“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС (IAS) 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

2.3. БҲХС (IAS) 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги 
ўзгаришлар ва хатолар”
БҲХС (IAS) 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия ҳисоби мақсадида 
баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар” номли стандартнинг мақсади ҳисоб 
сиёсатини танлаш ва ўзгартириш учун мезонларни ўрнатиш ҳамда ҳисоб 
сиёсатидаги ўзгаришлар, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги 
ўзгаришлар ва хатоларни тузатишни ҳисобга олиш тартибини ва уларга 
тегишли ошкор қилинадиган маълумотни белгилашдан иборатдир. Ушбу 
Стандарт хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботларида акс еттирилган 
ахборотнинг ўринлилиги ва ишончлилиги ҳамда бу молиявий ҳисоботларининг 
даврларо ва бошқа хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан 
қиёсийлигини оширишга қаратилган. 
Мазкур Стандарт ҳисоб сиёсатини танлашда ва қўллашда, шунингдек 
ҳисоб 
сиёсатидаги 
ўзгаришларни, 
бухгалтерия 
ҳисоби 
мақсадида 
баҳолашлардаги ўзгаришларни ва олдинги давр хатоларини тузатишни ҳисобга 
олишда қўлланилиши керак. 
Олдинги давр хатоларини тузатишнинг ва ҳисоб сиёсатидаги 
ўзгаришларни қўллаш учун қилинган ретроспектив тузатишларнинг солиқларга 
бўлган таъсири МҲХС 12 “Даромад солиқлари”га мувофиқ ҳисобга олинади ва 
ошкор етилади. 
Қандайдир МҲХС операцияга, бошқа ҳодисага ёки шароитга аниқ 
тегишли бўлганида, унга нисбатан қўлланиладиган ҳисоб сиёсати ёки 
сиёсатлари ушбу МҲХСни қўллаш билан аниқланиши керак. 
Операция, бошқа ҳодиса ёки шароитга аниқ тегишли бўлган МҲХС 
мавжуд 
бўлмаганида, 
хўжалик 
субъектининг 
раҳбарияти 
қўйидаги 
хусусиятларга ега бўлган ахборотни шакллантирадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб 
чиқиш ва қўллашда ўз ҳукмини чиқариши керак:
(а) 
фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларни қабул қилиш билан 
боғлиқ талаблари учун ўринли бўлган; ва 
(б) 
молиявий ҳисоботлар қуйидагиларни таъминлагани туфайли 
ишончли бўлган: 


47 

хўжалик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул 
оқимларини ишончли кўрсатади; 

операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларнинг нафақат юридик 
шакли, балки иқтисодий моҳиятини акс еттиради; 

бетараф, яъни холис; 

еҳтиёткор; ва 

ҳамма аҳамиятли томондан тўлиқ. 
Юқорида қайд қилинганидек ҳукм чиқаришда, раҳбарият қуйидаги 
манбаларга қараши ва уларнинг қўлланилиши мумкинлигини пасайиб борувчи 
тартибда кўриб чиқиши керак:
(а) 
МҲХСларда шунга ўхшаш ёки боғлиқ масалаларга тегишли 
талаблар; (б) Концептуал асоc
 
келтирилган активлар, мажбуриятлар, 
даромадлар ва харажатларнинг таърифлари, тан олиш мезонлари ва баҳолаш 
концепциялари.
Ҳукм чиқаришда, раҳбарият, шунингдек, стандартларни ўрнатадиган ва 
бухгалтерия ҳисоби бўйича стандартларни ишлаб чиқишда ўхшаш концептуал 
асосдан, бошқа бухгалтерлик адабиётлардан ва ушбу соҳада қабул қилинган 
амалиётлардан фойдаланадиган бошқа идоралар томонидан енг сўнгги 
чиқарилган стандарт тусидаги ҳужжатларни еътиборга олиши мумкин. 
Хўжалик субъекти ўхшаш операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга 
тегишли ҳисоб сиёсатларини изчил равишда танлаши ва қўллаши керак, агар 
қандайдир МҲХС моддаларнинг ҳар хил ҳисоб сиёсатлари тўғри келиши 
мумкин бўлган тоифаларга бўлинишини алоҳида талаб етмаса ёки рухсат 
етмаса. Агар қандайдир МҲХС моддаларнинг бундай тоифаларга бўлинишини 
талаб еца ёки рухсат еца, бундай ҳар бир тоифага тегишли бўлган ҳисоб 
сиёсати изчил равишда танланиши ва қўлланилиши керак. 
Хўжалик субъекти ҳисоб сиёсатини фақат қўйидаги ҳолларда 
ўзгартириши керак:
(а) 
агар ўзгартириш МҲХС томонидан талаб етилса; ёки 
(б) 
агар ўзгартиришнинг натижасида молиявий ҳисоботларда хўжалик 
субъектининг молиявий ҳолатига, молиявий натижаларига ёки пул оқимларига 
операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва шароитларнинг таъсири тўғрисида 
ишончли ва ўринлироқ маълумотлар акс еттирилса. 
Қуйидагилар ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бўлиб ҳисобланмайди:
(а) 
олдин содир бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки 
шароитлардан моҳияти бўйича фарқланадиган операциялар, бошқа ҳодисалар 
ёки шароитларга нисбатан қандайдир ҳисоб сиёсатини қўллаш; ва 
(б) 
олдин содир бўлмаган ёки аҳамияциз даражадаги бўлган 
операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шароитларга нисбатан янги ҳисоб сиёсатини 
қўллаш. 
МҲХС 16 “Асосий воситалар” ёки МҲХС 38 “Номоддий активлар”га 
мувофиқ активларни қайта баҳолаш сиёсатини биринчи марта қўллаш – мазкур 
стандартга мувофиқ емас, балки МҲХС 16 ёки МҲХС 38га мувофиқ қайта 
баҳолаш сифатида қараладиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш бўлиб ҳисобланади.


48 
Истисно ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда:
(а) 
хўжалик субъекти қандайдир МҲХСни биринчи марта қўллаши 
натижасида юзага келадиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ушбу МҲХСда 
белгиланган, агар белгиланган бўлса, махсус ўтиш қоидаларига мувофиқ 
ҳисобга олиши керак; ва 
(б) 
агар қандайдир МҲХСда қилинаётган ўзгаришга тегишли бўлган 
махсус ўтиш қоидалари белгиланмаган бўлиб, хўжалик субъекти ушбу 
МҲХСни биринчи марта қўллаш пайтида ҳисоб сиёсатини ўзгартирса, ёки у 
ҳисоб сиёсатини иҳтиёрий равишда ўзгартирса, бунда ушбу хўжалик субъекти 
ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ретроспектив тарзда қўллаши керак.
Истисно ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш 
ретроспектив тарзда қўлланилганида, хўжалик субъекти тақдим қилинган 
олдинги даврларнинг енг дастлабки даври учун ушбу ўзгариш таъсир қилган 
капиталдаги таркибий қисмларнинг бошланғич қолдиқларига ва ҳар битта 
тақдим қилинган олдинги давр учун ошкор қилинган бошқа қиёсий 
маълумотларга, худди янги ҳисоб сиёсати ҳамма вақт қўлланилганидек қилиб, 
тузатиш киритиши керак.
Ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ретроспектив тарзда қўлланилиши керак, 
бундан ўзгаришнинг бирор-бир даврга тегишли таъсирини ёки йиғилган 
таъсирини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно.
Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг тақдим қилинган бир ёки ундан ортиқ 
олдинги даврлар учун қиёсий маълумотга нисбатан бирор-бир даврга тегишли 
бўлган таъсирини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлганида, хўжалик субъекти 
янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллашни амалий иложи бўлган даврлардан 
енг биринчи даври, бу жорий давр ҳам бўлиши мумкин, бошига бўлган 
активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматига нисбатан қўллаши керак, 
ҳамда ушбу даврдаги капиталнинг таъсир қилинган ҳар қандай таркибий 
қисмининг бошланғич қолдиғига тегишли тузатиш киритиши лозим. 
Жорий даврнинг бошида янги ҳисоб сиёсатини ҳамма олдинги даврларга 
нисбатан қўллашнинг йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи бўлмаса, 
хўжалик субъекти янги ҳисоб сиёсатини қўллашни амалий иложи пайдо бўлган 
енг дастлабки санадан бошлаб истиқболли қўллаш мақсадида, қиёсий 
маълумотларга тузатиш киритиши керак. 
Қандайдир МҲХСни биринчи марта қўллаш жорий даврга ва ҳар қандай 
олдинги даврга таъсир қилганида, ёки ушбу даврга таъсир қилиши мумкин 
бўлганида, ёки келгуси даврларга таъсир қилиши мумкин бўлганида, бундан 
тузатиш суммасини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно, 
хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор етиши керак:
(а) 
ушбу МҲХСнинг номи; 
(б) 
ўринли бўлса, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ушбу стандартнинг ўтиш 
қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлиги; 
(в) 
ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришнинг хусусияти; 
(г) 
тегишли бўлганда, ўтиш қоидаларининг тавсифи; 
(д) 
тегишли бўлганда, келгуси даврларга таъсир қилиши мумкин 


49 
бўлган ўтиш қоидалари; 
(е) 
жорий давр ва ҳар бир тақдим етилган олдинги давр учун, иложи 
борича, қуйидагилар бўйича тузатиш суммаси: 

молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси; ва 

агар МҲХС 33 “

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish