- 0610 «Қимматли қоғозлар»;
- 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар»;
- 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»;
- 0640 «Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар»;
- 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар».
Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар харид қилиш қийматида 0610 «Қимматли қоғозлар» счётининг дебетида ушбу қўйилмалар ҳисобига берилган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
Корхона томонидан узоқ муддатли молиявий инвестициялар учун маблағлар ўтказилса, лекин ҳисобот даврида корхонага уларга эгалик ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар (акциялар, облигациялар, бошқа корхоналарга ўтказилган қўйилмалар суммасига гувоҳномалар ва бошқалар) олинмаса, булар 0610 «Қимматли қоғозлар» счётида алоҳида кўрсатилади. Агарда, корхоналар томонидан харид қилинган акциялар, облигациялар ва бошқа шунга ўхшаш қимматли қоғозлар тўлиқ қиймати номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда ҳар сафар уларга тўғри келадиган даромад ҳисобланганда ҳарид қилиш ва номинал қийматлар орасидаги фарқи қуйидагича бухгалтерия ёзувлари орқали ҳисобдан чиқарилади:
дебет 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»,
кредит 0610 «Қимматли қоғозлар».
Агарда, корхона томонидан харид қилинган акциялар, облигациялар облигациялар ва бошқа шунга ўхшаш қимматли қоғозларнинг харид қиймати уларнинг номинал қийматидан паст бўлса, у ҳолда ҳар сафар уларга даромад ҳисобланганда ҳарид қилиш ва номинал қийматлар орасидаги фарқнинг бир қисми қайта ҳисобланади (тўлдирилади) ва қуйидагича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
дебет 0610 «Қимматли қоғозлар»,
кредит 9590 «Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».
Юқорида кўрсатилган ҳар иккала ҳолатда ҳам қимматли қоғозларни қоплаш муддати келганда 0610 «Қимматли қоғозлар» счётида ҳисобга олинган баҳо номинал қийматга тўғри келиши лозим.
0610 «Қимматли қоғозлар», 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар», 0640 «Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар», 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» счётлар бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу инвестициялар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, корхона иштирокчиси ҳисобланган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва шу кабилар) бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги объектларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
21-сон БҲМС га мувофиқ, корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига қилинган қисқа муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари (қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқаларнинг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
- 5810 «Қимматли қоғозлар»;
- 5820 «Берилган қисқа муддатли қарзлар»;
- 5890 «Бошқа жорий инвестициялар».
Молиявий инвестициялар бўйича қуйидаги кўринишдаги даромадлар ва харажатлар:
- узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар, роялти, дивидендлар;
- қисқа муддатли молиявий инвестицияларни сотишдан келадиган даромадлар ва зарарлар;
- бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бўйича амалга ошмаган даромадлар ва зарарлар;
- харид қиймати ва бозор қиймати каби икки қийматнинг энг ками бўйича баҳоланган қисқа муддатли молиявий инвестиция бериш учун талаб қилинадиган, бозор қийматининг камайтирилиши ва бундай камайтиришни қайтадан тиклаш.
Қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дивидендлар) ҳисобланганда 4830 «Олинадиган фоизлар» ёки 4840 «Олинадиган дивидендлар» счётининг дебети ва 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ёки 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» счётларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Узоқ муддатли инвестициялар муомаласини мантиқий якуни бу уларни сотилиши ёки қопланишидир (сўндирилиши). Бу ерда қимматли қоғознинг эгаси яна бир бор уларни сотиш билан боғлиқ харажатларни аниқлаш муаммосига дуч келади. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бозори уларни доимий муомаласини назарда тутади. Демак, инвестор бир эмитентни бир хил қоғозларини ҳар хил вақт оралиғида харид қилиши мумкин, бу ўз навбатида бир хил қоғозни ҳар хил бозор қийматига эга бўлишига олиб келади, шунингдек унинг хақиқий қийматига таъсир этувчи харажатлар турлича бўлади. Демак, қимматли қоғозларни сотишда балансдан қайси қийматда чиқариш керак деган савол туғилади?
Молиявий инвестицияларни сотиш чоғида сотишдан тушган маблағ билан баланс қиймати ўртасидаги тафовут харажатлар (брокер ёки дилер хизмати ҳақи) чиқариб ташлангандан сўнг даромад ёки харажат сифатида эътироф этилади.
Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар балансда харид қиймати ёки бозор қийматидан иборат икки қийматнинг энг ками бўйича ҳисобга олинган бўлса, уларни сотиш чоғида даромад ёки зарар сотиш нархи билан харид нархи ўртасида тафовут сифатида аниқланади.
Агар инвестиция илгари қайта баҳоланган ёки бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган, баланс қиймати эса қўшимча баҳолаш қийматини ҳисобга олган ҳолда кўпайтирилган бўлса, корхона ҳисоб сиёсатини тасдиқлаши ёки қўшимча баҳолашдан келадиган миқдорни даромадни кредитлаши ёхуд уни тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказиши лозим.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қисқа муддатли (жорий) инвестицияларга ўтказиш икки қийматдан энг ками бўйича: харид қиймати билан баланс қийматининг энг ками бўйича, агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар икки қийматнинг энг ками бўйича ҳисобга олинадиган бўлса: харид қиймати билан бозор қийматининг энг ками бўйича амалга оширилади.
Узоқ муддатли молиявий инвестициялар илгари қайта баҳоланган бўлса, уларни қисқа муддатли (жорий) инвестициялар тоифасига ўтказиш чоғида ва бу қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган бўлса, қайта баҳолаш қиймати баланс қийматидан чиқариб ташланиши керак.
Агар қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматидаги ўзгариш даромадга киритиладиган бўлса, қўшимча баҳолашнинг қолган ҳар қандай миқдори даромадга ўтказилиши керак.
Қисқа муддатли молиявий инвестицияларни узоқ муддатли молиявий инвестициялар тоифасига ўтказиш харид қилиш қиймати ва бозор қийматидан энг ками бўйича ёки агар инвестиция илгари шу қиймат бўйича ҳисобга олинган бўлса, бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
Узоқ муддатли инвестицияларни балансдан чиқарилиши (сўндирилиши, сотиб олиниши ва сотилиши) уларнинг баланс қиймати 9220 «Бошқа активларни ҳисобдан чиқиши» счётининг дебетида ва узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600) нинг кредитида акс эттирилади.
Молиявий инвестицияларни балансдан чиқарилганда (сўндирилгада, сотиб олинганда ва сотилганда) уларнинг қиймати пул маблағлари ёки товар-моддий қийматликлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқа активлар) билан қопланиши мумкин.
Олинаётган товар-моддий қийматликлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқа активлар) нинг қиймати суммасидан юқори бўлган ҳолларда, фарқ молиявий инвестиция эгаси (таъсисчилар таркибидан чиқиб кетаётган таъсисчи) томонидан қопланади.
Молиявий инвестиция (бошқа корхонанинг устав капиталидаги улуши бўйича қарз) суммаси олинаётган товар-моддий қийматликлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқа активлар) нинг қиймати юқори бўлган ҳолларда, фарқ бераётган корхона томонидан қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |