Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш усуллари



Download 270,26 Kb.
bet49/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш усуллари
Номоддий активлар бўйича амортизация қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали ҳисобланиши мумкин:
- амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;
- бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули).
- икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;
- йиллар суммаси усули (кумулятив усул).
Номоддий активлардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида номоддий активлар амортизацияси икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули ва йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул) да ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади.
Ҳисобот йили давомида номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари), йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.
Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш усуллардан фойдаланиш тартиби асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари билан бир хилда бўлади.
Амортизация ҳисоблашнинг у ёки бу усулини танлаш билан номоддий активларни бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ва жамғарилган амортизация суммаси ўртасидаги фарқни ўзида ифодалайдиган номоддий активларнинг қолдиқ қиймати миқдорини тартибга солиш мумкин. Шунинг учун корхона тегишли қарор қабул қилишда амортизация ҳисоблашнинг у ёки бу усулини танлашнинг ижобий ва салбий оқибатларини ўйлаб кўриши лозим.
Солиқ солиш мақсадида номоддий активларга амортизация ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Номоддий активларни ҳисобот йили давомида бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш ҳолларида амортизациянинг йиллик суммаси бўлиб мазкур номоддий активлар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан йиллик молиявий ҳисоботларнинг ҳисобот санасигача аниқланган сумма ҳисобланади.
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида корхона томонидан номоддий активлардан фойдаланиш даври мобайнида бир маромда ҳисобот йилида ҳисобланади.
Номоддий активларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Бунда бир турдаги номоддий активлар бўйича (гуруҳи, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади. Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули ва номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини қайта кўриб чиқиш мумкинлиги корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий равишда 1-сон БҲМС да белгиланган тартибда акс эттирилади.
Агар номоддий активлардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий нафда сезиларли даражада ўзгариш юз берса, амортизация ҳисоблаш усули, агар юзага келган ҳолатлар амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласа, ўзгараётган тенденцияни акс эттирадиган тарзда ўзгартирилиши мумкин. Бундай ўзгариш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгариш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб берилиши зарур.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish