Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet54/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

3. Инвестициялар ҳисоби
3.1. Инвестициялар ҳисобини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари
Бозор муносабатларига ўтиш бўйича Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳот теран ва кенг миқёсда давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига, акционер жамиятлари, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва шунга ўхшаганларни ташкил этишга асосланган. Бу жараёнлар қуйидаги инфратузилмалар билан чамбарчас боғланган: тижорат банклари, инвестиция ва суғурта фондлари, биржалар, молия – саноат гуруҳлари, лизинг компаниялари, маслаҳат ва аудиторлик фирмалари ва ш. к.
Капитал бозорини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда фонд биржалари мавжудлигини алоҳида эътироф этиш керак. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш тегишли норматив ҳуқуқий базага асосланган.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар имконияти борича ўз маблағларидан самарали фойдаланишга, яъни кўпроқ даромад олишга ҳаракат қиладилар. Ушбу усуллардан биттаси вақтинча, ортиқча маблағларини бошқа корхоналарнинг фаолиятига қўйиш ва келишилган ҳолда ушбу маблағлардан олинган даромадга шерик бўлишдир. Буни амалиётда инвестиция дейилади.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ҳар бир корхонадан инвестицион фаолликни, инвестиция жараёнларининг фаол иштирокчиси бўлишни тақозо қилади. Корхоналарнинг инвестицион жараёнларда қатнашуви уларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар, қолаверса, хорижий компаниялар билан алоқасини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Корхоналарнинг инвестицион фаолиятини тўғри йўлга қўйишда, аввало, узоқ муддатли инвестицияларнинг ҳисобига муҳим эътибор қаратиш лозим. Узоқ муддатли инвестициялар ҳисобининг юритилиш тартибини очиб беришда, бизнинг фикримизча, Республикамизда амалда бўлган узоқ муддатли инвестициялар объектлари ҳисобига доир услубиятга эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқдир.
Бунда аввало инвестиция ва узоқ муддатли инвестициялар тўғрисидаги тушунчалар тўғрисида фикр юритсак.
Инвестиция лотинча «invest» сўзидан олинган бўлиб, «сармоя солиш» деган маънони англатади. Инвестиция сўзининг моҳиятини очиб беришда унинг луғавий маъносидан кўра, иқтисодий маъносига кўпрок эътибор қаратиш лозим.
«Инвестиция» тушунчасининг мазмуни Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунида «иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига солинадиган моддий ва номоддий неъматлар ва уларга бўлган ҳукуқлар» сифатида таърифланади.
Инвестиция тушунчасини янада аниқроқ тушунтириб бериш учун унииг таснифини келтириб ўтиш мақсадга мувофикдир. М.Мескон, М.Альберт, Ф.Хедоуриларнинг фикрича, инвестициялар шартли равишда уч турга бўлинади деб ҳисоблашади:
- молиявий инвестициялар;
- моддий инвестициялар;
- ақлий (интелектуал) инвестициялар.
Уларнинг фикрича, молиявий инвестициялар таркибига маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, депозит сертификатлар, акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳамда уларга тенглаштирилган бойликлар киради.
Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, асбоб-ускуналар. иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш фондларицинг актив ва пассив кисмлари киради.
Аклий (интеллектуал) инвестициялар микдори жуда ранг-барангдир, яъни улар мулкий ҳуқуқлар шаклидаги инвестициялар, ақлий мехнатга оид шаклдаги инвестициялар ва табиий ресурслардан фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.
Яна ушбу асарда айтилишича «Инвестиция деб ҳар бир инвесторнинг ихтиёридаги молиявий. моддий ва ақлий бойликларини бирламчи иқтисодий самара олиш максадида бирор-бир инвестицион объектга сарфлашига айтилади».
Молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисоби ва улар тўғрисидаги ахбортларни молиявий ҳисоботларда очиб бериш республикамизда Харажатлар таркиби тўғрисида Низом, 12-сон БҲМС ва 8-сон БҲМС қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисоби услубиётини у ёки бу фаолият турига боғлиқ бўлмаган ҳолда тартибга солади. Юқорида санаб ўтилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда мулкларни молиявий инвестициялар таркиби киритиш мезонлари, тан олиш пайтини белгилаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш тартиби белгилаб берилган. Шунингдек, молиявий инвестициялар қийматини қайта баҳолаш, уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ва улар бўйича ахборотларини молиявий ҳисобларда очиб бериш қоидалари батафсил кўриб ўтилган.
Корхоналар молиявий инвестицияларни 12-сон БҲМС да баён қилинган тартибга мувофиқ юритади ва улар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:
- молиявий инвестицияларни тоифаларига (қисқа муддатли ва узоқ муддатли) қараб тасниф қилиш;
- молиявий инвестициялар қийматини аниқлаш ва уларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш;
- молиявий инвестицияларни бир тоифадан иккинчи тоифага ўтказиш;
- молиявий инвестициялар қийматининг тўхтовсиз камайиб бориши.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 12-сон БҲМС нинг таъсир этиш доираси қуйидагилар натижасида пайдо бўладиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди:
- фоизлар, роялти, дивидендлар шаклида инвестиция бўйича олинган даромадларни тан олиш асослари;
- молиявий ижара (лизинг) шартномалари бўйича олинадиган даромадлар;
- шўъба жамиятларга инвестициялар;
- қўшма фаолиятга инвестициялар;
- гудвилл, патентлар, савдо маркалари ва шунга ўхшаш бошқа номоддий активлар.
Юқорида санаб ўтилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобини айрим масалалари қуйидаги республикамизда бошқа бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам тартибга солинади.
Амалиётда молиявий инвестициялар бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида одатда содир этиладиган хатолар қуйидагилар ҳисобланади:
- молиявий инвестициялар амалда содир этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки улар белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги;
- ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган нусхалари мавжуд эмаслиги;
- сотиб олишда ёки ҳисобдан чиқарилишда қимматли қоғозларнинг қиймати нотўғри баҳоланиши;
- қимматли қоғозларнинг сотиб олинган ва номинал қиймати орасидаги фарқ нотўғри акс этилиши;
- молиявий инвестициялар бўйича инвентаризация нотўғри ўтказилганлиги ёки умуман ўтказилмаганлиги;
- молиявий инвестициялар ҳисобдан чиқарилиши муносабати билан молиявий натижалар нотўғри ҳисобланиши;
- қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар бўйича солилиқлар нотўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида бюджетга тўланмаганлиги.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish