Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


«Фойдаланишга киритилган сана»



Download 270,26 Kb.
bet37/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

«Фойдаланишга киритилган сана» устунида асосий воситалар фойдаланишга киритилган сана кўрсатилади.
«Инвентар рақами» устунида асосий воситанинг ишлаб чиқарувчи ва қабул қилинганда берилган инвентар рақами кўрсатилади.
Асосий воситаларнинг қисқача характеристикаси таркибида асосий воситалар билан боғлиқ операцияларни расмийлаштирадиган комиссияни тасдиқлаган ҳужжатнинг номи ва реквизитлари (сана ва рақами), унинг корхонага келиб тушган санаси, паспорти бўйича асосий воситаларнинг оғирлиги, тугатилиш сабаби ва бузишда олиниши мумкин бўлган яроқли қисмлар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металларнинг мавжудлиги кўрсатилади.
«Комиссия хулосаси» қаторида комиссия хулосаси, шу жумладан олинган яроқли қисмлар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металларнинг келгусида фойдаланиш имкониятлари; асосий воситаларнинг чиқиб кетишининг мақсадга мувофиқлигини асослаш ва бошқалар кўрсатилади.
Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига табий офатлар, авария натижасида шикастланганлиги тасдиқловчи ва асосий воситаларни тугатилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар қўшилиши мумкин. Транспорт воситалари тугатилаётган вақтда, улардан ташқари, транспорт воситасининг бажарган иш ва кўрсатган хизмат ҳажми ёки босиб ўтган йўли кўрсатилади.
Авария ёки фойдаланиш меъёрий шартларининг бузилиши натижасида чиқиб кетаётган асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқаришда тугатиш далолатномасига авария ёки фойдаланиш меъёрий шартларининг бузилиши ҳақидаги далолатнома нусхаси илова қилинади, ҳамда авариянинг юзага келиши ёки фойдаланиш меъёрий шартларининг бузилиш сабаблари тушунтирилади ва айбдор шахсларга нисбатан қўлланилган чоралар кўрсатилади. Табиий офат натижасида чиқиб кетаётган асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқаришда тугатиш далолатномасига махсус хукумат комиссиясининг хулосаси илова қилиниши мумкин.
Тугатиш ҳақидаги далолатнома тасдиқланмагунча асосий воситаларни бузиш ва қисмларга ажратишга йўл қўйилмайди. Тугатиш жараёни тугагандан кейин корхона бухгалтерияси томонидан «Асосий воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан келиб тушган материал қийматликлар тўғрисида маълумотнома» тузилади.
Асосий воситаларни бузиш ва қисмларга ажратиш натижасида олинган ва бошқа асосий воситаларни таъмирлашга яроқли бўлган қисмлар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар тегишли счётларга кирим қилинади ва улар асосий воситаларни тугатиш комиссияси ўрнатган фойдаланиш мумкин бўлган баҳоларда ҳисобга олинади. Яроқсиз деб топилган қисмлар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар иккиламчи хом-ашё (металлалом, чиқинди, ўтин ва ҳоказо) сифатида кирим қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда корхонанинг ҳоҳиши бўйича фойдаланилади.
Корхоналарда асосий воситаларни бузиш ва бўлакларга ажратиш натижасида олинган қисмлар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металларни, ҳамда иккиламчи хом ашёларни сотишдан олинган маблағлар тугатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар чегирилгандан сўнг ушбу корхоналарнинг ихтиёрида қолади ва улар ҳоҳиши бўйича фойдаланилади, агарда қонунчиликда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса.
Реконструкция ва модернизация бўйича ишлар амалга оширилганда асосий воситалар қисман тугатилган (масалан, бино ва иншоотларни айрим қисмлари тугатиш, одатий иш фаолиятига таъсир қилмайдиган асосий воситаларни бузиш) ҳолатларда корхона томонидан бундай асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ҳисобдан чиқарилади. Бунда биринчи навбатда жамланган амортизациянинг асосий воситаларнинг эксперт баҳоси бўйича тугатилган қийматига тегишли қисми суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситаларни тугатишнинг молиявий натижаси (фойда ёки зарари) ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати билан жамғарилган эскириш суммаси ўртасидаги фарқ сифатида ушбу асосий воситани тугатиш харажатларини ва яроқли қисмлар, деталлар, материаллар рангли вқа қимматбаҳо металлар қийматини ҳисобга олган ҳолда, резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган асосий воситанинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи), яъни ушбу асосий восита асосий воситанинг олдинги қайта баҳолашларда баҳосининг ўсиши баҳосининг пасайишидан ошган суммасига тузатишлар киритиб аниқланади.
Асосий воситаларнинг сотилиши натижасида балансдан чиқарилиши. Асосий воситаларни сотишнинг молиявий натижаси (фойда ёки зарари) асосий воситани сотишдан тушган тушум билан унинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида, қўшилган қиймат солиғи ва сотиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган асосий воситанинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи), яъни ушбу асосий восита асосий воситанинг қайта баҳолаш натижасида олдинги қийматининг оширилиши олдинги қийматининг камайтирилишидан ошган суммасига тузатишлар киритиб аниқланади.
Асосий воситаларни айирбошлаш натижасида балансдан чиқариш. Асосий воситаларни бошқа асосий воситаларга айирбошлаш қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлаш йўли билан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига тенг суммада акс эттирилади.
Асосий воситаларни айирбошлаш қўшимча тўлов йўли билан амалга оширилган ҳолларда, айирбошлаб олинган асосий восита объектининг бошланғич қиймати берилган асосий воситанинг қолдиқ қийматини қўшимча тўланадиган (олинган) пул маблағларига ёки унинг эквивалентлари суммасига оширилгани (камайтирилгани) га тенг бўлади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб корхона томонидан ўтказилган ёки ўтказилиши лозим бўлган қимматликларнинг қиймати тан олинади. Корхона томонидан ўтказилган ёки ўтказиладиган мавжуд бойликларнинг қийматини корхона таққослаш шарти билан шунга ўхшаш мавжуд бойликлар қийматини белгилайдиган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Корхона томонидан ўтказилган ёки ўтказиладиган мавжуд бойликларнинг қийматини белгилаш имконияти бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича корхона олган асосий воситаларнинг қиймати шунга ўхшаш асосий воситаларни таққослаш шарти билан сотиб олинадиган қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Асосий воситани бошқа асосий воситага айирбошлаш учун бераётган корхонанинг балансидан у баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситаларни текинга бериш натижасида балансдан чиқарилиши. Асосий воситаларни текинга беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) берилаётган асосий воситанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати билан жамғарилган эскириш суммаси ўртасидаги фарқ сифатида қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган асосий воситанинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) га, яъни ушбу асосий воситанинг қайта баҳолаш натижасида олдинги қийматининг оширилиши олдинги қийматининг камайтирилишидан ошган суммасига тузатишлар киритиб аниқланади.
Устав капиталига таъсисчининг улуши сифатида асосий воситалар берилганда балансдан чиқарилиши. Асосий воситалар бошқа корхонанинг устав капиталига таъсисчининг улуши сифатида таъсис хужжатларига асосан берилади. Асосий воситаларни устав капиталига таъсисчининг улуши сифатида киритаётган корхоналарнинг балансидан баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади.
Шунингдек, корхоналар бошқа корхонанинг устав капиталига таъсисчининг улуши сифатида асосий воситаларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда баланс қийматидан фарқ қиладиган бошқа қийматда киритиши мумкин.
Асосий воситаларни устав капиталига таъсисчининг улуши сифатида беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар), таъсис ҳужжатлари ёки бошқа қонунчиликда ўрнатилган тартибга мувофиқ баҳоланган қиймат билан берилаётган асосий воситанинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида қўшилган қиймат солиғи ва уни устав капиталига улуш сифатида бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган асосий воситанинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) га, яъни ушбу асосий воситанинг қайта баҳолаш натижасида олдинги қийматининг оширилиши олдинги қийматининг камайтирилишидан ошган суммасига тузатишлар киритиб аниқланади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish