга фидойи ва инсонларга меҳрли шогирдлар тилайман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish