4. Молиявий-хўжалик ишлари:
- клубнинг (секция) молиявий сметасини тузиш. Бунда кирим манбаларини (аъзолик бадаллари, хомийлик, шахсий ёрдам, тижорат, пуллик хизмат-ижара ва ҳоказо) аниқлаш ва маблағларни тўплаш;
- сметага асосан туристик жиҳозларни харид қилиш, уларни ижарага бериш, оммавий тадбирлар ва мусобақалар (слёт)учун моддий-техник манбаларни белгилаш;
- ўқувчи-ёшлар ва талаба-саёҳатчиларнинг турли хил хизматларда (бўш вақтларда) иштирок этиши ва маблағ топишларини йўлга қўйиш, яъни ишлаб чиқариш, савдо, бозор ва ҳоказода меҳнат қилишларини таъминлаш. Уларнинг топган маблағларидан бир улушини клуб (секция) хазинасига (қонуний асосда) ўтказиш.
5. Расмийлаштириш ва ҳисобот ишлари.
5.1. Ҳужжатларни расмийлаштириш:
- саёҳатчилар ва уларнинг фаолиятларини кўрсатувчи карталар (ҳужжат);
- тадбирларни рўйхатга олиш дафтари;
- кирим-чиқим қоғозлар рўйхати;
- секция журнали;
- режалар папкаси;
- йўналиш (маршрут) варақалари тўплами;
- қонун, қарор, низомлар тўплами;
- молиявий ҳужжатлар;
- жиҳозлар рўйхати;
5.2. Ҳисобот ишлари.
- даврий (ойлик, квартал, ярим йиллик) ва йиллик ҳисоботлар;
- молиявий ҳисоботлар;
- мутасадди раҳбар ташкилотларга ҳисобот, маълумотномалар (справка);
Эслатма: юқоридаги расмий ҳужжатларнинг баъзи бир намунавий нусхалари илова қилинди.
5.3. Жамоатчи фаолларни тайёрлаш.
Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия институти ва вилоятлардаги жисмоний тарбия факултетларида туризм фан сифатида ўқитилса-да, махсус кадрлар тайёрланмаётир. Туризм факултети (ТДИУ) ва вилоятлардаги туризм коллежларида асосан сайёҳларга маданий хизмат кўрсатиш ўргатилмоқда. Пиёда юриш туризми бўйича мутахассис кадрлар ҳеч ерда тайёрланмайди. Фақат махсус курс, семинар-кенгашлардагина йўриқчи-инструкторлар тайёрланмоқда. Демак, ҳар бир ўқув юрти ва меҳнат жамоаси ўз фаолларини юқори курсларни семинарларга юборишлари лозим. Шу асосда ўз жамоаларида ҳам махсус дастур ва режалар асосида (намуна иловада) жамоатчи фаолларни тайёрлашга тўғри келади. Бунда мутахассислар, тажрибали туристларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса қилиб айтганда туризм ҳаракати ва унинг оммавийлиги асосан бошланғич туристик ташкилотлар (клуб, секция) фаолиятига боғлиқдир. Шу сабабдан сайр ва саёҳатларни таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида оммалаш-тиришда туристик клуб ва секцияларни ташкил қилиш, уларга амалий ёрдам қилиш лозимдир.
Таъкидлаш лозимки, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи-ёшлари, талабалар ва меҳнаткаш фаоллар жамоаларда (коллектив) туристик клублар ва секцияларни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятларини мақсаддагидек юритишда ҳар бир жамоанинг бош раҳбари, етакчи мутахассислари асосий рол ўйнаши ҳамда касаба уюшмалари қўмиталари (профсоюз), “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда турли хил хайрия жамғармалари, хомийларнинг амалий ёрдамлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниш лозим. Шу асосда бўлажак иш, меҳнат жойларида туризм ишларини йўлга қўйиш йўлларини ўрганишлари лозим бўлади. Бунинг учун туристик клублар, марказий секциялар, жамоатчи ташкилот ҳамда уюшмаларнинг низомлари билан яқиндан танишиш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |