Қўмита раиси: С.Бозорова
Олот туман 14- ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб интернатии маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори
Х.Оғаевнинг
Ҳ И С О Б О Т И
Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.
Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси, иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши Мактаб касаба уюшмаси қўмитаси томонидан назорат қилиб келинмоқда.
Таълим муассасамизда 113 нафар ходим меҳнат қилиб келмоқда. Шундан ўқитувчилар 87 нафар, ишчи-ходимлар 26 нафар, хотин-қизлар 98 нафарни, 30 ёшгача бўлган ёшлар эса 36 нафарни ташкил этади. Мактабларни малакали педагогик кадрлар билан таъминлаш максадида 2021 йилда 4 нафар олий маълумотли ёш педагог мутахассис кадрлар ишга кабул килинди .
“Устоз-шогирд” анъанасига кура ёш укитувчиларга тажрибали мураббийлар беркитилди.
Мактабда лаборатория ишини ўтказиш учун шароитлар мавжуд, керакли ўқув жиҳозлар билан таъминланган, лаборатория-техника хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва теҳника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилган, қоидалар билан ўқувчилар таништирилган.
Мактаб ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ва жадваллар асосида амалга ошириб келинмоқда. Комиссия таркибида касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам фаолият олиб бормоқдалар.
2016-2017 укув йилининг 2-ярим йиллиги учун махсус комиссиянинг 2017 йил 10 январь 60-сонли карорига асосан 48 нафар укитувчининг натижалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, директор жамғармаси ҳисобидан 46 нафар ( 28 таси укитувчи,18 таси ишчи ) , улардан 15 нафарига касбий маҳорати учун 25, 20, 15 фоиз миқдорида, 14 нафарига тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар бўйича 10-15 фоиз миқдорида устамалар белгиланди.
Ўқув йили давомида 43 нафар ходимлар бир базавий ставка миқдорида рағбатлантирилди, 2 нафар ходимга базавий ставкасининг 70% миқдорида моддий ёрдам пуллари берилди.
Жамоа шартномасининг бажарилиши умумий йиғилишда муҳокама қилинди ва унга қўшимчалар киритилди. Давлат дастурларидан келиб чиқиб белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси ўз вақтида таъминланиб келинди.
2021 йил «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва ахоли саломатлигин мустаҳкамлаш йили» давлат дастурининг бажарилиши юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Мактабда меҳнат фаҳрийлари иштирокида ёш авлоднинг маънавий ва аҳлоқий тарбиясига кўмаклашиш, уларда миллий ғурур ва ўзини англаш ҳиссини шакллантириш мақсадида “Кексалари эъзозланган юрт”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Юз билан юзлашганлар”, Сиз доим эъзоздасиз” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, муассасамизда ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида ҳам бир қатор тадбирлар, маънавият соатлари ўтказилди.
Муассасамизда спортнинг волейбол, шахмат-шашка, боскетбол, стол тенниси, қўл тўпи, кичик футбол каби турлари бўйича махсус режа асосида турли мусобақалар ташкил этиш этилиб борилмоқда.
Давоматни яхшилаш учун “Оила-махалла-таълим муассасаси” хамкорлигида доимий давомат тадбирлари утказилади.Натижада бирорта хам сурункали дарс колдирувчи укувчи аникланмади .
Туманда ўтказилаётган спорт мусобақаларида ҳам Мактаб жамоамиз фаол иштирок этиб келмоқда. «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик», «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, теҳника ҳавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. Мактабда “ Меҳнат муҳофазаси”, «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Мактабда Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда.
Мактабдаги ёш болали укитувчиларнинг фарзандларидан иш жараёнида хабар олишлари учун шароитлар яратилган .
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳаммамизга маълумки, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади.
Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |