Минимум даражада, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги
миқдорларни акс еттирадиган сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз
ичига олиши лозим:
(а) асосий воситалар;
(б) инвестицион мулк;
(в) номоддий активлар;
(г) молиявий активлар ((д), (з) ва (б) ларда келтирилган миқдорлардан
ташқари);
(д) улушбай иштирок етиш усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобга
олинган инвестициялар;
34
(е) биологик активлар;
(ж) товар-моддий захиралар;
(з) савдо бўйича ва бошқа дебиторлик қарзлари;
(и) нақд пуллар ва нақд пул еквивалентлари;
(й) МҲХС 5 Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва
тугатилган фаолиятлар га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида
таснифланган активлар ва сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган
ҳисобдан чиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган активлар
жами;
(к) савдо бўйича ва бошқа кредиторлик қарзлари;
(л) захиралар;
(м) молиявий мажбуриятлар ((к) ва (л) ларда келтирилган миқдорлардан
ташқари);
(н) БҲХС 12 «Даромад солиғи» да таърифланганидек, жорий солиқ
бўйича мажбуриятлар ва активлар;
(о) БҲХС 12да таърифланганидек, муддати кечиктирилган солиқ
мажбуриятлари ва муддати кечиктирилган солиқ активлари;
(п) МҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган
ҳисобдан чиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган мажбуриятлар;
(р) капитал таркибида акс еттирилган назорат кучига ега бўлмаган
ҳиссалар; ва
(с) бош хўжалик субъектининг мулк егаларига тегишли чиқарилган
капитал ва заҳиралар.
7
Хўжалик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот сатрларида
кўрсатиладиган қўшимча моддаларини, сарлавҳаларни ва жамиларни тақдим
етиши лозим, қачонки бундай тақдим етиш хўжалик субъектининг молиявий
ҳолатини тушунишда ўринли бўлса.
Агар хўжалик субъекти ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги
ҳисоботида жорий ва узоқ муддатли активларни ҳамда жорий ва узоқ муддатли
мажбуриятларни алоҳида туркумлар сифатида акс еттирса, у муддати
кечиктирилган солиқ активларини (мажбуриятларини) жорий активлар
(мажбуриятлар) сифатида таснифламаслиги лозим.
Хўжалик субъекти жорий ва узоқ муддатли активларни ҳамда жорий ва
узоқ муддатли мажбуриятларни ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги
ҳисоботида алоҳида гуруҳлар сифатида тақдим етиши лозим, ликвидлилик
асосида тақдим етиш ишончли ва ўринлироқ бўлган маълумотларни
таъминлайдиган ҳолат бундан мустасно. Агар бу истисно қўлланилса, хўжалик
субъекти барча активларни ва мажбуриятларни уларнинг ликвидлилиги бўйича
тақдим етиши лозим.
Тақдим етишнинг қайси усули қабул қилинишидан қатъий назар, хўжалик
субъекти:
(а)
ҳисобот давридан сўнг ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган ва
7
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 1.
p.175.
35
(б)
ҳисобот давридан сўнг ўн икки ойдан ортиқ бўлган давр мобайнида
қопланадиган ёки ҳисоб-китоб қилинадиган миқдорларни қамраб оладиган ҳар
бир актив ва мажбуриятнинг сатрларда кўрсатиладиган моддасига нисбатан ўн
икки ойдан ортиқ даврдан сўнг қопланадиган ёки ҳисоб-китоб қилинадиган
суммани ошкор етиши лозим.
Хўжалик субъекти активни жорий сифатида таснифлаши лозим, қачонки:
(а) у ўзининг одатий операцион цикли давомида активни пулга
айлантиришни мўлжаллаган бўлса, ёки уни сотишни ёки истеъмол қилишни
режалаштирса;
(б) у асосан савдо учун активни ўзида сақласа;
(в) у активни ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида пулга
айлантиришни мўлжаллаган бўлса; ёки
(г) актив (БҲХС 7 да таърифланганидек) пул маблағлари ёки уларнинг
еквиваленти бўлса, бунда ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой мобайнида
актив алмаштирилиши ёки мажбуриятни сўндириш учун фойдаланилиши
тақиқланмаган бўлса.
Хўжалик субъекти бошқа барча активларни узоқ муддатли сифатида
таснифлаши лозим.
Хўжалик субъекти мажбуриятни жорий сифатида таснифлаши лозим,
қачонки:
(а) у ўзининг одатий операцион цикли давомида мажбуриятни
сўндиришни мўлжаллаган бўлса;
(б) у асосан савдо учун мажбуриятни ўзида сақласа;
(в) мажбурият ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши
лозим бўлса; ёки
(г) у мажбуриятнинг сўндирилишини ҳисобот давридан сўнг камида ўн
икки ой муддатга узайтириш бўйича шарциз ҳуқуққа ега бўлмаса.
Мажбуриятнинг, контрагентнинг ҳоҳиши бўйича, уни улушли инструментлар
чиқариш орқали сўндирилишига олиб келиши мумкин бўлган шартлари, унинг
таснифланишига таъсир етмайди.
Хўжалик субъекти бошқа барча мажбуриятларни узоқ муддатли сифатида
таснифлаши лозим.
Хўжалик субъекти, ёки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки
изоҳларда, унинг фаолиятига тўғри келадиган равишда таснифланган ва акс
еттирилган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларининг иккиламчи батафсилроқ
қилиб таснифланган моддаларини ошкор етиши лозим.
Иккиламчи таснифлашда тақдим етиладиган тафсилот даражаси
МҲХСларнинг талабларига ва қамраб олинган моддаларнинг катталиги,
хусусияти ва вазифасига боғлиқ бўлади. Ошкор қилинадиган маълумотлар ҳар
бир модда учун фарқланади, масалан:
(а)
Асосий воситалар БҲХС 16 га мувофиқ туркумларга ажратилади;
(б)
Дебиторлик қарзлари харидорлардан (савдо бўйича) олинадиган
счётлар, ўзаро алоқадор томонлардан олинадиган счётлар, бўнакларга ва бошқа
тўлов суммаларига ажратилади;
36
(в)
Товар-моддий захиралар, БҲХС 2 “
Do'stlaringiz bilan baham: |