Актив= Пассив + Мажбуриятлар
Юкорида кайд этганимиздек бухгалтерия баланси хар ойнинг 1-санасига тузилади. Корхона хужалик фаолиятини юритиш мобайнида содир этилган операциялар туфайли корхона хужалик ва уларнинг манбалари узгаради. Балансда ўзгаришларини юзага келтиришига қараб операцияларни турт турга булиш мумкин:
1 тур узгариш - бунда факат баланснинг актив кисмидаги бир модда суммаси купайиб, иккинчи модда суммаси камайди, лекин баланс суммаси узгаришсиз колаяпти.
2 тур узгариш - бунда баланснинг пассив кисмидаги бир модда суммаси купайиб, иккинчи модда суммаси камайди, лекин баланс суммаси узгарищсиз колаяпти.
3 тур узгариш - бунда баланснинг актив кисмида хам, пассив кисмида хам бир хил суммага купайиш содир булади ва баланс суммаси уша суммага купаяди.
4 тур узгариш - бунда баланснинг актив кисмида хам, пассив кисмида хам бир суммага камайиш содир булади ва баланс суммаси хам шу суммага камаяди.
Ҳисобот – бу маълум бир муддатга корхона молия-хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги кўрсаткичларнинг умумлашган маълумотлар тизими ҳисобланади. Ҳисобот Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона қоида асосида мулкчилик шаклидан ва фаолият туридан қатъий назар барча корхоналар томонидан тузилади.
Счётларнинг тузилиши ва уларнинг туркумланиши. Корхона хўжалик фаолиятини юритиш давомида маълум турдаги операцияларни амалга оширади. Бухгалтерия хисобининг асосий вазифаси ушбу жараёнларни хужжатларда акс эттиришдир.
Корхона фаолиятида содир бўлган операциялар дархол маълум хужжатларда кайд қилиниб борилади. Бу жараёнларни хужжатлаштиришда уларни соддалаштириб ёзиш талаб этилади. Бунинг учун корхона хўжалик маблаглари, уларниг манбалари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнлари шартли ракамларда ифодаланади. Ушбу ракамларни счётлар деб аталади.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг счётлари – корхонанинг иқтисодий ресурслари ҳолати ва харакати тўғрисидаги бухгалтерия ахборотларини қайд қилиш ва сақлаш усули ва унга қўйилган талаблардир.
Бухгалтерия хисоби счётларида корхона хўжалик маблағлари, уларнинг манбалари ва операциялар пул бирликларида хисобга олинади. Демак ушбу маблағлар ва операциялар кўпайиши ёқи камайиши мумкин. Бу холат, албатта, счётларда акс эттирилади. Масалан, корхона кассасидаги миллий валютадаги накд пуллар 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётида хисобга олинади. Баланснинг актив кисмида жойлашган ва хщжалик маблағларини ифодаловчи счётлар актив счётлар, пассив кисмида жойлашган ва маблағлар манбаси хамда мажбуриятларни ифодаловчи счётлар пассив счётлар деб аталади.
Бухгалтерия хисоби счётлари Т шаклидаги чизмадан иборат бўлиб, чап кисми дебет ва ўнг томон кредит деб номланади.
Хар бир счёт алохида хар бир ой бошида янги очилади ва корхона маблағи ва манбалари манбаси миқдорини маълум санага кўрсатиб беради. Бу холат счётнинг бошлангич колдиғи (сальдо) деб аталади.
Актив счётларда бошлангич колдик дебет томонида, пассив счётларда эса кредит томонларда жойлашган бўлади. Демак актив счётлар бўйича корхона хўжалик маблағлари миқдорининг кўпайиши дебет томонда, кредит томонда эса камайиши кайд қилинади.
Д-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» К-т
|
С - бошланғич қолдиқ
|
|
+
(кўпайиш)
|
-
(камайиш)
|
|
|
|
|
Шундай қилиб, жорий ой давомида счётларда ўзгариш мос равишда уларнинг дебет ва кредит томонларига ёзиб борилади. Жорий ой якунида счётнинг дебет ва кредит томонларидаги операциялар суммалари қўшилиб, счётнинг дебет ёки кредит томон айланмаларини ташқил қилади. Бу жараён корхонага келиб тушган маблағлар - актив счётларнинг дебет томони - ва сарфланган маблағлар - актив счётларнинг кредит томони - миқдорини англатади. Пассив счётларда эса бу холат аксинчадир.
Счётнинг дебет ва кредит оборотлари суммасидан келиб чиккан холда унинг ой якунига бўлган якуний колдиги аникланади. Бу жараён актив счётларда қуйидаги формула орқали аниқланади:
= + -
бунда,
- счётнинг бошлангич колдиги;
- счётнинг дебет обороти суммаси;
- счётнинг кредит обороти суммаси.
Пассив счётларда эса бу формула куйидаги куринишга эга:
= + -
Акти ва пассив счётларнинг оборотларини аниклашга куйидаги мисолни келтириш мумкин:
Д-т 2810 «Товарлар» К-т
|
|
Д-т 8310 «Устав капитали» К-т
|
10 000
|
|
|
|
250 000
|
|
|
|
|
|
1) 20 000
|
3) 30 000
|
|
3) 100 000
|
1) 100 000
|
2) 40 000
|
|
|
|
2) 50 000
|
|
|
|
|
|
60 000
|
30 000
|
|
100 000
|
150 000
|
40 000
|
|
|
|
300 000
|
Шундай қилиб, счётнинг бошлангич колдиги маблаглар ёқи уларнинг манбаларини маълум муддатга (ойнинг биринчи кунига) булган холатини англатади. Счётларнинг дебет ва кредит томонлар обороти суммаси уша томонларда акс эттирилган операциялар суммалари йигиндисини ва якуний колдик эса уша маблаг ёқи маблаг манбасининг ой якунига булган холатини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |