“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 МҲХС (IFRS) 1 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

1.5. МҲХС (IFRS) 1 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларини биринчи марта қўллаш” 
МҲХС (IFRS) 1 “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини 
биринчи марта қўллаш” номли стандартнинг мақсади тадбиркорлик 
субъектининг МҲХСлар бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ва ушбу 
ҳисоботлар қамраб олган даврнинг бир қисми учун оралиқ молиявий 
ҳисоботлари: 
(а) 
фойдаланувчилар учун шаффоф ва тақдим қилинган барча даврлар 
учун қиёсланувчан; 
(б) 
бухгалтерия 
ҳисобини 
молиявий 
ҳисоботнинг 
халқаро 
стандартларига(МҲХСларга) мувофиқ юритиш учун муносиб таянч нуқтаси 
бўлиб хизмат қиладиган;
(в) 
ундан олинадиган нафдан ошмайдиган харажатлар сарфланиб 
тайёрланиши мумкин бўлган юқори сифатли маълумотларни ўз ичига олишини 
таъминлашдан иборатдир. 
Тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХСни:
(а) 
ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида; ва 
(б) 
у томонидан МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб 
олган даврнинг бир қисми учун МҲХС 34 
“Оралиқ молиявий ҳисоботлар” 
га 


23 
мувофиқ тақдим қилинадиган ҳамма оралиқ молиявий ҳисоботларига нисбатан, 
агар шундай ҳисоботлари бўлса, қўллаши керак. 
Тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат 
тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида ва унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий 
ҳисоботлари қамраб олган ҳамма даврларда бир хил ҳисоб сиёсатларини 
қўллаши керак. Тадбиркорлик субъекти МҲХСларнинг олдинроқ амалда 
бўлган бошқа таҳрирларини қўлламаслиги керак. Тадбиркорлик субъекти 
қўлланилиши ҳали шарт бўлмаган янги МҲХСни ушбу МҲХСни муддатидан 
олдин қўллаш рухсат етилганида қўллаши мумкин.
Бошқа белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда, тадбиркорлик 
субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич 
ҳисоботида:
(а) 
МҲХСлар бўйича тан олиниши талаб қилинган барча активлар ва 
мажбуриятларни тан олиши керак; 
(б) 
МҲХСлар тан олинишига йўл қўймадиган активлар ва 
мажбуриятларни тан олмаслиги керак; 
(в) 
олдинги БҲУТга кўра актив, мажбурият ёки капиталнинг битта 
тури сифатида тан олинган, лекин МҲХСларга мувофиқ актив, мажбурият ёки 
капиталнинг бошқа тури сифатида тан олинган моддаларни қайта 
таснифламаслиги керак; ва 
(г) 
барча тан олинган активлар ва мажбуриятларни баҳолашда 
МҲХСларни қўллаши керак. 
Тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат 
тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қўллайдиган ҳисоб сиёсатлари у олдинги 
БҲУТ бўйича худди шу санага қўллаган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилиши 
мумкин. Бунинг натижасида юзага келадиган тузатишлар МҲХСларга ўтиш 
санадан олдин рўй берадиган операция ва ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. 
Шу боис, тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларни МҲХСларга ўтиш 
санасида тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, 
капиталнинг бошқа тоифасида) тан олиши керак. 
Мазкур МҲХС бошқа МҲХСларнинг баъзи жиҳатларини ретроспектив 
қўллашни тақиқлайди.
1- таъқиқ. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги истисноларни қўллаши 
керак: 
(а) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш; 
(б) хежни ҳисобга олиш; 
(в) назорат кучига ега бўлмаган улушлар; 
(г) молиявий активларнинг танифланиши ва баҳоланиши; 
(д) сингдирилган деривативлар; ва 
(е) давлат заёмлари. 
2- таъқиқ. МҲХС нинг бир қанча талабларидан озод бўлиш.
Тадбиркорлик субъекти бир ёки бир қанча озод бўлишни танлаши мумкин.
(а) Бизнес бирлашувлари бўйича истисно ҳолатлар
Тадбиркорлик субъекти қуйидаги бир ёки ундан ортиқ истиснолардан 


24 
фойдаланишга қарор қилиши мумкин:
(а) акцияга асосланган тўловлар бўйича операциялар; 
(б) суғурта шартномалари; 
(в) шартли таннарх; 
(г) ижара; 
(е) ҳисоботни бир валютадан бошқасига ўтказиш бўйича йиғилган 
фарқлар;

Мисол: МҲХСларнинг енг охирги таҳририни изчил равишда қўллаш 


бўйича дастлабки маълумотлар:
“А” тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи ҳисобот 
даврининг охири 2015 й 31 декабрга тўғри келади. “А” тадбиркорлик субъекти 
ушбу молиявий ҳисоботларидаги қиёсланадиган маълумотларни фақат бир йил 
учун тақдим қилишга қарор қилди. Шунинг учун, унинг МҲХСларга ўтиш 
санаси 2014 й 1 январда иш куни бошига (ёки, еквивалент равишда, 2013 й 31 
декабрда иш куни охирига) тўғри келади. “А” тадбиркорлик субъекти ўзининг 
молиявий ҳисоботларини 31 декабрда якунланадиган ва 2014 й 31 декабргача 
бўлган (шу жумладан 2014 й 31 декабрни ҳам ўз ичига олган) ҳар йили учун
унинг олдинги Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган Талабларни 
қўллаш А” тадбиркорлик субъекти 2015 й 31 декабрда тугайдиган даврлар 
учун амалда бўлган (кучга кирган) МҲХСларни қуйидагиларга нисбатан 
қўллаши лозим: 
(а) 
2014 й 1 январ ҳолатига МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги 
бошланғич ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим қилишда; ва 
(б) 
2015 й 31 декабр ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни 
(шунингдек 2014 й учун қиёсланадиган маълумотларни), 2015 й 31 декабрда 
якунланган йил учун умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, капиталдаги 
ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни
(шунингдек 2014 й учун қиёсланадиган маълумотларни) ҳамда очиб 
бериладиган маълумотларни (шунингдек 2014 й учун қиёсланадиган 
маълумотларни) тайёрлашда ва тақдим қилишда. 
Агар янги МҲХСнинг қўлланиши шарт бўлмаса, лекин муддатидан олдин 
қўлланишига рухсат етилса, “А” тадбиркорлик субъектига ушбу МҲХСни 
унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қўллаш рухсат етилади, 
лекин талаб қилинмайди.тамойилларига (БҲУТга) мувофиқ тақдим қилган. 
(ж) шўба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ва қўшма 
корхоналарга инвестициялар; 
(з) шўба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ва 
қўшма корхоналарнинг активлари ва мажбуриятлари; 
(и) мураккаб молиявий инструментлар; 
(й) олдин тан олинган молиявий инструментларни белгилаш; 
(к) молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларни дастлаб тан 
олишда уларнинг ҳаққоний қийматлари бўйича баҳолаш; 
(л) объектларни фойдаланишдан чиқаришга тегишли бўлган ва асосий 
воситаларнинг таннархига киритилган мажбуриятлар; 


25 
(м) МҲХСШҚ 12 “Хизмат кўрсатиш бўйича концессион шартномалар” га 
кўра ҳисобга олинган молиявий активлар ёки номоддий активлар; 
(н) қарзлар бўйича харажатлар; 
(о) харидорлардан активларни ўтказиш; 
(п) молиявий мажбуриятларни уларнинг ўрнига улушли инструментларни 
бериш орқали сўндириш; 
(р) кучли гиперинфляция; 
(с) биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар; ва 
(т) конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари. 
Тадбиркорлик субъекти ушбу истисноларни ўхшашлик асосида бошқа 
моддаларга нисбатан қўлламаслиги керак. 
(а) МҲХС 9 бўйича қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш талабидан 
истисно;
(б) молиявий инструментлар тўғрисида очиб бериладиган маълумотлар;
(в) ходимларнинг даромадлари ; 
(г) инвестицион тадбиркорлик субъектлари. 
Тадбиркорлик субъекти томонидан МҲХСларга ўтиш санасида 
МҲХСларга мувофиқ қилинган тахминий баҳолашлари ушбу санада олдинги 
БҲУТларга мувофиқ қилинган тахминий баҳолашларига (ҳисоб сиёсатларидаги 
фарқларни акс еттириш учун тузатишлар киритилганидан кейин) мос келиши 
керак, агар бу тахминий баҳолашлар нотўғри еканлигига объектив далил 
бўлмаса. 
Тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий 
ҳисоботлари камида учта молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни, иккита 
фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, иккита 
алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботни (агар тақдим қилинадиган 
бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни ва иккита капиталдаги 
ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тегишли изоҳларни, шу жумладан 
ҳамма тақдим қилинадиган ҳисоботларга қиёсланадиган маълумотларни, ўз 
ичига олиши керак.
Тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТлардан МҲХСларга ўтиш унинг 
ҳисоботида кўрсатилган молиявий ҳолати, фаолиятининг молиявий натижалари 
ва пул оқимларига қандай таъсир ўтказганини тушунтириши керак. 
МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига 
олиши керак:
(а) қуйидаги саналарнинг иккаласи учун ҳам ҳисоботларда олдинги 
БҲУТларга мос равишда акс еттирилган капитал билан МҲХСлар талабларига 
мувофиқ бўлган капитал ўртасидаги солиштирмани: 

МҲХСларга ўтиш санаси; ва 

тадбиркорлик субъектининг олдинги БҲУТларга мос бўлган охирги 
йиллик молиявий ҳисоботи тақдим қилинган енг сўнгги даврнинг охири. 
(б) тадбиркорлик субъектининг охирги йиллик молиявий ҳисоботлари 
қамраб олган енг сўнгги давр учун МҲХСларга мувофиқ бўлган жами 
умумлашган даромаднинг солиштирмаси. Бундай солиштирма айнан ўша давр 


26 
учун олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган жами умумлашган даромаддан, 
ёки, тадбиркорлик субъекти бундай жами умумлашган даромадни олдин 
ҳисоботларда кўрсатмаган бўлса, олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган 
фойда ёки зарардан бошланиши керак. 
(в) агар тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат 
тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қадрсизланишдан олинган зарар биринчи 
марта тан олинган ёки қайта тикланган бўлса, тадбиркорлик субъекти 
томонидан МҲХСларга ўтиш санасидан бошланадиган даврда ушбу 
қадрсизланишдан олинган зарар тан олинган ёки қайта тикланганида МҲХС 36 
“Активларнинг қадрсизланиши” билан очиб берилиши талаб қилинган 
маълумотларни. 
Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат 
тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида асосий воситалар, инвестицион мулк ёки 
номоддий активнинг ҳаққоний қийматини уларнинг 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish