“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС №1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
2.1. БҲХС №1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” 
стандартининг мазмуни ва қўлланилиши 
БҲХС (IAS) 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим етиш” стандарти умумий 
фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тақдим етиш асосини 
хўжалик субъектининг олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботлари ҳамда 
бошқа хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан қиёсийлигини 
таъминлаш мақсадида белгилайди. У молиявий ҳисоботларни тақдим етишга 
нисбатан умумий талабларни, уларнинг тузилишига оид кўрсатмаларни ҳамда 
уларнинг мазмунига доир минимал талабларни ўрнатади. 
Хўжалик субъекти мазкур стандартни умумий фойдаланиш учун 
мўлжалланган молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларига (МҲХСлари) мувофиқ тайёрлашда ва тақдим етишда қўллаши 
лозим. Бошқа МҲХСлар муайян операциялар ва бошқа ҳодисаларни тан олиш, 
баҳолаш ва ошкор етиш бўйича талабларини белгилайди. 
Молиявий ҳисоботлар - хўжалик субъектининг молиявий ҳолати ва 
молиявий натижаларининг тартибга солинган ҳолда ифодаланишидир. 
Молиявий ҳисоботларнинг мақсади кенг кўламдаги фойдаланувчилар учун 
иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлган хўжалик субъектининг 
молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари тўғрисидаги 
маълумотларни таъминлашдан иборатдир. Молиявий ҳисоботлар раҳбарият 
томонидан унга ишониб топширилган ресурслар бошқарилишининг 
натижаларини ҳам акс еттиради. Ушбу мақсадга еришиш учун, молиявий 
ҳисоботлар хўжалик субъектига тегишли бўлган қуйидаги жиҳатлар 
тўғрисида маълумотларни таъминлайди:
(а) активлар; 
(б) мажбуриятлар; 
(в) капитал; 
(г) даромад ва харажатлар, жумладан фойда ва зарарлар; 
(д) мулк егалари томонидан уларнинг мулк егалари сифатида амал 
қилишидаги қилинган қўйилмалар ва уларга тақсимланадиган суммала; ва 
(е) пул оқимлари
5

Ушбу маълумотлар, изоҳлардаги бошқа маълумотлар билан бирга, 
5
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 1. 
p.162.


31 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга хўжалик субъектининг келгуси 
пул оқимларини ва, хусусан, уларнинг муддатини ва аниқлилигини олдиндан 
тахминан билишда ёрдам беради. 
Молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами қуйидагиларни қамраб олади: 
(а) давр охиридаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот; 
(б) давр учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад 
тўғрисидаги ҳисобот; 
(в) давр учун капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот; 
(г) давр учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот; 
(д) изоҳлар, яъни муҳим ҳисоб сиёсатларининг ва бошқа тушунтириш 
маълумотларининг қисқа баёнини қамраб олган изоҳлар; 
 (е) олдинги давр бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, қачонки 
хўжалик субъекти ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа, ёки ўзининг 
молиявий ҳисоботларидаги моддаларни ретроспектив тарзда қайта 
ҳисоблашни амалга оширса, ўзининг молиявий ҳисоботларидаги моддаларни 
қайта таснифласа
6
.
Хўжалик субъекти мазкур Стандартда фойдаланилган ҳисобот 
номларидан ташқари номлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, хўжалик 
субъекти “фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги 
ҳисобот” ўрнига “умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” номидан 
фойдаланиши мумкин.
Молиявий ҳисоботлар хўжалик субъектининг молиявий ҳолатини, 
молиявий натижаларини ва пул оқимларини ҳаққоний тарзда тақдим етиши 
лозим. Ҳаққоний тақдим етиш операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва 
шароитларнинг оқибатларини

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish