Қутуриш махсус (специфик) энцефалитга ўхшаб кечади. Бир неча ойдан бир йилгача чўзилувчи инкубацион даврдан (кўпинча20 90 кун) кейин бошланади. Инкубацион даврнинг давомийлиги инфицирланиш дозасига ва жарохатнинг жойлашувига (мияга узоқ ёки яқинлигига) боғлиқ. - Қутуриш махсус (специфик) энцефалитга ўхшаб кечади. Бир неча ойдан бир йилгача чўзилувчи инкубацион даврдан (кўпинча20 90 кун) кейин бошланади. Инкубацион даврнинг давомийлиги инфицирланиш дозасига ва жарохатнинг жойлашувига (мияга узоқ ёки яқинлигига) боғлиқ.
Клиник кўриниши: - Инкубацион даврдан кейин касалликнинг продромал даври (давомийлиги 1-3 кун),бу вақтда эса кузатилади:
- ташланган жой шишади
- Тишланган жойга яқин жойлашган нервларда невральгия.
- Умумий мадорсизлик, тана хароратининг ошганлиги, уйқунинг бузилиши.
Кейин эса касалликнинг авж олиш босқичи бошланади: сувдан қўрқиш, тамоқ ва хиққилдоқ мушакларининг оғриқли қисқаришлари, баъзан сув ичишга ҳаракат қилганида нафаснинг тўхташи, кейинчалик эса оқаётган сувни кўрганда ёки овозини эшитганда, ёки сув ҳақида гапирганда мушаклар қисқариши. Хуружлар бир неча секунд давом этади ва сўнади. Шу жумладан психомотор қўзғалиш хуружлари кузатилади: беморлар агрессив бўлиб қоладилар, бақиради, мебелларни синдириб одамга хос бўлмаган кучлар ишлатади. - Кейин эса касалликнинг авж олиш босқичи бошланади: сувдан қўрқиш, тамоқ ва хиққилдоқ мушакларининг оғриқли қисқаришлари, баъзан сув ичишга ҳаракат қилганида нафаснинг тўхташи, кейинчалик эса оқаётган сувни кўрганда ёки овозини эшитганда, ёки сув ҳақида гапирганда мушаклар қисқариши. Хуружлар бир неча секунд давом этади ва сўнади. Шу жумладан психомотор қўзғалиш хуружлари кузатилади: беморлар агрессив бўлиб қоладилар, бақиради, мебелларни синдириб одамга хос бўлмаган кучлар ишлатади.
Диагностикаси - Тишланган жарохатнинг топилиши ёки хайвон сўлагининг шикастланган терига тушиши катта ахамиятга эга. Одамда мухим белгилардан бири бу сувдан қўрқиш, сув ёки овқатларни кўрганда ютиш мушакларининг спазми юз бериши туфайли беморлар хатто бир стакан сув ҳам ича олмайдилар. Хавонинг бир озгина ҳаракати ҳам мушаклар қисқаришига сабаб бўлади – аэрофобия. Сўлак оқишининг кучайиши бундай беморларга хос белгилардан бўлиб, сўлаги оғиз бурчагидан доим оқиб туради.
- Диагнозни лабораторияда тасдиклаш талаб қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |