“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
 
Хўжалик субъекти инвестицион ва молиявий фаолиятлардан келиб 
чиқадиган ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларининг асосий 
тоифаларини ҳисоботда алоҳида кўрсатиши керак. 
Қуйидаги операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятлар бўйича 
келиб чиқадиган пул оқимлари ҳисоботда соф асосда кўрсатилиши мумкин:
(а) 
мижозлар номидан олинган пул тушумлари ва амалга оширилган 
тўловлар, агар пул оқимлари хўжалик субъектнинг емас, балки мижознинг 
фаолиятини акс еттирса; ва 
(б) 
тез айланадиган, катта миқдорлардаги ва сўндириш муддати қисқа 
бўлган моддалар бўйича пул тушумлари ва тўловлари. 
Молиявий институтнинг қуйидаги фаолиятларидан келиб чиқадиган пул 
оқимлари ҳисоботда соф асосда кўрсатилиши мумкин: 
(а) 
сўндириш санаси қатъий белгиланган омонатларни қабул қилиш ва 
қайтариб бериш бўйича пул тушумлари ва тўловлари; 
(б) 
бошқа молиявий институтларда омонатларни жойлаштириш ва 
қайтариб олиш; ва 
(в) 
мижозларга ажратилган бўнақлар ва кредитлар ҳамда бўнаклар ва 
кредитларнинг қайтарилиши. 
Чет ел валютасидаги операциялар натижасида келиб чиқадиган пул 
оқимлари, ушбу пул оқими санасидаги хўжалик субъектининг функционал 
валютаси билан чет ел валютаси орасидаги айирбошлаш курсини чет ел 


45 
валютаси суммасига кўпайтирган ҳолда хўжалик субъектининг функционал 
валютасида акс еттирилиши лозим. 
Хорижий шўъба хўжалик субъектининг пул оқимлари, ушбу пул 
оқимлари санасидаги функционал валюта билан чет ел валютаси орасидаги 
айирбошлаш курси бўйича функционал валютасига ўтказилиши (қайта 
ҳисобланиши) лозим. 
Чет ел валютасида акс еттирилган пул оқимлари БҲХС 21 “Валютани 
айирбошлаш курсларидаги ўзгаришларнинг таъсири”га мувофиқ тарзда тақдим 
қилинади. Бунда ҳақиқатдаги курсга тахминан тенг бўлган айирбошлаш 
курсини қўллашга рухсат етилади. Масалан, чет ел валютасидаги 
операцияларни акс еттириш ёки чет ел шуъба хўжалик субъектининг пул 
оқимларини бир валютадан бошқа валютага ўтказиш учун маълум давр учун 
ўртача тортилган айирбошлаш курси қўлланилиши мумкин. Бироқ, БҲХС 21-га 
мувофиқ чет ел шўъба хўжалик субъектининг пул оқимларини функционал 
валютага ўтказишда ҳисобот даврининг оҳиридаги айирбошлаш курсини 
қўллашга руҳсат етилмайди. 
Олинган ва тўланган фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги пул 
оқимларининг ҳар бири алоҳида акс еттирилиши лозим. Уларнинг ҳар бири 
даврдан даврга изчил равишда операцион, инвестицион ёки молиявий 
фаолиятга тегишли пул оқими сифатида таснифланиши лозим. 
Даромад солиқлари натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари алоҳида 
кўрсатилиши ва операцион фаолият натижасидаги пул оқимлари сифатида 
таснифланиши лозим, агар улар молиявий ва инвестицион фаолиятларига 
маҳсус боғлиқ бўлмаса. 
Қарам хўжалик жамияти, қўшма корхонаси ёки шуъбаларга қилинган 
инвестициялар ҳисоби улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёки таннарх бўйича 
ҳисобга олиш усулини қўллаган ҳолда олиб борилса, инвестор пул оқимлари 
тўғрисидаги ҳисоботда фақат унинг ўзи ва инвестиция объекти ўртасидаги пул 
оқимларини, масалан дивидендлар ва бўнакларни, кўрсатиши билан 
чегараланади. 
Хўжалик субъекти, ҳисобот даври давомида, умумий суммада, шуъба 
хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналарда назоратни қўлга киритиш ҳамда 
йўқотиш бўйича қуйидагиларнинг ҳар бирини ошкор етиши лозим:
(а) 
инвестиция учун умумий тўланган ёки олинган товон; 
(б) 
ушбу товоннинг пул маблағлари ва пул еквивалентларидан ташкил 
топган қисми; 
(в) 
назорати қўлга киритилган ёки йўқотилган шуъба хўжалик 
субъектлари ёки бошқа корхоналаридаги пул маблағлари ва уларнинг 
еквивалентлари суммаси; ва 
(г) 
назорати қўлга киритилган ёки йўқотилган шуъба хўжалик 
субъектлари ёки бошқа корхоналаридаги пул маблағлари ва уларнинг 
еквивалентларидан ташқари активлар ва мажбуритлар суммаси, асосий 
тоифалари бўйича жамланган ҳолда. 
Пул маблағлари ёки уларнинг еквивалентларидан фойдаланишни тақозо 


46 
етмайдиган инвестицион ва молиявий операциялар пул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисоботда акс еттирилмайди. Бундай операциялар молиявий ҳисоботларнинг 
бошқа жойида ушбу инвестицион ва молиявий фаолиятлар тўғрисида барча 
тегишли маълумотларни акс еттирадиган тарзда ошкор етилиши лозим. 
Хўжалик субъекти пул ва пул еквивалентларининг таркибий қисмларини 
ошкор етиши ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботидаги суммаларнинг 
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс еттирилган еквивалент моддалари 
билан солиштирмасини тақдим етиши лозим. 
Хўжалик субъекти раҳбарият изоҳлари билан биргаликда, хўжалик 
субъектида мавжуд бўлган, аммо гуруҳ томонидан фойдаланиш имкони 
бўлмаган катта миқдордаги пул маблағлари ва пул еквивалентлари суммасини 
ошкор етиши лозим. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish