Сунъий нафас олдириш (СНО) (ИВЛ) – қоқшол билан касалланган беморларнинг асосий даволаш усулларидан бири ҳисобланади. Оғир қоқшол ҳолатларида трахеотомия килиб трахеостома қўйилади (шишириладиган резина обтураторли трахеостомик канюла ишлатилади, чунки интубацион найчанинг узоқ вақт туриши шиш чақиради ва некротик трахеобронхит ривожланишига сабаб бўлиб, нафас йўлларини санация қилишни қийинлаштиради). СНО (ИВЛ) автоматик респираторлар ёрдамида амалга оширилади.

Организм реактивлигини ошириш учун юқори калорияли овқатлар, витаминлар, кўп миқдорда суюқликлар қуйиш лозим. Тризма ва тутқаноқ ҳолатларида беморлар ҳатто суюқ овқатларини ҳам юта олмайдиган даражага етган бўлса бурун орқали ошқозонга зонд қўйиб энтерал овқатлантириш йўлга қўйилади. Заруриятга қараб юрак қон томир ва симптоматик даво қўлланилади.

Иккиламчи асоратлари билан курашиш мақсадида антибиотиклар ва антисептик воситалар, жарохатга иккиламчи хирургик ишлов бериш ва ГБО қўлланилади.
Профилактикаси
Қоқшолни энг самарали профилактикаси қоқшолга қарши анатоксин билан фаол эмлашдан иборат. Қоқшолнинг олдини олишга қаратилган чора тадбирлар инструкцияси Ўзбекситон Республикаси ССВ нинг махсус буйруғида кўрсатилган. Бу инструкцияга кўра қоқшолдан ҳимоя қилиш болаликдан бошланиб, АКДС (адсорбированная коклюшно-дифтерийно-столбнячная) ва АДС-М (адсорбированная дифтерийно-столбнячная) вакциналари ва ктталарни қоқшол анатоксини (АС-анатоксин) билан эмланади.